Айт, уришмайман.
–
Ҳам ёш, ҳам чиройли бўлсин деганининг замирида яширин бир истак бор.
–
Гапир, жуда чўзиб юбординг.
–
Аёлингиз чиройлими?
–
Бениҳоя гўзал
–
Ёши нечада?
–
Мендан йигирма ёш кичкина.
–
Сиз сафарларда бўласизми?
–
Албатта, ишим сафарда юриш билан ўтади.
–
Ундай бўлса аёлингизга қул эмас ўйнаш керак.
–
Эй ахмоқ қул қандай хаддинг сиғди менинг латофатли аёлим тўғрисида шундай дейишга.
–
Сиздек ёши ўтиб қолган беўхшов эркакнинг ёшгина хушрўй аёл учун нима кераги бор.
–
У мени севади.
–
Йўқ, у атайлаб шундай дейди холос.
–
Сен беҳаё сўзларни гапиряпсан.
–
Қул беҳаёлик қилаолмайди, унинг барча хохишлари кишанлаб қўйилган.
–
Аёлимга ўйнашнинг нима кераги бор?
–
Сизнинг унга нима керагингиз бор.
–
Сўзларинг бироз ўйлантириб қўймоқда.
–
Мени сотиб олинг, аёлингизни асл мақсади аста-секин фош бўлади.
–
Яна нима ишлар қўлингдан келади?
–
Масаллар айтиб бераоламан.
–
Қул бўлатуриб масал ҳам айтаоласанми?
–
Қобилият хаммада бор, уни биз қуллардан тортиб олишади-да, кейин тинимсиз камситишади.
–
Қани бир эшитайлик, сўзла.
–
Сизга маъқул бўлармикан?
–
Аввал эшитайликчи.
–
Масаллар харкимга ҳам бирхилда ёқабермайди.
–
Қандай одамларга ёқади?
–
Жуда ҳам ақилли одамларга ёқади холос.
–
Сенинг наздингда мен ақилли одамга ўхшамайманми?
–
Унчалик ҳам ақилли кўринмайсиз, лекин оқкўнгил эканлигингиз аниқ.
–
Нега бундай хулосага келдинг.
–
Чунки хотинингиз нима деса ишонаберар экансиз.
–
Сен қулвачча хийла ақилли кўринасан.
–
Тўғри сўз ёки ақилли бўлиш қул учун ортиқча хусусият вақти келса кўргиликдир.
–
Тўғри айтасан, қал сен учун хатто зарарли, хужайинингга нисбатан ақилли бўлсанг қоласан балога.
–
Бундай кўргиликларга кўп учраб калтакни тайида қолган пайтларим кўп бўлган.
–
Майли, кўп гапириб юбордик энди масал айтиб мени бир қувонтирсанг сени сотиб оламан.
–
Бир эмас бир неча масал айтганим бўлсин
ПРОМЕТЕЙ BA ОДАМЛАР
Прометей Зевс амри билан лойдан одамлар ва хайвонлар-ни яратди. Бирок Зевс кўрдики, онгсиз хайвонлар анча купайиб кетибди. У ҳайвонларнинг бир қисмини нобуд килиб, одамлар ясашни буюрди. Прометей топшириқни бажарди; аммо окибати шундай бўлдики, ҳайвонлардан кайта ясалган одамлар инсон киёфасини олган эсалар-да, қалблари ҳайвон тахлитлигича колаверди.
Масал купол ва нодон кимсаларга карши каратилган.
ГЎНГKAPFA БИЛАН ТУЛКИ
Гўнгкарга бир бўлак гўштни илиб кетиб дарахтга қунди. Буни кўрган тулкининг ўша гўштни егиси келди, гўнгқарганинг тўғрисида туриб олиб мақтовларни ёғдира кетди: у нақадар улуғ, нақадар чиройли, барча кушлар устидан подшо бўлса бошқалардан яхширок подшолик қилишига хеч шубха йуқ, албатта, овози ҳам бўлганда шундай бўлиши турган гan эди. Гўнгқарга ўзининг овози борлигини жуда кўрсатгиси келиб, қаттик. қағиллаб юборди, шу онда гўшт оғзидан тушиб кетди. Тулкихон эса югургилагенча гўштга ёпишди-да, шундай деди: «Эх, қарғавой, агар каллангда аклинг хам булгандами, подшохлик қилиш учун сенга бошқа хеч нарса керак бўлмасди».
Масал лақма одамга нисбатан ўринлидир.
ЭМАН ВА ҚАМИШ
Эман билан қамиш, ким кучли, деб бахслашибдилар. Кучли шамол турганда қамиш унинг шиддатидан ерга қапишиб, омон қолибди; эман булса шамолни бутун , куксини тутиб қарши олибди, кучли шамол уни илдиз-пилдизи билан қупориб ташлабди.
Масал кудратлилар билан бахслашмаслик жоизлигини кўрсатади.
АРСЛОН ТЕРИСИНИ ЁПИНГАН ЭШАК
Эшак арслон терисини ёпиниб, нодон ҳайвонларнинг утакасини ёриб, у ёчдан бу ёкка юра бошлади. Тулкихонни куриб уни ҳам қурқитмокчи бўлди; бироқ тулкихон унинг ҳанграшини эшитиб, деди: «Амин бўлки, агар ҳанграшингни эшитмаганимда, сендан қурққан бўлардим!»
Баъзи калтафаҳмлар вахима кўтариб, ўзларининг нархини оширмоқчи бўладилар, бироқ гап-сўзлари билан кимлигини фош килиб қуядилар.
ЙУЛОВЧИ БИЛАН ГАЗАНДА
Йуловчи киш пайти йулда бораётиб совуқдан тиришиб, улаётган бир илонга кўзи тушди. Раҳми келиб уни ердан олдида, қуйнига солиб исита бошлади. Илон карахтлигида жим ётди, бироқ жон кириб, тирилгани захоти халоскорининг қорнидан чақди. Ажали етаётганини англаган йуловчи пушаймон бўлиб деди: «Ўзимни худо урган: нега ўлаётган газандани қуткардим, у хатто тирик бўлса ҳам ўлдириш керак эди-ку?»
Масал ёвуз одам хеч қачон яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтармаслиги, бироқ иложини топса валинеъматига қарши бош кўтариши муқаррарлигидан огох этади.
–
Масалларинг жуда ибратли, сен мени хайратга солабошладинг.
–
Шунинг учун мени сотиб олинг деяпманда.
–
Нима учун айнан менинг сотиб олишимни истаяпсан?
–
Сиз бироз инсофли одамга ўхшайсиз.
–
Бошқалари инсофсизми?
–
Нафақат инсофсиз, ўта бешафқат ва золим бўлишади – деди у кўйлагини кўтариб – манабу қалтак изларини кўриб ўзингиз хулоса қиларсиз.
–
Бай-бай, соғ жойинг қолмабди-ку.
–
Биз қулларнинг нафақат бадани, тахқир ва хақоратлардан дилларимиз пора-пора бўлиб тилинган.
–
Эх бечора қул, ўзинг ҳам бу кўргиликларга сабабчи бўлгандирсан.
–
Албатта ўзим ҳам айбдорман.
–
Нима айбинг бор?
–
Фақат тўғри сўзлайман холос.
–
Нега ёлғон ишлатмайсан?
–
Борди-ю ёлғон ишлатсам у ошкор бўлиб қолса қаттиқ жазолашади, ўлдириб юборишлари ҳам мумкин.
–
Яна бошқа масалларни ҳам биласанми?
–
Беҳисоб масаллар биламан.
–
Қани яна эшитайликчи
ЧОЛ В А АЖАЛ
Бир куни чол ўтин қилгач, уни орқалаб уйига жўнади; йўл узоқ эди, жуда чарчади, ўтинни ерга отиб ташлаб, ўзига ўлим тилай бошлади. Шунда ажал пайдо бўлиб, нега чақирдинг, деб сўради. «Мана бу ўтинни елкамга қуйиб юборсанг, деб чақирдим», – деди чол.
Масал одам ҳар қанча бахтсиз бўлса ҳам, хаётни яхши кўражагига ишорадир.
ҚОБОН ВА ТУЛКИХОН
Қобон дарахтнинг остида туриб тишини қайрашга киришди. Тулкихон унинг нега шундай қилаётганини сўради: овчилар ҳам кўринмайди, бошқа бирор фалокатдан ҳам дарак йўк, лекин сен тишларингни қайраётирсан? Қобон жавоб берди: «Ҳаракатим бехуда эмас: фалокат бостириб келганда, тишларимни ўткирлашга вақт сарфлаб ўтирмайман, тайёр турган бўламан».
Масал хавфхатарларга аввалдан тайёрланиш зарурлигини уқтиради.
–
Анчагина ибратли масаллар айтдинг, сени сотиб оламан.
–
Сухбатларинг анчагина жиддий тус олгани учун сизларни қўйиб бердим – деди Қулфуруш.
–
Бу қулингиў бадбашара бўлса ҳам менга ёқиб қолди, уни сотиб оламан.
–
Бу ишингиздан пушаймон бўлмайсиз жаноб – деди у пулнинг хидини сезиб – менга қолса пул ҳам олмай сизга сийлов қилиб юборар эдим, лекин янги қулларни харид қилишга дастмоям етмайроқ турибди.
–
Биламан
биродар, қулларингиз сотилмай қолиши сизлар учун ортиқча чиқим бўлади.
–
Эй, нимасини айтасиз, уларнинг қорни бор, таг жой учун пул тўлаш керак.
–
Майли сотиб олганим бўлсин, унинг исми нима?
–
Эзоп, у қул бўлмаганда машхур одам бўлган бўлар эди, харбир сўзи ибратли, вужуди ақл.
–
Эзоп, у бугундан бошлаб менинг қулим бўлади.
***
Ҳар қандай даврда эзгуликка бўлган ташналик йўқолган эмас, энг зулмкор одамлар ҳам вақти келиб унга муҳтож бўладилар.
–
Сандра буёққа кел – деди Милейка оқсоч аёлни чақириб.
–
Лаббай хоним, нима хизмат буюрасиз.
–
Елкамни бир уқалаб қўй.
–
Хўп бўлади, Дродони келишига пардоз қилиб қўймайманми?
–
Мунча Дродо деяверасан, уни севиб қолганинг йўқми.
–
Вой ўлмасам, бундай қалтис хазилни қилманг бекам – деди оқсоч кўкрагига туфлаб – Хўжайин қаёқда-ю мен оқсоч қаёқда.
–
Йўқса хадеб менинг эрим ҳақида гапираверма.
–
Хўжайинни юрагини жиғиллатиб юринг дейманда.
–
У шундоқ ҳам ошиқу беқарор, чизган чизиғимдан чиқмайди.
–
Барибир хушёр бўлишингиз лозим, пулдор одамларга аёллар ўч бўлишади, эрингиз бадавлат одам.
–
У барибир мендан ортиғини тополмайди билдингми?
–
Албатта.
–
Йўқса нега инжикилайберасан?
–
Бахтли бўлинглар дейманда.
–
Йўқ, сен менинг чиройимга шубха билан қарайсан.
–
Мутлақо ундай эмас, сизнинг қамон қошларингиз, жингалак сочлару хуммор кўзларингиз хеч кимда йўқ.
–
Гапларинг рост бўлса мени шундай безатгинки кўрган одам ўзини йўқотиб қўйсин.
–
Меҳмонлар келишадими?
–
Йўқ, бир киши келади холос.
–
Ким экан у бекам.
–
Зобит йигит Аргос хузуримга меҳмон бўлиб келади.
–
Вой ўлмасам, эрингиз клиб қолса нима бўлади?
–
Хеч нарса бўлмайди, айни ўйнаб-куладиган даврим, агар хохламаса уни ташлаб кетаман.
–
Ундай деякўрманг бекам, эрингиз яхши одам, у сизни чинакамига севади.
–
Бунинг ўзи камлик қилади, мен ҳам уни севишим лозим.
–
Келинг бекам яхшиси сочларингизни тартибга солиб силаб қўяй, юзларингизга упа-элликларни суркаб безатамиз, бирам хушбўй, бирам чиройли бўлиб кетасизки.
–
Ростини айт мен чиндан ҳам чиройлиманми?
–
Эркаклар учун офатижоннинг ўзисиз, сочларингизни тараб хузур қилади киши, бирам ёқимли, бирам хушбўй. Бу сочларни силаган эркак нақадар бахтли бўлади.
–
Сен кимни назарда тутаяпсан?
–
Эрингизни-да.
–
Хадеб эримдан гапираверсанг сени унга олиб бераман.
–
Мен оқсочни бошига урадими?
–
Барибир ич-ичингдан эримни севиб қолганга ўхшайсан.
–
Тавба қилдим бекам, мен бир чўриман холос.
–
Мен Аргосни кўриб сухбатлашгим бор, тушундингми?
Ўзиям эркакмисан, эркакда.
***
Бойлик жамият ривожигша энг катта таъсир ўтазувчи муъжиза бўлиб жуда кўплаб шодликлар келтириш билан биргаликда жабру-ситамлар ва зўравонлик каби касофатларнинг ҳам сабабчисидир.
Бўри бўйнига арқон боғланган семиз итни учратиб, ундан сўрабди: “сени ким бунчалик семиртирди”
–
“Хўжайиним овчи” – дебди ит.
–
Буйнимга қайиш боғланган қисматдан Худонинг ўзи асрасин, оч бўлсам ҳам эркинликка нима етсин – дебди бўри.
–
Айтган масалинг жуда ибратли – деди Дродо кулимсираб – Сен қул бўлганинг учун эркинликни қадрлайоласан, бизлар бошқача фикрлаймиз.
–
Қулликнинг жисмоний азобидан ҳам ҳақоратланиши оғирроқ. Хамма бизга нафрат билан қарайди, хохлаганича тахқирлайберади.
–
Биласанми Эзоп Библияда ёзилишича Худо олдин тупроқдан Адамни кейинчалик унинг қовурғасидан Евани яратган. Уларни жаннатга киритиб, бир нарсани қаттиқ огоҳлантирган. “Дарахтларнинг ўртасида бир туп дарахт ўсади, унинг меваси яхшили ва ёмонликни англатадиган хусусиятга эга. Бу мевадан асло татиб кўрманглар” деб уқтирган. Илон қиёфасида яширинча жаннатга кириб олган шайтон Евани авраб ўша мевани тотиб кўришга давват қилади. Шайтоннинг мақсадини фахмлаган аёл Худонинг огоҳлантирганини унитиб ўша мевани узибтатиб кўради, бўндай қилишга Адамнинг ҳам кўндиради. Ғазабланган Худо Адам ва Евани жаннатдан чиқариб ер юзида захматли хаёт кечиришга, Адам тер тўкиб нон етиштиришга, Ева қийналиб фарзандлар туғишга хукм қилади. Ана ўшандан буён одамлар азобу-уқубат билан яшашга махкумдирлар.
Сен Эзоп кўпам қайғураберма, барчамизнинг тақдиримиз шунақа.
–
Эхтимол шундайдир-ку Хўжайин, лекин хечбир қулдор қул бўлишга рози бўлмайди. Хўжайинлар қуллик азобини билмайдилар.
–
Сен менинг ишончимни оқласанг эхтимол қулликдан озод қиларман.
–
Хазилашаётганингиз йўқми хужайин.
–
Йўқ чиндан айтяпман, лекин бу кўп жихатдан ўзингга боғлиқ.
–
Қани энди гапингиз амалга ошса, мени илгарилари кўп маротаба алдашган.
***
Интилиш, яшаш шавқи инсонни тинимсиз харакатга солар, ўз эхтижини қондириш учун аста-секин меҳнат қилишни ўрганиб борарди. Илгарилари табиат қўйнидан юлиб оладиган нарсалар билан озуқланган бўлса, эндиликда жамғариб қўйишни ўрганабошлади, айниқса ёввойи хайвонларни қўлга ўргатиш, ерга ишлов бериб хосил етиштириш, эхтиёжини қондиришдан ташқари келажаги учун замин тайёрлар эди. Хуллас ярим оч, ярим яланғоч, хамкорлида яшаш учун курашадиган одамлар авваллари меҳнат қилишни, кейинроқ бориб онгли меҳнат қилишни ўрганиб борди, Ниҳоят одамзот ихтиёрида мулк пайдо бўлабошлади. Оғирини енгил қиладиган, хардоим асқотадиган мулкни кўпайтириш хаваси янада ортабошлади. Бора-бора мулкни кўпайтириш учун меҳнат қилишдан кўра уни бировлардан тортиб олиш имконияти туғилди, бу йўл жанжаллар ёки урушларга сабаб бўлар, одамларни ёвузлик томон сурар. Кимнинг мулки кўп бўлса ўша қудратли бўлиб борар, бошқаларни тоъбе қилиш имконияти ортар эди. Мулк эгаси хўжайин, мулксиз киши тоъбе бўлиб охир оқибат хўжайинлар ва қулларни пайдо бўлишига олиб келди. Бошқаларнинг меҳнат махсулини ўзлаштириш, худбинлик ва текинхўрли хукмрон бўлган қулдорлик тузумини бошлаб берди. Қулдорлик кишилик жамиятининг бойликка ружу қўйган, биринчи энг қўпол поғонаси бўлиб дунёга клди. Бир вақтлар қайғу ва шодликлар омухта эди. Одамлар қийинчиликлардан қийналсалар ҳам эркин ва тенг эдилар.
Қулдорлик тузуми хуқуқсиз, эрксиз кишилар сафини барпо қилди, ана шу музлумлар сафи шодликдан махрум бутун умрга қайғуда ҳаёт кечиришга махкум эдилар. Айни пайтда одамлар чинакам қайғу ва шодликнинг билишмас, шу сабабдан қадрлашни ҳам билаолмас эдилар. Шодликка эришиш, қайғуни буткул йўқотиш учун кураш бошланган буни зиддият деб атайбошлаган эдилар. Инсоният қутулиб бўлмайдиган ана шу зиддият гирдобига кириб қолди. Қуллар эркинликни, қулдорлар ўз қулларининг сафини кенгайтиришни ўйлайдилар, эзгулик ҳақидаги тушунчалар жуда ожиз, маънавия хақидагилари эса чалкаш, адолат фақат хукмронлартомонида бўлиб, мазлумлар ундан маҳрум эдилар. Бу тузумни такомиллаштириш тўғрисида қайғурувчилар кўп бўлсада уни бузиб қайта қуриш ҳақида хечбир хукмрон ўйламас эди.
***
–
Сандра буёққа кел – деди Милейка бир нарса эсига тушиб.
–
Лаббай бекам, нима иш буюрадилар.
–
Сен халиги Аргос ҳақидаги гапларни эримга валдираб юрма тағин.