ЭЗОП - Хамидулла Абдуллаев 5 стр.


– 

Эзо…п – деди у товушини баландлатиб – хали сенга энг лаззатли таом тайёрлаб қўйгин деб айган эдим, эсингдан чиқмадими?

– 

Йўқ хўжайин, эсимда.

– 

Қани олиб чиқ.

Эзоп устига рўмолча ёпилган таомни олиб келади.

– 

Ие. бу оддий тилку.

– 

Ха хўжайин бу тил, энг ёқимли сўзлар, ҳам мехр – мухаббат, ҳам бир-бирини эркалаш, хурматлаш барчаси шу тил туфайли.

– 

Чиндай ҳам шундай, ақлингга баракалла, энди бизга дунёдаги энг бемаза нарсани кўрсат.

– 

Хозир – деди Эзоп яна бир ликопдаги тилни кўтариб – Мана хўжайин.

– 

Бу хам тил-ку, нима бизни масхара қилмоқчимисан?

– 

Ундай эмас хўжайин, хазилашаётганим йўқ, дунёда барча ёмон ишлар, хиёнат, фирибгарлик, уруш – жанжаллар шу тил туфайли, жамики фисқи – фужур, иғво, товламачилик каби иллатлар шу тил туфайли.

– 

Яшавор Эзоп – деди Дродо чайқалиб ўрнидан тураркан Эзопнинг елкасига қоқиб – Қул бўлсанг ҳам ақлинг етарли. Бор яна шароб келтир, тўйиб бир ичайлик токи ғам ва андухлар буткул чекинсин.

– 

Дродо бугунча етарлича ичдинг энди тўхтат – деди миледи қатъий охангда.

– 

Сен жим ўтир танноз, Аргос билан кўз уриштириб ўтирганингни эрим билмайди деб ўйладингми?

– 

Дродо биз сенинг меҳмонимиз, бундай ҳақоратлар яхши эмас.

– 

Ичингдан нима ўтаётганини билмайди деб ўйлайсанми, яхшиси мендан узр сўраб тавба қил, йўқса ёмон бўлади.

– 

Мени қаттиқ хафа қиляпсан Дродо, эртага ўзинг хижолат бўласан.

– 

Сендан…а, сен менинг қанчалик қудратли одам эканимни билмайсан, мени файласуф эканлигимга ақлинг етмади.

– 

Майли, майли фақат зўрман деб чиранаберма.

– 

Сен қуёнюрак билан гаров ўйнаб кимлигимни кўрсатиб қўймоқчиман, тушундингми?

– 

Тушундим.

– 

Гаров ўйнайсанми?

– 

Нима деб гаров ўйнаймиз?

– 

Мен бутун бошли денгизни сувини симириб ичиб юбораман, сен томоша қилиб ўтирасан.

– 

Дродо кайфинг ошиб қолди, яхшиси кириб ухла, биз эса жўнайлик.

– 

Ха…а қўрқоқ, кўрдингми. мени қандай қудратли эканимни биласанда.

– 

Ёш болага ўхшама, хечбир кимса денгиз сувини ичиб юбораолмайди.

– 

Мен эса ичаман.

– 

Хўп, нима деб гаров ўйнаймиз?

– 

Сен эртага ўз гувоҳларинг билан кириб келасан, мен уларнинг олдида денгиз сувини симириб ичиб ташлайман.

– 

Хўш кейинчи?

– 

Сўнгра менга барча молу-мулкингни ютқизган бўласан, сени қул қилиб оламанда кишанлаб қўяман.

– 

Борди-ю ичаолмасанг нима бўлади?

– 

Унда барча мол-мулким, хатто хотиним ҳам сенга ўтади, тушундингми?

– 

Пушаймон бўлмайсанми?

– 

Асло

– 

Майли сен айтганча бўлақосин. Эртанги пушаймонинг иш бермайди.

– 

Ҳали кўрамиз йиғлаб ялинишларингни, хой хабаш қани.

– 

Мен бу ердаман хўжайин – деди қарсак товушини эшитиб кириб келган қора хабаш – нима хизмат буюрадилар.

– 

Бор ертўладан яна май келтир, унга чўмиламиз.

– 

Май қолмади, барчасини ичиб тугатишди.

– 

Ахмоқлар сенларга кўрсатиб қўяман, Эзопни боғлаб қўйиб калтаклаймиз, қани олиб келинглар, бир мазза қилиб томоша қилайлик.

– 

Хўжайин ундай қилманг, баданимнинг калтак емаган соғ жойи қолмаган, жоним оғриса бирор кори-хол қилиб қўяман.

– 

Унга тегма – деди ғазаб билан Милейка – бегуноҳ бечорани калтаклатиб томоша қиласанми, садқай одам кет.

– 

Хой хабаш нега қараб турибсан бу танноз хотинимни оёғидан осиб қўйамиз, додлашини эшитиб мазза қиламиз, қани бошла.

– 

Одамни харнарса бўлгани яхши, сен билан эртага гаплашамиз, еғлабтиб ялинтирмасам Милейка отимни бошқа қўяман. Уни олиб кириб ухлатиб қўйинглар.

***

– 

Вой бошим, вой ўлибқоламан Эзоп қаердасан?

– 

Мен шу ердаман хўжайин.

– 

Бошим ёрилиб кетай деяпти, худди арилар уя қуриб олгандек. Менга нима бўлди, хеч нарсани эслайолмайман.

– 

Маст бўлиб олиб анча иш кўрсатдингиз.

– 

Миям қурсин мени, асло ақлим кирмади. Нималар қилдим бир бошдан айтиб берсангчи.

– 

Анчагина машмаша қилдингиз, меҳмонларни қувлаб солдингиз, бекамни ҳам анча хафа қилдингиз.

– 

Оббо, ёмон ишлар бўлибди-ку.

– 

Бу ишлар “холва” энг ёмони хали олдинда.

– 

Нима бўлди?

– 

Денгизнинг сувини буткул ичиб юбораман деб Аргос билан гаров ўйнадингиз. Ўртача барча молу-мулкингиз, хатто бекамни ҳам тикиб юбордингиз.

– 

Тамом бўлибманку.

– 

Шунақа хўжайин, улар хали замон гувохлари билан кириб келишади, тайёрланаберинг.

– 

Энди нима қиламан, қул бўлиб қоламан-ми.

– 

Буни ҳам айтингиз, хар холда жуда ёмон иш бўлди.

– 

Бирор чора изласангчи Эзоп, ахир сен масалчисан-ку.

– 

Мен бир қул бўлсам, нима ҳам қилаолардим.

– 

Сен қувонганинг йўқ, шундайми?

– 

Сизнинг бошингизгам кўргилик келса биз қувонармидик.

– 

Йўқса нега илжайиб гапирмоқдасан?

– 

Шундай ўзимча.

– 

Шундай ўзимча.

– 

Гапир, бирор чора топганга ўхшайсан.

– 

Борди-ю топсам мени озод қиласизми?

– 

Сўз бераман сени қулликдан озод қиламан.

– 

Хўжайинлар ноилож қолганда ваъда бераверишади, кейинроқ бориб гапларидан тониб юбораверишади.

– 

Тезроқ бўлақол, юрагим бардош бермайди, гапир.

– 

Айтганимларимни яхшилаб ўқиб олинг, озгина адашсангиз чатоқ бўлади.

– 

Яхши барча айтганларингни уқиб оламан, ўтир, шошилмай нима қилишлигим лозимлигини айтиб бер.

– 

Яхши …

– 

Сен ёнимдан асло узоқлашакўрма.

***

– 

Дродо уйдамисан?

– 

Албатта уйда бўламанда.

– 

Мени сени қочиб кетган бўлсанг керак деб ўйлаган эдим.

– 

Шундай омадли иш кутаётганда мен қочиб кетаманми?

– 

Сен бугун тамом бўласан, молу-мулкинг, хотининг, қулларинг меники бўлади.

– 

Мен бунинг аксини қилмоқчиман.

– 

Бутун бошли денгиз сувини симириб ташлайман десангу, яна баланддан келганингни қара.

– 

Мен сўзимни устидан чиқадиган одамман.

– 

Сўзингдан тонмайсанми?

– 

Асло.

– 

Йўқса денгиз бўйича борамизда унинг сувини симириб ичиб ташлайсан.

– 

Шу бугун демоқчимисан?

– 

Албатта.

– 

Йўқ вақтини келишганимиз йўқ, қачон хохласам ўшанда ичаман.

– 

Сен ғирром экансан.

– 

Сен эса ақлинг паст одам экансан, сувни қандай холатда ичилади.

– 

Бу сенинг ишинг.

– 

Ундай бўлса билиб ол, денгиз суви шўр бўлади уни сен чучук сувга айлантириб беришинг лозим, акс холда бир хўплам ҳам ичмайман.

– 

Дродо сен мутахим одам экансан.

– 

Мен файласуфман, бу донишманд дегани, сен бечора сўз ўйинини фахмламай гаров ўйнаб ютказиб қўйдинг.

– 

Мен хали ютқуздим хамми?

– 

Албатта, бор будингни менга бой бердинг.

– 

Бекорларни айтибсан, барча мулкингни менга ютқазиб қўйдинг.

– 

Қани бўлмасам айтганларимни бажаргин.

– 

Шўр сувни чучук қилиб бўладими?

– 

Бўлмаса нега шўр сувни ичса бўлади дейсан.

– 

Мен ундай деганим йўқ.

– 

Дединг.

– 

Э… боре, сен билан машмаша айтиб ўтирмаганим бўлсин.

– 

Ана кўрдингми, ютқазиб қўйганингни аста-секин тан олмоқдасан.

***

Нодонлик айшу-ишрат, ўйин-кулгу томонга, донолик раёзат чекиб илм томонга одимлай боради. Улариннг орасидаги масофа, тинимсиз узаяверади.

Қўлдорлик (политсизлик) дин хукмрон эди. Халқнинг ҳаёлий ижоди яратган хилма-хил афсона ва ривоятлар, худолар ва қаҳрамонларни яратиб, диний таълимотни бойитиб берарди. Тасвирий санъат ва хайкалтарошлик диний ақидалар билан чатишиб, кишиларнинг олам ва худолар хақидаги тасаввурларига узлуксиз таъсир кўрсатади. Ахлоқ, маданият, адабиёт кабилар диний дунёқараш таъсирида шаклланар. Жамият хаётида диний маросимлар асосий рол ўйнар, диний эътиқод, ибодат, сиғиниш орқали ижро қилинган. Ибтидоий одамлар табиат кучларига ҳархил сехргарлик йўли билан ижобий ёки салбий таъсир этиш мумкин деб тушунтирганлар, ана шу кучларга маъқул харакат қилиб, “кўнглини топилса” ёки рахмини келтирилса улар бизга яхшилик келтиради, ёвузлик олдини олиб фалокатлардан холис бўлинади деб тушунтирганлар. Ана шундай йўл билан диний маросимлар ўтказилиб унга кохин, рухоний, сехргарлар бошчилик қилишган, ана шу маросимлар йўли билан катта даромадлар олишган. Бундай диний қарашлар қулдорлик даврига келиб янада ривожланди. Диндорлар хукмрон табақа манфаатларини улуғлаш билан биргаликда тоъбе кишиларни итоат қилишга, хўжайинига шубхасиз буй сунишга, шукроналар айтиб яшашга ўргатишар эди. Харқандай маросимлар энг аввало даромад олишга ва мазлум халқни итоаткорликда ушлаб туришга қаратилар эди. Айниқса табиий офат ва хадислардан жуда усталик билан фойдаланишар, оддий, соддадил кишиларнинг кўнглига қурқув ўйғотиб, мунтазам таъсир ўтказишар эди. Шундай қилиб кўпхудолик дини ривожланиб у илохий ва муқаддас хисобланар, тарғиб ва тазийқни кучайтирар хилма-хил китоблар яратилиб алоҳида таълимотга айланиб борарди, дунёвий, объектив воқеалар бузиб кўрсатилар эди.

***

Тош асри деб аталувчи ибтидоий давр жуда узоқ давом этди. Одамзот хали ярим ёввойи, кўп жихатдан ночор. ўз эхтиёжини тўла қондираолмай сарсон, унинг қуроли тош ва таёқ, гурух-гурух бўлиб яшашдан бошқа иложи йўқ. Қабила деб аталувчи кишилар бирлашмаси асосан аёллар бошқарар, чунки оила аъзолари она атрофида бирлашишга мажбур, шунинг учун аёлларнинг мавқеи ҳам фаоллиги хали юқори эди.

Севги беқиёс шафқатсиздир

Афлотун

– 

Бекам меничақиртирган экансиз?

– 

Ха, Эзоп хайрлашиш учун чақирдим сени.

– 

Нега энди бекам, кетмоқчимисиз?

– 

Кетаман, бу ақли паст эр билан яшайолмайман.

– 

Ундай қилманг, хўжайиннинг ақли заиф эмас, хулқи заиф одам, у сизни қаттиқ севади.

– 

Биласанми Эзоп, севги икки томонлама бўлсагина мақсадга мувофиқ бўлади, акс холда у азобу-уқубатга айланади.

– 

Демак сиз уни севмас экансизда.

– 

Афсуски шундай.

– 

Биз қуллар севги нималиги хақида ҳеч нарса билмаймиз, шунинг учун мендан бирор-бир маслаҳат чиқиши қийин.

– 

Нега ундай дейсан, қул ҳам севиб қолиши муммкин-ку.

– 

Йўқ бекам у севаолмайди, борди-ю севиб қолса азобу-уқубатга дучор бўлади холос. Шунинг учун қуллар орзу-истаклар оғушида яшашдан сақланиши даркор, чунки у ўз истакларига ҳеч қачон эришаолмайди.

– 

Ха, сен бечорага қийин эканлигини биламан, лекин на чора, олам ўзи шунақа яратилган.

– 

Ҳақоратлар, калтаклашлар, нафақат қўл-оёғимни, барча хохишларимни ҳам кишанлаб ташлаган, биз бечораларнинг истакларимиз ҳам, фикрлашларимиз хамтоъбедир. Агар юрагини очиб кўриш имконияти бўлганида эди, бизларнинг юракларимиз ўша қаронғилик босган қулдорларнинг юрагига нисбатан порланган қуёшдек кўринар эди. Афсуски юракларимиз берк кўз билан кўриб бўлмайди. Бу халокатга махкум. эрк ўғирлаб эркини йўқотган кишилар жамияти. Бу жамиятда барча эрксиз барча бахтсиз шўр пешонадир. Меҳрини йўқотган кишилар тўдасидир. Қул учун севги ва меҳрнинг кераги йўқ, чунки у бировга меҳр кўрсатаолмайди, севиб қолиши эса азобу-уқубатдир. Қачонлардир эркинликни чинакам қадрлайдиган замонлар келади, ўшанда одамлар қулдорлик деган лаънати тузумни ғазаб ва хижолат билан эслайдилар.

– 

Фикрлашинг кишини хайратга солади.

– 

Рахмат сизга бекам, рахмдил аёлсиз.

– 

Сенга нисбатан бўлган муносабатим ўзгариб, ўртамиздаги масофа қисқариб бормоқда, бу нима деганини биласанми?

– 

Йўқ.

***

– 

Хой Эзоп қаердасан қурғур – деди Дродо асабийлашган холда ярим бақириб, – Буёққа кел.

– 

Мен бу ердаман хўжайин – деди Эзоп шошилиб Дродо нега чақирганини билса ҳам – нима топшириқ берадилар.

– 

Хеч нарсадан хабаринг йўқми?

– 

Асло.

– 

Милейка аразлаб кетиб қолибди.

– 

Бу катта кўргилик эмас-ку.

– 

Ўзим хайдаб юборганимда кўргилик бўлмас эди, унинг ўзи кетиб қолгани жуда ёмон.

– 

Нега?

– 

Одамлар мени уят қиладилар, битта хотинни ҳам эплай олмабди деб маломат қилишади.

– 

Койиманг хўжайин хамма ишнинг ечими бор бу оламда.

– 

Ўйлаб кўриш лозим.

– 

Ундай бўлса тезроқ ўйла, йўқса сени калтаклатаман.

– 

Хўжайин гапингиздан тонмангда.

– 

Қачон тонибман.

– 

Аргосни бартараф қилсанг сени озод қиламан деган эдингиз, энди эса калтаклатмоқчисиз.

– 

Кўп гапирмай амалий ишга ўт.

– 

Агарда мени озод қилишга ваъда берсангиз, хотинингизни қайтиб келишига мажбур қиламан.

– 

Майли ваъда бераман тезроқ гапир.

– 

Айниб қолмайсизми?

– 

Тезроқ гапирсангчи хозир ёрилиб кетаман.

– 

Ундай бўлса менга пул беринг.

– 

Пулни нима қиласан?

– 

Бозорга бориб хар хил нарсалар харид қиламан, кейин хўжайин ўйланмоқчилар деб гап тарқатаман.

– 

Хўш кейинчи?

– 

Кейин рашк ўтига ёнган бекам бу миш-мишларни эшитиб ўзлари кириб келадилар.

– 

Ишончинг комилми?

– 

Мутлақо.

– 

Ундай бўлса ишга кириш, ман пул хозироқ бозорга жўна.

– 

Хўп бўлади, фақат узоқ йўқ бўлиб кетсам койиманг, анчагина сайр қилишимга тўғри келади.

– 

Сенга рухсат, ишни бузиб қўймасанг бўлгани.

– 

Озгина сабр қилсангиз бўлгани хўжайин, гапнинг оёқ-қўли чаққон бизлардан тезроқ юради, хотинингиз мендан олдинроқ кириб келса ажабланиб ўтирманг.

***

Покиза яшаш учун, эзгулик ва ёвузликнинг табиатини билиш билан бирга бурч, адолат, мардлик нималигини тўла тушунмоқ лозим.

Сократ

Тараққиёт ва ривожланиш ўзининг қайсар ва енгилмас ҳулқи билан тинмай олдинга одимлар, барча соҳа изланиб-изланиб қандайдир муъжизакор янгилик билан якунланар. Одамлар ўз эхтиёжларини тўлароқ қондириш учун тер тўкиб меҳнат қилишга мослашиб боришар. Чорвачилик, ерга ишлов бериш мисли кўрилмаган натижаларга эришар, маҳсулот ишлаб чиқариш хажми ошиб борарди. Натижа қанчалик ошиб борган сари истак ва эхтиёжлар ҳам шу даражага кўтарилар, бу харакатлар бойлик деган маъжизани яратиб уни кўпайтириш учун шафқатсизлик каби нуқсон-касалликни пайдо бўлишига олиб келди. Бойиб олган одамлар ана шу бойликнинг сеҳрли кучини ишга солиб янада бойиш йўлида шафқатсизлик қилишар, очкузлик одамлар ўртасида кенг тарқалабошлади. Мазлум кишилар ўз истакларини ҳаёл суриш билан ифодалашар бундай хохишлар кўплаб афсона ва ривоятларнинг яратилишига сабаб бўларди. Табиий офатлар ҳам кишиларни нимадандир нажот излашга даъват этар, улар ҳаёлан ўзларига рахнамо ахтарар эдилар. Бўларнинг барчаси бирлашиб кишилар онгида қандайдир ноъмақул кучларга сиғинишни, кўпхудолик динини пайдо бўлишига олиб келди. Одамлар ишлаш билан биргаликда ибодат қилишга ҳам ўрганиб бордилар. Эндиги одамнинг моддий эхтиёжи ёнида, маънавий эхтиёж хам пайдо бўлди. Бу эхтиёж аста-секин ривожланиб кишиларнинг очкузлик, шафқатсизлик, ёвузлик каби иллатларга қарши бўлган куучга айланабошлади. Одамзот аста-секин моддий неъматлар қаторида маънавий неъматлар ҳам яратабошлади. Юнонлар яратабошлаган ривоят ва афсоналар ижод томонига қўйилган биринчи қадам эди. Бу бошланган ижод биричи қаҳрамонлар ва худолар билан биргаликда. хилма-хил достонлар, кўшиқлар, мусиқаларнинг пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлди. Ижод ахли хайратланарли муъжизалар, тасвирий санъат, хайкаллар, меъморий иншоотлар ясашга ҳам ўрганиб бордилар. Қадимги юнонлар оламни билиш ва ўрганишга чанқоқ халқ эдилар, ана шу чанқоқлик натижасида улар худоларни худди одамлар каби тасаввур қилардилар ва уларни одамзот сифатига ўхшаш қилиб безар ва таърифлашар эди. Одамлар худолар сиймоси орқали ўзларини чуқурроқ англашига интилардилар, бу интилиш албатта ўз натижаларини берар эди. Гўзаллик яратиш йўлидаги истаклар яхши натижалар билан якунланиб, маънавиятнинг гуллаб яшнашига олиб келар, халқнинг ижодий қатлами тинимсиз меҳнат қилиб, ибодатхоналар, меъморий обидалар барпо қилар, дастлабки бадиий асарлар ва ижод махсуллари пайдо бўлар эди. Маънавий гўзалликлар қаторида, худбинлик, ёвузлик, очкўзлик каби иллатлар ҳам ривожланиб борар эди. Оддий кишилар ўз орзуларини ифодалаб ҳаёлан ажойиб қаҳрамонлар сиймосини яратишар, бундай қаҳрамонлар ўз фидоийлари билан хатто худоларга қарши борардилар. Ана шундай ҳаёлий гўзаллик ва фидоийлик рамзи Прометей ва Геракл эди. Бу қаҳрамонлар ўз хаётларини халқ фаровонлиги учун бағишлаган, одми хамда олийҳиммат, мустаҳкҳам ирода сохиби ва ўз ишларининг тўғри эканлигига мутлоқ тўла беқиёс қаҳрамонлик ва галабалари айнан оддий одамларнинг орзу-истаклари билан хамоханг эди.

Назад Дальше