Фан ва санъат қонуниятчилиги асосида қурилади.
Мақсади реал асарларни ташкил этишга хизмат қилади.
Ҳар томонлама уларни алоқа муносабатларини қисмда ва тўла келишувчиллиги органик бирлиги гармонияси билан ажралиб туради.
Функция хонанинг бинонинг фазонинг катта ёки кичик даражасидаги формасини тасаввур этади.
Форма (фалсафаси) тушунча, материя ва мазмун тушунчасига нисбатан аниқлик
Форма (предмети) предметларни ўзаро жойлашув чегараси.
структура (тузилма) предметни ички қурилмаси, ташқи форма билан ёпиқлиги, ички қурилма категорияни қисми ва тўлиқлиги билан боғлик.
конструкция архитектуравий объектни режа ва ўзаро жойлашув тузилмасини, инженер қарори.
архитектоника (тектоника) конструкцияни ишлаш принципини архитектура формасида кўриниши
архитектуравий муҳит ҳажм ва фазони ифодалайди.
фазо ичкари кўринишда архитектуравий муҳитни қисми
Фазо очиқ майдон ёки (полость), ҳажмга қарама-қарши (ҳажмий фазовий композиция).
Фазо эмоционал характерга эга ёки белгиланган функцияни бажарувчи. Мисол. Сакраль фазо (иеротопия).
.Архитип -бирламчи модель, биринчи шаклланган изланиш типи.
.Симметрия -кенг маънода, қайта ўзгаришлардаги ўзгармаслик.
.Асимметрия симметрияни бузилиши ёки йўқлиги.
.Пропорционаллик-предметларнинг ўзаро айрим қисмларни аниқлик муносабати размерлилик.
.Масштабность (мутаносиблик мос келмоқ) архитектура элементларининг формаси инсон размерларига мослиги
.Масштаб архитектура элементларини формасини тўла архитектура объектларига мутаносиблиги, шунингдек объект размерлариннинг атроф муҳит элементларига мослиги.
.Метр. Бир ёки бир қанча элементларнинг текис такрорланиши
.Ритм нотекис лекин қонуниятчиликда бир ёки бир қанча элементларни такрорланиши.
.Модуль олдиндан берилган катталик, размер, бино ва иншоотларни лойиҳасини ишлашда такрор қўлланиладиган размер.
Архитектура ва жамият. Тамаддун, санъат, архитектура (архитектура функциясига доир)
Жамият тараққиётига ижтимоий-иқтисодий формациялар кетма-кетлиги сифатида ёндашув асосан XIX асрда диалектик ва тарихий материализм назариясининг ғояси сифатида вужудга келди. Уни кўпинча иқтисодий детерминизм деб ҳам аташади. Чунки унда жамият ҳаётида иқтисодий соҳанинг етакчилик ва белгиловчилик ролига алоҳида аҳамият берилади.
Ижтимоий-иқтисодий формациялар назариясига кўра жамият ҳаётида инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти, иқтисодий соҳа, ишлаб чиқариш қуролларига муносабат, хуллас мулкчилик муносабатлари асосий аҳамиятга эга. У жамият ҳаётининг қолган барча соҳаларини белгилаб беради. Шунинг учун Ер юзининг исталган минтақасида, исталган пайтда ҳар қандай жамиятни характерлайдиган, инсониятнинг барча даври, барча ижтимоий тизимлар учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий қонунлар мавжуддир. Улар орқали исталган жамиятни таҳлил қилиб, характерлаб бериш мукин. Булар асосан материалистик диалектиканинг ҳамда сиёсий иқтисоднинг асосий қонунларидир.
Шу маънода формациявий ёндашув жамият тараққиётининг умумий қонуниятларини тушунтириб беради. Бу ёндашувга асосланиб инсоният жамиятидаги айрим қайтарилмас хусусиятлар, у ёки бу халқ маънавияти, маданияти, тарихий ривожланиши, руҳий-психологик хусусиятлари, уни бошқа
халқлардан ажратиб турувчи жиҳатлар, уни айнан ўша халқ қилиб турган муайянликларни тушунтириб бўлмайди.
Аксинча бунда жамиятни, ундаги бирор ҳодиса ва жараёнларни тушунтиришга бўлган ана шундай нуқтаи назарларга «ўнг», «сўл» ва бошқа «ёрлиқлар» ёпиштирилиши характерлидир. Бундай фикрларни баён этувчиларнинг тақдири эса кўпинча фожиали тугаган пайтлар ҳам бўлганлиги яқин тарихимиздан бизга маълум. Албатта, жамият тараққиёти босқичларини ижтимоий-иқтисодий формацияларга бўлиб ўрганишнинг ҳам ўзига яраша ўрни бор.
У ижтимоий тараққиётнинг умумий, такрорланувчи томонларини, йўналишларини тадқиқ қилишда катта аҳамиятга эга. Аммо бу унинг тарихий жараённи таҳлил қилишга қодир бўлган ягона усул эканини билдирмайди. Афсуски бу ҳақиқатни бизнинг жамиятимиз жуда кеч англади.
Жамият тараққиётига цивилизациявий (баъзи муаллифлар бу иборани «тамаддун» деб аташади) ёндашув эса, аксинча, юқорида эслатиб ўтилган умумий қонуниятлар, умумий хусусиятларни эмас, аксинча ҳар бир халқ, миллат, элат ва ундан ҳам кичикроқ бўлган ижтимоий бирлашмаларнинг қайтарилмас жиҳатларини, таъбир жоиз бўлса, уларнинг «менталитети»ни, руҳияти, маънавияти, маданияти ва шу кабилардаги ўзига хосликларнинг аҳамияти борлигини таъкидлайди.
Ана шу ёндашувга асосланган ҳолда планетамизнинг турли-туман нуқталарида вужудга келган халқлар, миллатлар ва элатларнинг тарихида кузатилган ва кузатилаётган маданий, диний, илмий, хуллас, интеллектуал «портлаш»ларнинг табиатини ва хусусиятларини англаш мумкин. Масалан, қадимги Мисрдаги цивилизациялар ва пирамидалар қурилиши масаласи, Лотин Америкасидаги инклар цивилизацияси, Қадимги Ҳиндистон, Хитойдаги цивилизациялар, ҳозирги замонда Жанубий Кореянинг иқтисодий ривожи, Япония, Малайзия, Сингапур ва бошқа Жанубий Шарқий Осиё мамалакатларидаги кескин олға сакрашларнинг цивилизациявий асосларини ана шу ёндошув орқали тушунтириб бериш мумкин.
Лекин жамиятни ўрганишда шуни эътиборга олиш керакки дунёда бир-биридан тарихий тараққиётининг ўзига хосликлари билан фарқ қиладиган, турфа хислатларга эга бўлган халқлар ва давлатлар мавжуд экан, уларнинг манфаатлари турлича эканлигини, ана шу манфаатларни англаш даражаси ҳам турличалигини, уларнинг барчаси у ёки бу даражада сиёсийлашганини тан олмай илож йўқ.
Бунинг натижасида уларнинг инъикоси бўлмиш барча «мафкуравий омиллар турли халқлар, маданиятларнинг ўзаро алоқасига, ўзига хослигига салбий таъсир кўрсатиши"табиийдир. Бу цивилизацияларнинг кўп ҳолларда ички ва ташқи ўзаро низолар, курашлар, бўлинишлар, тахт талашишлар, манфаатлар тўқнашувининг таъсирига учраганлигини, учраётганлигини ва бундан буён ҳам учрашини тушунишимизга ёрдам беради.
«Цивилизация» ибораси лотин тилидаги civilis давлатга, фуқаровийликка хослик, фуқарога монандликни билдиради ва бир-биридан фарқ қилувчи бир неча маъноларга эга. Мазкур тушунчага тарихий ёндашувга кўра у инсоният ҳаётининг ёввойилик ва ваҳшийлик босқичларидан кейинги, соф инсоний маънодаги ижтимоий муносабатларнинг вужудга келиши, бир сўз билан айтганда маданийлашув даврининг бошланиши ва кейинги барча даврларни англатади.
Бунда кўпроқ тарихий жараённинг нисбатан фарқланувчи икки босқичини бир-биридан фарқлаш кўпроқ аҳамият касб этади. Айни ёндашувда формациялар умумцивилизациявий тараққиётнинг босқичларига айланиб қоладилар. 2) Кенг тарқалган бошқа ёндашувга мувофиқ цивилизация моддий ва маънавий маданият, ижтимоий ривожланишнинг турли даражалари, босқичларини англатади.
Бунда инсониятнинг ана шу ваҳшийликдан кейин бошланган тараққиётини хронологик кетма-кетликда ёки географик мазмундан ёхуд ижтимоий ҳаёт соҳалари хусусиятларидан келиб чиқиб тушуниш ва улардан ҳар бирининг ўзига хослигига урғу бериш кўпроқ аҳамиятга эга (масалан, антик ва ҳозирги цивилизация, Шарқ ва Ғарб цивилизацияси, Бобил, Рим ва Турон цивилизацияси, аграр ва индустриал цивилизация, ислом ва христиан цивилизацияси ва ҳ.к.).
Асосийси, шу пайтгача тарихда бўлганидек уларни бир-бирига қарама-қарши қўймасдан, уларнинг ҳар бири ўзига хосликларга, ноёбликларга, қайтарилмас жиҳатларга эга эканлигига эътибор қаратишимиз
Барча нарса ва ҳодисаларга ҳар томонлама назар ташлаш тамойилидан келиб чиқиб, ушбу ёндошувларнинг ҳар иккиси ҳам тўғри эканлигини таъкидлашимиз керак. Юқорида келтирилган ёндашувларнинг турличалигига мисол тариқасида қуйидагиларни илова сифатида келтирамиз:
Н.Я.Данилевскийнинг (18221885) фикрича ҳар бир цивилизацияни жамиятнинг «маданий-тарихий типи» сифатида қараш мумкин. Ҳар бир типнинг ядросини ўзига хос ғояга ва вазифаларга эга бўлган «тарихий халқ» ташкил этади. Шу маънода у цивилизацияларни хронологик кетма-кетликда қуйидаги тартибда жойлаштиради: 1) мисрликлар цивилизацияси, 2) хитой цивилизацияси, 3) ассирия-бобил-финикияликлар, халдей ёки қадимий семитлар цивилизацияси, 4) ҳинд, 5) эрон, 6) яҳудий, 7) юнон, 8) рим, 9) янгисемит ёки араб, 10) герман-роман ёки европа цивилизацияси.
«Ана шу маданий-тарихий типларни ташкил этувчи халқларгина инсоният тарихида ижобий арбоблардир; уларнинг ҳар бири ўз руҳий табиатларининг хусусиятларида ва ўз яшаш тарзларининг ташқи хусусиятларида мужассамлашган ибтидони мустақил равишда ривожлантирдилар ҳамда шу билан инсониятнинг умумий хазинасига ўз ҳиссаларини қўшдилар»
Инглиз тарихчиси А. Тойнби (18891975) ҳам мустақил локал цивилизациялар мавжудлиги ғоясини ёқлаган. Уларнинг ҳар бири, Тойнбининг фикрича, вужудга келиш, ривожланиш, чўққига эришиш, вайрон бўлиш ва йўқолиш босқичларини босиб ўтади. Шу маънода ҳар қандай цивилизация тўлиқ доира ясаб тарих саҳнасини тарк этади. Цивилизациялар ривожи, унинг фикрича, «чақириқ жавоб» қонуни асосида содир бўлади.