Архитектура назарияси - Ибадулла Байджанов 6 стр.


Замонавий фан ва санъатда бадиий асарни ҳамма элементларида стилни мазмуни формал бўлиқлик тушунчасини англатади, композициядан ташқари ўхшаш тўлиқлик.

Бадиий стил асосан кўпроқ ўзини архитектурада, декоратив санъатда ва орнаментда намоён қилади деб ҳисоблайдилар.

Изланувчилар тарихий йил санъати тушунчасини (мисол: Қадимги санъат, қадимги рус санъати, Ўрта аср санъати).

Бадиий йўналишлар (классицизм, романтизм).

Тарихий стил, тарихий регионал оқим, мактаб, устани индивидуаль манераси.

Изланувчанларни шуни учун ҳам муҳим эътибори стиль категориясини ички структурасига, аввалам бор архитектура, «ҳамма санъатларнинг онаси»

Дискуссия асосан тушунча атрофида айланиб «тарихий» ва «модернларга бориб тақалади.

Стилни регионал характери Архитектуравий стиль санъатда умуман шартли тушунча. У асосан Европа архитектураси тарихини фикрлашга мослашган.

Архитектура тарихини бир қанча регионларни таққослаштирганда стил баён қилишга тўғри келмайди.

Осиё мамлакатларининг архитектура тарихини ажратиш қийин, масалан; Хитой архитектураси даври, Европани шунга ўхшаш архитектуравий стили. Ана шундай муаммо Рус архитектурасини изланишида ҳам чиқади.

Миллий докторинани мос келмаслиги.

Архитектуравий стилни 17621840 йиллари даври Россияда (Германиядагидек) анъанавий классицизм деб номлайдилар, Францияда эса классицизм 17 аср стили ҳисоблайдилар, Людовик 14 стили.

Неоклассицизм (ноклассицизм) Россияда ва Германияда,») аср боши, ретроспектив стил деб номлайдилар.

Францияда эса ноклассицизм стилини 18 аср иккинчи ярми, Людовик 16 стили деб тушунадилар.

Россия санъатшунослигидаги модерн стилини, хорижий санъатшунослар турлича номлайдилар: АҚШда -«тиффани» (Л.К.Тиффанини номи билан), Францияда- «ар-нуво» ва «fin de siecle» (букв) «аср охири» (конец века), Германияда  «югендстиль» (аниқроқ югендштиль),

Австрияда  «стиль Сецессион»

Инглизларда  «модерн стайл» (современнқй стиль, замонавий стиль).

Италияда  «Стил либерти», Испанияда  «модернизмо».

Янги стиллар постмодерн продигмаси (ёзилишича) чегарасида кўп йўналишлар шаклланди улар ўзининг ғояси ва тил воситаси билан турличадир.

Ҳозирча турли илмий қарашлар тортишувлар, йўналишларни мустақиллигини қайси йўналишга боғлиқлиги тўғрисида бормоқда, терминология борасида бирлик йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

Бир хил кўриниш, мисол учун; деконструктивизм, стилистик йўналиш деб ҳам кўрилиши мумкин ва шунингдек мустақил архитектура стили деб ҳам.

Қуйидаги архитектура стиллари ажралиб туради.

 Қадимги дунё архитектураси: Ибтидоий жамоа тузимидан 5 асрга қадар (муддати турли регионларда турлича бўлиши мумкин).

 Олдинги христиан архитектураси. 510 аср.

 Роман архитектураси. 1112 аср

 Готика. 1315 аср.

 Уйғониш.15 аср боши -16 аср боши.

 Барокко. 16 аср ўртаси  18 аср ўртаси

 Рококо.18 аср боши-18 аср иккинчи ярми.

 Классицизм.18 аср ўртаси  18 аср

 Историзм 1830  1890 йиллар

 Модерн 18901910 йиллар

 Модернизм 1900 йиллар боши  1980 йиллар

 Конструктивизм 1920 йиллар  1930 йиллар

 Постдернизм 20 аср ўрталари

 Хай-тек 1970 йиллар охиридан

 Деконсруктивизм 1980 йиллар охири

 Дигитал архитектураси 21 аср бошлари.


Архитектура тараққиётининг умумий йўналишлари


Замонавий архитектура 19 асрнинг ўрталарида ишлаб-чиқариш, фан ва техника тараққиёти натижасида пайдо бўлди. Айниқса, метал (пўлат) қазиш, қайта ишлаш технологиясининг ривожланиши архитектурада мислсиз ўзгаришларга олиб келди, тарихий услубларнинг тадрижий тараққиёти инқилобий илғор йўналишлар билан алмашинди. Бу даврга келиб «Янги архитектура» нинг пайдо бўлишига сабаб бўлган ижтимоий, иқтисодий, техник ва бадиий омиллар шаклланиб бўлган эди. Қаршиликларга қарамай, илғор анъаналар эклектикани чеккага суриб архитектурада ўз ўрнига эга бўлиб борди.

19  20 асрлар чегарасида  модерн услуби архитектуранинг бир неча минг йиллик ривожланиш йўлларини ўзгартириб юборди. Бу давр илғор ғояларга бой эди.

1920 йилларга келиб Европа архитектурасида функционализм, неопластицизм ва экспрессионизм сингари авангард услублар пайдо бўлдики, уларда шакл беришга кўпроқ эътибор қаратилди. Шунингдек қурилма функция ва шакл рациональ мазмун беришга ҳаракат қилинди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг архитектура тараққиётининг узвий давоми сифатида янги функционализм пайдо бўлди. 1950 йилларга келиб Европа архитектурасида ҳар хил янги оқимлар кузатилди: брутализм, метаболизм, хай-тек ва деконструктивизмлар шулар жумласидандир.


Функционализм (лот. функцио  бажариш)  20 аср замонавий меъморчилигининг асосий услуби бўлиб, унда бино ташқи кўриниши, қурилмалари ва режавий ечими бажарадиган вазифасига монанд бўлиши зарур. Оддий геометрик шакллар, унча катта бўлмаган деразалар, вазифасига қараб бинони бир нечта блокларга бўлиш, унча катта бўлмаган масштаб функционализм услубига хосдир. Функционализм бир қатор архитектуравий ва шаҳарсозлик тамойилларини олдинга сурди: турар жой бинолари қурилишини типлаштириш, рационал хонадонлар қуриш ва очиқ худудда йирик турар жой комплекслари бунёд этиш шулар жумласидандир.


Функционализм


Функционализм белгилари


Бу услубда Ле Корбюзье, А. Аалто сингари кўпгина меъморлар ижод қилган. Функционализмга хос бўлган белгилар қуйидагилардан иборат:


 эркин асимметрик тарҳ;

 бажарадиган вазифасига қараб хоналарни гуруҳлаш ва алоҳида биноларга жамлаш;

 оддий геометрик архитектуравий шакллар;

 тасмасимон ойналар;

 ясси томлар;

 классик услубларга хос безаклардан ҳолилик;

Конструктивизм (лот  қурилиш)  1920  1930 йилларнинг биринчи ярмида собиқ Иттифоқ архитектурасидаги авангард йўналишдир. Бу йўналишнинг назарий пойдеворини М.Я.Гинзбург яратган.


Конструктивизм йўналишига мисол


Конструктивизм йўналишига мисол


Конструктивизм услубида бино ташқи кўринишини ифодаловчи шакллар унинг қурилмалари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда яратилади. Бу услубдаги биноларги геометрик шаклларнинг софлиги, меъморий композицияларнинг яхлитлиги хосдир.

Л.В. ва А. Веснинлар ушбу услубнинг йирик намоёндалари бўлишган.

Экспрессионизм (лот.  ифодалаш)  20 асрнинг 20 йилларида вужудга келган. Экспрессионизм ранг-тасвир ва шунга ўхшаш икки ўлчамли архитектура асарларига кўчиришга ҳаракат қилинган. Экспрессивлигини ошириш учун бинода эгилувчан динамик шакллардан фойдаланиш, ташқи профилларни бўрттириб кўрсатиш, бино образини эмоционаллигини ошириш экспрессионализм йўналишига хосдир.


Назад