Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма - Ибадулла Самандарович Байджанов 5 стр.


Бу худудда 100 та меҳмонхона жойлашганди (бу вақтда Манхеттен стрелкасида эса битта меҳмонхона ҳам йўқ эди).

Шундай холатда бу ерда ресторанлар, клублар, кутубхоналар, томоша корхоналарининг ҳамма хиллари марказлашди. Эски Сити худудида атаги битта йирик театр ва клуб бўлган бўлса, ўртадаги Нью-Йорк районида эса 26 клуб ва 88 театр ва кинотеатрлар бор эди. Манхеттенни ўрта белбоғидаги жуда тез ўзгаришлар марказни турли ишбилармонлар ва жамоат хаёти осмон ўпар биноларсиз бўлмади.

1928 йил катта марказий вокзал билан қўшничиликда Крейслер автомобил компонияси ўзининг фирменный осмон ўпар биносини 77 қават қилиб жойлаштирди. Шу йили кичик Джон Рокфеллаерни номи билан Марказий паркга яқин қилиб 70 қаватли осмон ўпар бино қуриш ғояси чиқди.

1930 йилда эса улуғвор осмон ўпар бино Нью-Йоркнинг ва Америка Эмпайр СТЭЙТА бинолари қурилди. 34-нчи кўчанинг кесишувида ва 5-нчи проспектда бу осмон ўпар бино шаҳар марказини жойлашувини эгаллаб энг юқори бўлди.

Назад