Тангри эмас, аслида иблис яратган,
Фръаунга, бойлигига бир қабр бўлган,
Етти ёшдан халқи эхром қуришган.
(фото из свободного ресурса)
Кечаю кундуз ишлаб сахрода,
Қумли буронда, исиқ совуқда,
Қорни тўймай еган овқатга,
Мехнат қилишган дармонсизликда.
Ўпкалари тўлган қумли ҳаводан,
Оғир тошларни кўчиришганда,
Суяк ва бўғинлари роса эзилган,
Ногирон бўлишган ўттиз ёшларда.
Бардош бераолмай касалликларга,
Ўлиб кетишган кирмасдан қирққа.
(фото из свободного ресурса)
Сахродаги эхромларни кўрганда,
Томоша қилиб хайратланганда,
Миллионлаб қийналиб ўлган,
Миср халқини бир эслангизлар.
Иблислар яратган фиръаунларни,
Халқни қирганини унутмангизлар.
***
Биринчи ахмоқликни тарқатган фиръаунлар,
Бутўн умр очкўзликда бойлик йғиб утканлар,
Ўзларига қушиб ҳам бойликларин кўмганлар.
Дея, Бу пастликни минг йилларда кўрсинлар.
ИНСОНИЙЛИК
Учта бир ҳил ҳовли турар кўча бошида.
Эллигинчи йиллар эди ўтган асрда,
Ташқаридан кўриниши улар бир хилда,
Уй биноси, деворлари, бир баландликда.
Икки юз эллик йил бўлган қурилганига,
Учаласи ҳам ичкари ташқари ҳовлига эга,
Биринчиси тегишли нонвойлар авлодларига,
Кифтиобнинг мирзоси яшаган иккинчисига.
Фарқи шунда эди ҳовлига кирганингизда,
Мирзоникида ичкарида безак берилган,
Ўймакор устун болорлар нақш қилинган,
Хар ҳил рангда ялтиратиб бўёқ қилинган.
Ичкари, ташқари ҳовлида ғишт ётқизилган.
Дарвоза ичкариси, эшик ромлар ўймакорланган,
Четда чиройли қудуқ бор, ғиштдан терилган.
Учинчисида косиблар, камтарона умр кечирган.
Кўрдим шунда одамийликни, оқибатли мусулмонликни,
Доимий ҳурмат иззат, ўзаро мехр бўлган инсонийликни.
Аммо бўздилар бетамизлар тариҳий бу иншоатларни,
Ҳатто етти минг йил турган қадимий обида, Қурғонни.
Гуё йўқ қилдилар минг йиллаб асралган тарихимизни,
Мехр окибатни, виждонни, маданиятни, одамийликни,
КИФТИОБ
Китоб менинг кичик Ватаним,
Бағрингда мен ўсиб улғайдим,
Илм олдим, дунёни сенда танидим,
Боболар билан кўп сухбат қилдим.
Беҳисоб ривоятлар мен эшитгандим,
Одамийликни ҳам сенда ўргандим.
Оқ қорани фарқин англадим.
Азиз кичик Ватаним маним.
Энг қадимий шахарлардан сан,
Беш минг ёшга кирган ўзингсан,
Табиат сени икки елкангдан,
Икки дарёни оқизиб қўйган.
Сен томондан тик қоя қилиб,
Қирғоқлари сени ҳимоя қилган.
Ёвларни шунда тўхтатиб,
Беш минг йил қалқонинг бўлган.
Форсларга сени таслим қилмаган,
Александрга ҳам қаршилик қилган.
Арабларнинг йўлини қирққан,
Муғулларга жанга отланган,
Русларга ҳам бошин эгмаган,
Азиз кичик Ватаним маним.
Болаликда кўчаларни яёв кезгандим,
Қалъа қолдиқларин мен излагандим,
Қўрғонинга доим чиқиб турардим.
Ҳар кўчадан чиққан бўлоқларингдан,
Туйб туйб сувлар ичардим.
Ҳарорати хар ҳил эди уларда,
Ширинглиги ҳам хар ҳил, эсимда.
Ёшлигимдан тарихинга қизиққан эдим,
Беш минг йил ичида қандоқ бўлгансан.
Излардим утмишингни бор манбалардан,
Сени буюк ўғлонинг бўлган Муқанна,
Хазрати Неъматуллоҳ ва Султон ота,
Хазрати Бешир, Али Қушчи ўсган бу юртда. Китобликка ҳос камтарлик ва поклик билан,
Яшамоқда олимларинг хар бир шахарда.
Нокастликни кўрсангиз Китобликлардан,
Кўрасиз атрофдан келган келгиндилардан.
Нопоклик чиқмас асли Китобликлардан.
Ватаним, бағрингда мен ўсганимдан,
Доимо хар жойда мағрурлидирман.
***
ЯШАГИН ЯХШИСИ БУЛИБ.
Яшагин одамлар ичида доимо яхшиси бўлиб,
Кунинг битганида тобутингни кўтарсин йиғлаб.
Кўрганман, қанча майитларни улар ижирғаниб,
Тобутни кўтарган ва узатган бир қадам юриб.
Тангри кечирсин сени, деган қабрга қўйиб.
***
Тобутингни кутарар ўғлинг, ғамли, кўзин ёшламай,
Набиранг кўтарар, йиғлаб, видоликка асло чидолмай.
Шунинг учун, боболар набираларга кўп мехр бергай,
Дея, Набиралар олдида мехрдан қарз бўлиб кетмай.
***
БОЛАЛАРИМГА.
Доно билан болам тортишманг,
Тапгрининг ўзи уни доно яратган.
Олим билан ҳам сиз баҳслашманг,
Бу йўлда унинг мехнати синган.
Амалдор билан тортишган одам,
Нокаст тусиғига кўплаб учраган.
Тортишмангиз муттаҳам билан,
Тортишмангиз муттаҳам билан,
Бошқалар орқали зиён етказган.
Тортишманг, узоқ бўлинг ахмоқдан,
Ахмоқ дебо қўяр пастроқ ўзидан,
Шаллақи билан тортишманг асло,
Улар олдида скут сақлар доимо доно.
Паст инсон билан сиз тортишсангиз,
Шу он ундан пастга тўшиб қоларсиз.
Одобсиздан масофада доим бўлсангиз,
Нокастни ўзингизга тенг кўрмасангиз,
Одоб ила мулоқотни қилиб юрсангиз,
Обруйда ва ҳурматда мудом бўлгайсиз.
***
Доимо уз соғлиғингизни асраб юрсангиз,
Меҳнат, ўйқу, овқат меъёрини билсангиз,
Асабингизни хар жойда асраб юрсангиз,
Ҳам жисмоний тарбияда доим бўлсангиз
Юздан ўтиб ҳам ақл ҳўшда юраолгайсиз.
***
Тўхтатиб бўлмаскан вақтни, ҳаётни,
Узайтириш қулимизда фақат умрни.
Тоза тўтиб қалбни ва муносабатни,
Ҳам соғлом ушлаб тўрмуш тарзини.
***
Муҳаббат муқаддас, бир марта келар,
Қайта бермас тангри уни хар кимга,
У сиз ҳам инсонлар яшаб утарлар,
Кексайганда фақат қадрин сезарлар.
***
Вафодорликни ёрга, дўстга, халққа, Ватанга,
Бергандир тангри пархи баланд тоза инсонга.
Ҳиёнат, ризолат, юлғичлик ва пораҳурликни,
Қолдирган иблислар билан нархи пастларга.
***
Вафодорлик ва садоқат қимматли совға,
Бераолмаслар арзонлар бўларни бизга.
Ҳаётда ёрни ва дўстларни танлаётганда,
Арзонлардан ўзоқ бўлиш керакдир сизга.
***
Мансаб текканида куринар мақсадинг не да,
Бой бўлганингда билинар ким сан аслингда,
Кимллигинг сени кўринар жаҳлинг чиққанда,
Масликда сўзинг курсатар не дир қалбингда.
***
Йилида бир қорнини тўйдириб ночор одамни,
Ерга урадиган бор саҳоват деб аталган ишни,
Сен иш билан таъминлагин хар бир инсонни,
Камсинмасдан, боқсин хар ким уз оиласини.
***
Қайси давлатда бой бўлсалар амалдорчалар,
Халқи ночорликда камбағал доим бўлгайлар.
Инсонларни рисқи ҳисобида бойб кетганлар,
Роҳатда яшаганини дунёда кўрганмисизлар?
***
Узгадан болангни кам бўлишини хохламайсану,
Нега ўз халқинга ҳам шўни раво кўрмайсан?
Элдан давлатдан юлиб болангни бой қиласану,
Охиратини не бўлишини ўйлаб курмайсан.
***
Донолик билан бошқарилса хар қайси давлат,
Камбағаллик ва ночорлик йўқолар албат.
Нодонликни хукмдорлигида қолса мамлакат,
Бойлик ва иззат талаблик ўстундир фақат.
***
Айбдорликни сингдирмоқ бўлган инсонни,
Билгин сенга у дўст асло бўлмаслигини.
Дўстингми ҳамкасбингми ё аёлинг сени,
Қилмоқчи дир ўстингдан ҳукумдорликни.
***
Канфуций ёзганди ўз китобида,-
Қуйлар армиясини шер бошқарганда,
Қуй бошқарган шерлардан кура,
Ҳаётлари бўлган доим юксакда,
Жангларда улар қилган ғалаба.
***
Канфуцийни англа маъно сўзида,-
Сўкунат либосдир оқил одамга,
Ниқобидир ахмоқ инсон юзида.
Билгин уларнинг фарқи нимада.
***
Жуфтинг яхши бўлса бу баҳтинг сени,
Ахмок бўлса танлаганда ҳатоинг сени.
Кўриб фарзандингда енгилтакликни,
Авлодинг олдида сезарсан ҳатоингни.
***
Берган сўзинг буйнингда қарзингдир сени,
Бажармасанг оғзингдан чиққан сўзингни,
Гўноҳкордирсан олдида сен инсонларни,
Тангри ҳам ёпади шунда барча йўлингни.
***
Ёлғонни оёғи йўқ соҳта қаноти бордир,
Бир зўмда осмонга учиб тарқаб кетадур,
Соҳта қанот узоқ учмай ёниб тугайдир,
Ёлғон эса ерга тушиб чил чил бўладур.
***
Ота она меҳнатда йғиб бойликлар,
Роҳатда яшаб ўйнаб утган болалар.
Набиралар порахур гадо бўлгайлар.
***
Тўғри инсонни кам учратамиз ҳаётимизда,
Тўғри усган дарахт ҳам кам бизни дунёда.
***
Давр келса бир чивиннинг бошига,
Семург қуш ҳам таъзим қилар қошига.
Мажбур чидаб бу тақдирнинг тошига,
Маймун йиғлар бу ҳаётнинг ҳолига.
***
Қонхур чивин келса бир мамлакат бошига,
Ўлаксахўр парвонадир чивиннинг атрофига.
Адолат, виждон, ақл, ор номус йўқлигига,
Тангри хам ожиздир жонзотлар мушкулига.
***
Бири келди, ҳаёт чиройига гўзаллик қўшди,
Бири келди, кўп нарсаларни яратиб кетди,
Бири қаллоб бўлди, инсонга зиёни тегди,
Бири томошабин бўлди-ю оламдан ўтди,
Нега келганини дунёга тушунмай кетди.
***
Сочимга оқ тушганини билмай қолибман,
Юзимдаги ажинларни курмай қолибман,
Ҳаётимни утганини сезмай қолибман,
Ёнимдаги ғанимни дўст деб билибман.