Все науки. 5, 2022. Международный научный журнал - Султонали Мукарамович Абдурахмонов 7 стр.


Ключевые слова: тепловые источники электроэнергии, сельское хозяйство, ГЭС, ТЭЦ, ТЭЦ, ТЭЦ, отрасли экономики, коммунальные услуги, транспорт.

Annotation. The electric power industry is considered the most important branch of the economy, it is this industry that plays an important role in the development and life support of real sectors of the economy. Today we cannot imagine the improvement of economic sectors and the welfare of the population without electricity. If we pay attention to the structure of electricity consumption, then in 2021 35.9 percent of total consumption will fall on industry, 27.7 percent on the population, 16.6 percent on agriculture, 4 percent on utilities, 1.5 percent on transport, 1 percent on construction and 10.8 percent on others industries. The volume of electricity production in the republic in 2021 amounted to 70.1 billion kWh, an increase of 6.1% compared to 2020. According to the «Concept of providing electricity to the Republic of Uzbekistan for 20202030», the volume of electricity production increased by 72 percent and amounted to 120.8 billion. the growth per kWh and the share of renewable energy sources (HPP, SHPP, FES) in it is 31.6 billion. kWh, or 26.1 foys.1

Keywords: thermal power sources, agriculture, hydroelectric power station, CHP, CHP, CHP, economic sectors, utilities, transport.


2021 йил якунларига кўра республикамиздаги электр станцияларнинг ўрнатилган қувватлари 16527 МВт ни ташкил этиб Ўрта Осиё республикалари ичида Қозоғистондан (23,957 МВт) кейинги ўринда туради. 2030 йилга бориб, «Концепцияга асосан электр станцияларнинг ўрнатилган қуввати 29200 МВт ни ташкил этади.2

Фактлар шуни кўрсатадики, дунё мамлакатларида электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи манбаалар ҳисобидан электр энергияси ишлаб чиқаришга бўлган интилиш ижобий тенденцияни бермоқда. Халқаро Энергетика Агентлигини берган 3 та вариантдаги маълумотларга кўра 2050 йилга бориб жаъми ишлаб чиқариладиган электр энергиясида қайта тикланувчи манбааларнинг улуши вариантлар бўйича 16,35, 46,5 фойизни ташкил этади. Жумладан Германия 2050 йилга бориб ишлаб чиқариладиган электр энергиясини 80 фойизини ҚТЭ манбалари ҳисобига олишни режалаштирмоқда. 20132014 йилларда Данияда ишлаб чиқарилган электр энергиясини 33,2 фойизи, Испанияда эса 20,9 фойизи шамол электр станциялари томонидан, Германияда эса 27 фойиз электр энергия қуёш станциялари томонидан ишлаб чиқарилди.3

1. Энергетический сектор Узбекистана: состояние и перспективы. nuz.uz ekonomika-i-uzdekistana-i)

2. Энергетический сектор Узбекистана: состояние и перспективы. nuz.uz ekonomika-i-uzdekistana-i

3. Аллаев К. Р.,Басидов И. С.,Садуллаев Э. Ф. Электорэнергетика Узбекистана за годқ независимости и перспективқ ее развития. Ташкент. 2016. 146 с.

Жахон иқтисоди экстенсив ривожланишдан интенсив ривожланишга ўтиб, ишлаб чиқаришни модернизацияси ва рақамли иқтисодга ўтиш шахдам қадамлар билан борар экан дунё ҳамжамияти томонидан экологик мувозанатни сақлаш, «Яшил» жамиятни яратиш, глобал экологик муаммоларни бартараф этишда жуда катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, охирги беш йилликда Ўзбекистонда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаалари ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқаришга эътибор янада ортди. Бу борада 2019 йил 22 майда «Қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланиш тўғрисида» қонун ҳам қабул қилинди. Тошкентда Халқаро қуёш энергияси институти фаолият кўрсатмоқда. Янги Ўзбекистоннинг 20222026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан қуёш ва шамол электр станциялари қувватиги 8000 мегаваттга, гидроэлектр станциялар қувватини эса 2920 мегаватга (жаъми 10920 мегаватт) етказиш белгиланди. Бу эса Янги Ўзбекистон тараққиётида «Яшил энергетикани ривожлантириш борасидаги дастлабки дадил қадамлардан бири бўлмоқда.4 (minenergy. uz)

«Фарғона иссиқлик электр марказиАЖ «Иссиқлик электр станциялари» АЖ нинг иссиқлик электр марказларидан бири бўлиб, станция 1956 йили ишга туширилган. Станцияда бугунги кунда 6 та қозон агрегати ва 6 та турбогенератор ишлаб турибди. Ўрнатилган ишлаб чиқариш қуввати 329 МВт. Охирги босқичда қурилган энергожихозлар 1982 йилда ишга туширилган бўлиб бугунги кунда 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишламоқда.

«Фарғона ИЭМ» АЖ вилоят иқтисодиёт тармоқларига иссиқлик ва электр энергияси етказиб беради. Бозор иқтисодиёти шароитида энг йирик иссиқлик энергияси истеъмолчилари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Фарғона Азот» АЖ, Кимёвий толалар заводи, Уй қурилиш комбинати ва бошқаларни аста секин ишлаб чиқариш хажмларини камайиб бориши, банкротлик ҳолатлари натижасида бутунлай тўхтаб қолиши оқибатида станция томонидан иссиқлик энергияси ва паралелл ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш хажмлари кескин пасая бошлади. 2017 йилда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш 1403640 Гкал дан 2021 йилга келиб 840748 Гкал га (562892 Гкал га камайган) пасайди. Паралелл равишда электр энергияси ишлаб чиқариш 2017 йилда 315597 млн. кВт соатдан 2020 йилга келиб 264364 млн кВт соатга тушиб кетди. Бу ҳолат корхона ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ раҳбариятини эътиборини четда қолдирмади ва станция ишлаб чиқариш қувватларини ошириш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширишни режалаштирилиб 2017 йил 21 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фарғона ИЭМ худудида ва Фарғона шахар қозонхонаси РК-3 ёнида юқори самарали когенерацион газ турбина технологияларини жорий

4. Интернет тармоғи minenergy.uz орқали ««Фарғона ИЭМ ва Фарғона РК-3 қозонхонасида юқори самарали когенерацион газ турбинали технологияларини жорий этиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида лойихаларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги пқ-2794 сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан 2018 йили Япония давлати ҳамкорлигида Фарғона шахрининг чекка қисмидаги аҳоли мавзесида 7 МВт қувватли газ турбина қурилмасини қуриш бошланиб 2019 йил декабр ойида қурилма тўлиқ ишга туширилди. Замонавий технология асосида ишга туширилган ушбу қурилма корхонага қўшимча 7323,9 кВт соат электр ва 9 Гкал иссиқлик энергияси етказиб бера бошлади. Худди шу қарорга асосан корхона ҳудудида 2019 йили 17 МВт қувватли иккинчи газ турбина қурилмасини қурилиши бошланди ва 2020 йили охирида тўлиқ ишга туширилди ва бу қурилма корхонага қўшимча 17 минг кВт электр, 23 Гкал иссиқлик энергияси етказиб бера бошлади.

Юқоридаги инвестицион лойихалар тўлиқ амалга оширилиши муносабати билан электр энергияси ишлаб чиқариш 197,04 млн. кВт соатга, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш 214,08 Гкал ошди. 125 та одам иш билан таъминланди. Ишлаб чиқариш хажмига нисбатан йилига 3,2 млн. куб метр табиий газ ёқилғиси иқтисод қилина бошлади.

Ўзбекистон республикаси Президентининг 22.08.2019 йилдаги ПҚ4422 «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ижроси юзасидан корхона томонидан тегишли чора тадбирлар белгиланди

2020 йилда жамиятда 18, 3 кВт қувватли 7 та қуёш панели асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи станциялар ўрнатилди.





5. «Фарғона ИЭМАЖ ҳисоботларидан олинди

Мазкур станциялар корхонада 195847 кВт соат электр энергиясини иқтисод қилишига ёрдам бермоқда.

2022 йил январь ойида 7 та қуввати 14,8 кВт қуёш панелли станция, қуёш энергияси хисобига ишлайдиган 1 та 200литрли сув иситгич ўрнатилди. Бугунги кунда мазкур қайта тикланувчи энергия манбалари барқарор ишламоқда, улар ишга туширилгандан даврдан буён жами 24 479 кВт. соат электр энергияси ва 1.88Гкал иссиқлик энергияси иқтисод килинди.





Жамият раҳбарияти мазкур йўналишда тўхтаб қолмасдан ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетика ресусларини истеъмолини қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи техналогиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларни жорий этиш бўйича 20222023 йилларда қуввати 18002000 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирган. Ушбу лойиха қуввати 18002000 кВт бўлган қуёш панеллари «On-Grid» режимида ишлашини хисобга олганда йилиги 78 млн кВт қўшимча электр энергияси олиш, ёқилғи энергоресурсларни тежаш, атмосферага зарарли газларнинг чиқишини камайтириш имконини беради.

6. «Фарғона ИЭМАЖ ҳисоботларидан олинди

Хозирги кунда қушимча 60 кВт қуёш панели қозон цехининг шифт қисмига ўрнатилди.

Шунингдек, жамият раҳбарияти ва мутахасисслари томонидан яна бир катта лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Бунда маънавий ва жисмонан эскирган ПТ-60-90 (ТГ-3) турбина генераторини Р-100 орқа босимли турбиналари чиқаётган буғ билан ишлашга мўлжалланган янги К-50-1.3 буғ турбинасига алмаштириш таклиф қилинган. К-50-1.3 буғ турбинаси мавжуд ТГ-3 (ПТ-60-90) ўрнига ўрнатилади. Шу билан бирга, электр генератори, трансформатор ва бошқа ёрдамчи ускуналар ўзгармасдан ишлайди.

Натижада йилига 800 миллион кВт / соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш таъминланади. Шу билан бирга, қозонхоналар ва турбина генераторларининг максимал юки саноат корхоналарининг иссиқлик сарфидан қатъи назар таъминланади. Бундан ташқари, бу ўзига хос ёқилғи сарфи ва электр энергияси нархининг пасайишига олиб келади. Технологик ўзгартириш лойиҳаси нинг максимал электр қуввати 157,7 МВт, йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1274126 минг кВт соат, йиллик иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1022 Гкални ташкил қилади. Турбина генераторини алмаштириш катта ҳажмдаги қурилиш ишларини ва Фарғона ИЭМ технологик жараёнини жиддий ўзгартиришни талаб қилмайди.

«Фарғона иссиқлик электр маркази» шахарда атмосферага энг катта миқдорда зарарли газларни чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланиб, жадвалда кўриниб турибдики, у бир йил давомида атмосфера ҳавосига ўртача 1205,9 тонна турли чиқиндиларни ташлайди.

Назад Дальше