Все науки. 5, 2022. Международный научный журнал - Султонали Мукарамович Абдурахмонов 8 стр.


Натижада йилига 800 миллион кВт / соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш таъминланади. Шу билан бирга, қозонхоналар ва турбина генераторларининг максимал юки саноат корхоналарининг иссиқлик сарфидан қатъи назар таъминланади. Бундан ташқари, бу ўзига хос ёқилғи сарфи ва электр энергияси нархининг пасайишига олиб келади. Технологик ўзгартириш лойиҳаси нинг максимал электр қуввати 157,7 МВт, йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1274126 минг кВт соат, йиллик иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1022 Гкални ташкил қилади. Турбина генераторини алмаштириш катта ҳажмдаги қурилиш ишларини ва Фарғона ИЭМ технологик жараёнини жиддий ўзгартиришни талаб қилмайди.

«Фарғона иссиқлик электр маркази» шахарда атмосферага энг катта миқдорда зарарли газларни чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланиб, жадвалда кўриниб турибдики, у бир йил давомида атмосфера ҳавосига ўртача 1205,9 тонна турли чиқиндиларни ташлайди.




7. «Фарғона ИЭМАЖ ҳисоботларидан олинди

Корхона атмосферага чиқариладиган асосий чиқиндилар миқдорини рухсат этилган меъёрлар даражасида бўлишини таъминламоқда, бу муҳим масала юзасидан тегишли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқариш суръатларини ошириш ва самарадорликни кўтариш билан бирга экологик вазиятга имкон қадар жиддий зарар етказмаслик бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

«Фарғона ИЭМ» да 2000 йилдан кўмирдан воз кечилиб, асосан табиий газ ва ёрдамчи ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланилади. Табиатга, хусусан атмосферга чиқариладиган зарарни камайтириш йўналишида бажариладиган чора-тадбирлар «Fargona Issiqlik Elektr Markazi» АЖ нинг устивор вазифаларидан бири бўлиб, бу йўналишда катта ишлар олиб бориляпти. Хусусан, 2020 йилда қозон агрегатларини режим карталарини ишлаб чиқиш учун «Узэнергосозлаш» МЧЖ билан шартнома тузилди ва 7,8,9,11 қозонларда иссиқлик синовлари ўтказилди ва ушбу қозонларни энг оптимал эксплуатация қилиш ва зарарли чиқиндиларни камайтириш учун иш режим карталари ишлаб чиқилди. Бунинг натижасида табиий газ ва мазут ёқиш натижасида тутун газларида хосил бўлаётган азот оксидлари 278294 мг/м3 дан 190208 мг/м3 гача, яъни 30% камайди. Рақам хисобида атмосферага ташланадиган зарарли моддалар ташламалари йилига 350400 тоннага камайди дегани.

Бундан ташқари автомобиллардан чиқаётган тутундаги зарарли моддаларни камайтириш мақсадида ходимларни ташийдиган автобуслар парки янгиланди, мавжуд бўлган автобуслар ва хизмат автомобилларига сиқилган газ (метан) қурилмалари ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 21 февралдаги Фарғона шаҳар РК-3 қозонхонаси ёнида ва «Fargona IEM» АЖ худудида юқори самарарли когенерацион турбина қурилмалари технологиясини тадбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2794 сонли қарорга асосан ГТУ 7 МВт ва ГТУ 17 МВт барпо этилиши натижасида мавжуд бўлган қурилмалар билан солиштирганда зарарли моддалар (азот оксидлари) миқдори 3,7 дан 5,7 баравар камайди, бу эса рақам хисобида йилига 178,0863 тонна демакдир, шунингдек янги технологияда атмосферага олтингугурт оксидлари чиқарилмайди.8

Назад