Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев 2 стр.


Умр омонат, ўлим ҳақ деган гапларни кўп эшитамиз, лекин умрнинг омонатлигини ҳар доим ёдда сақлаб яхши ном, яхши хотира қолдириш учун бутун ҳаётини эзгу ишларга сарфлаб, одамийлик мулкига ўз ҳиссасини қўшиб кетган кишилар унчалик кўп эмас, афсуски шундай. Деярли ҳар қандай одам ҳаётини шарафли яшаб гўзал бир хотира қолдириб кетиш имкониятига эга, фақат бу ишга холис ва покиза ният билан ёндошмоқ лозим. Бу йўлда жуда кўп чалғитувчи истаклар борки, улар билан курашмоқ даркор.Ҳар қандай инсон қайсидир макон ва замонда яшаб улғаяди, ниманидир яратиб ўтишида муайян кишиларнинг заҳматли меҳнати ётади. Биз ўтмиш ва замондошларимиздан яратган ва амалга оширган эзгу ишларимиз учун қарздормиз. Буюк одамлар ўз зиммасидаги қарзни узиб, келажакни қарздор қилиб кетадилар.

***

Ҳижрий 1270 (1853 милодий) йили Россия жангчилари Қўқон хонлигига қарашли Оқ мачит қаъласини забт этадилар. Ўша даврда хонликни 14 яшарлигида тахтга ўтирган Худоёрхон бошқарар эди. Шералихонни ўлдириб тахтни эгаллаган Муродхон атиги 7 кун хон бўла олди холос. Бу хабарни Ўш шаҳрида исённи бостириш учун келган Мусулмонқул эшитган замони Қўқонга юриш қилиб Муродхонни асир қилади ва ўша куннинг ўзида қатл қилдиради. Тахтга Шералихоннинг ўғли Худоёрхонни ўтиргизиб уни ўзига куёв қилиб олади, амалда хонликни ўзи бошқаради. Мана 8 йилдан буён хонлик тахтига ўтирган Худоёрхон ҳукмрон сифатида мамлакатни бошқариб келмоқда. Бухоро амирлигидан ажралиб чиққан мустақил Қўқон хонлиги айни чоғда энг катта майдон ва энг кўп аҳолига эга. Хива хонлиги билан Бухоро, Бухоро хонлиги билан Қўқон ўртасидаги зиддият ва тинимсиз давом этган урушлар халқнинг тинкасини қуритар, тараққиёт ривожланишига йўл қўймас, кетмон ва омоч билан ер ҳайдаб иш юритадиган деҳқон, қўл кучи билан меҳнат қиладиган ҳунарманд зўрға-зўрға тирикчилик қилар, бу ҳам етмагандек, беклар ва амалдорларнинг зулми янада аянчли аҳволга солиб қўйган эди.

***

Махсидўз косиб Муҳаммад Солиҳнинг шодликдан кўзлари чақнаб кетди. Бугун унинг оиласида учинчи ўғил фарзанд дунёга келди, чақалоқнинг исмини Убайдулло қўйишди. Чақалоқ тетик, аёлининг саломатлиги ҳам яхши. Энди режалаштирган ишларини амалга оширса бўлаверади. У жадаллаб бозор томон юра бошлади. Маҳалланинг болаларига «чочала» қилиб бериш учун ширинликлар сотиб олиши, маҳалланинг момоси ва аёллари учун дастурхон ёзиши лозим. Барчасига суюнчи бериши керак. Улфатларини тўплаб албатта зиёфат уюштиришади. «Ўғилларимни ўқитиб саводхон қиламан» деди у кўнглидан ўтказиб, ўзи мустаҳкам илм ололмади, отасининг қўли юпқалиги, турмуш эҳтиёжлари, яна аллақанча сабабларга кўра кўпгина мақсадларига эришолмади. Ана шундай фикрлар оғушида керакли нарсаларни харид қилиб уйига қайтди. Қувончли хабар тез тарқалади, дейишгани тўғри шекилли, йўл-йўлакай учраган таниш-билишлар тилаклар билдира бошлашди.

 Солиҳ ака, янги фарзанд муборак бўлсин.

 Қуллуқ, раҳмат.

 Умри билан, ризқи билан бергани чин бўлсин.

 Илоҳо илованда айтганингиз бўлсин.

 Ошни қачон еймиз?

 Қачон десалар биз тайёр, биродар.

 Кичик чилласини чиқариб олсинлар.

 Мақбул.

 Бу дейман адашмасам учинчи фарзандлари бўлса керак?

КОНЕЦ ОЗНАКОМИТЕЛЬНОГО ОТРЫВКА

 Солиҳ ака, янги фарзанд муборак бўлсин.

 Қуллуқ, раҳмат.

 Умри билан, ризқи билан бергани чин бўлсин.

 Илоҳо илованда айтганингиз бўлсин.

 Ошни қачон еймиз?

 Қачон десалар биз тайёр, биродар.

 Кичик чилласини чиқариб олсинлар.

 Мақбул.

 Бу дейман адашмасам учинчи фарзандлари бўлса керак?

 Шунақа тақсир.

 Кўз тегмасин, давлатингизга давлат қўшилибди.

 Ўзим ҳам шундай фикрдаман, бизлар етолмаган орзуларга фарзандларимиз эришса ажаб эмас.

 Яхши ният ярим мол, ҳавасманд одамлар фарзандни хуш кўрадилар, болаларни албатта ўқитинг, илмли одам барибир бошқача бўлади-да.

 Ўзим ҳам шундай фикрдаман, бизки яхши илм ололмадик. Энди фарзандларимиз бу орзуларга эришсинлар.

 Лекин ҳунар беришни ҳам унутмасинлар.

 Албатта, косибчиликни ҳам ўргатиш ниятим йўқ эмас.

 Исмини нима қўйдилар?

 Убайдулло.

 Бай-бай, чиройли исм қўйибдилар, илойим бахтли бўлсин.

Муҳаммад Солиҳнинг қувончи таърифга сиғмас, агарда кишининг қувончини қай даражада эканлигини ўлчайдиган бирорта асбоб бўлганда эди, шубҳасиз унинг айни ҳолатдаги кўрсаткичи юз фоиз бўлиши аниқ. Бутун вужудини ёқимли бир кайфият эгаллаб олган, ширин хаёл оғушида завқланар, ҳаётининг энг бахтли онларини бошидан кечирар эди.

***

Кичкинагина ҳовли, пастқам икки уй, ўртаси даҳлиз, кираверишдаги айвон майда-чуйда сақлаш учун ёпинғич вазифасини ўтайди. Рўзғор буюмлари ҳам одми ҳамда саноқли. Ошхона вазифасини ўтайдиган бостирма уйчада идиш-товоқлар терилган бўлиб, бурчакдаги ўчоқда қозон ҳар доим осиғлиқ туради, ўчоқ ичида олов тафтидан қорайиб кетган қумғон, ёнида сув тўлдирилган челак ва каттагина хум ва шу каби нарсалардан иборат. Кишининг диққатини жалб қилдаиган бу оддий буюмлар уй эгасининг камтарона ва ночор эканлигидан далолат эди. Қоп-қора соқоли ўзига ярашган, ўрта бўйли, ҳар доим кишига табассум билан тикилиб қарайдиган Муҳаммад Солиҳнинг кийинишлари, хатти-ҳаракатлари, соддадиллиги атрофидаги муҳит билан ҳамоҳанг эди. У оғир ҳаёт йўлини босиб ўтди. Тинмай ишлашига қарамай топгани оила эҳтиёжларини аранг қоплар эди холос. Кун бўйи кичкинагина дўконида меҳнат қилиб, кечқурунлари чироқ ёқиб уйида ҳам анча фурсат ишлар эди. Ана шу кичкинагина ҳовлида бутун умри ўтди, қанчалик тиришиб меҳнат қилмасин асло бири икки бўлмади. Бутун умр тежамкорлик, борига қаноат қилиш, бекорчи ҳаваслардан воз кечиш билан яшаб ўтди. У ҳалоллиги билан бирга ҳамма ерда ажралиб турар, серзавқлилиги санъат ва шеъриятни севиши билан анчагина обрў-эътибор ҳам қозонган. Тирикчилик ташвишлари билан бўлиб бирор-бир санъат йўлидан юра олмади, илм олишга ҳам имкон бўлмади. Бу унинг ҳаётидаги армонларидан бири эди. Одамлар унинг хушмуомалалиги учун қадрлашар, кимдир этикдўз уста деса, бошқаси косиб деб атар. У косиблик билан биргаликда ямоқчилик ҳам қилаверар эди. Ўзи етиша олмаган мақсадларига энди фарзанди етишса ажаб эмас. Қандай бўлмасин ўғлини ўқитиб саводхон қилади. Эҳтимол мусибатда ўтган умри йўлга тушиб кетар, орзуларининг бир қисми рўёбга чиқиб қолар.

***

Бу воқеа 1270 ҳижрий (1853 милодий) йилда содир бўлган эди. Қўқон шаҳрининг Қатағон даҳаси Шайхон маҳалласида содир бўлган бу қувончли воқеа тасодифми ёки қонуниятми айнан Россия босқинчиларининг Оқ мачит қаъласини забт қилиниши билан бир вақтда бўлиши ажабланарли ҳол. Ҳеч нарсадан хабари йўқ, соддадил халқ ўз билганларича яшар эдилар. Чойхоналарда, маҳаллаларда тўй-томоша, хонадонларда «гап» ейиш, атроф-туманларда улоқ чопиш каби жараёнлар асло тўхтамас, ҳамманинг ўз севимли машғулоти бор. Кимдир қимор ўйнаса, кимдир бедана ёки хўроз уриштиради, яна аллаким каптарвоз бўлса, бошқаси қўчқор уриштиради. Халқнинг бундай соддадил ва ўйинқароқ бўлишига сабаб ҳукмронларнинг лоқайдлиги ва беғамлиги эди, улар тинимсиз ишрат қилиш, ўзаро низо, бойлик тўплаш, халоватларини бузмаслик эди. Барча бало-қазоларни ҳар доим даф қила оладиган халқнинг ғамини ҳеч ким ўйламас, қайғурмас, чора изламас эди. Шундай даҳшатли бало ватан бўсағасида турган бир чоғда бефаросат амалпарастлар бир-бирларининг қонларига ташна бўлиб, жаҳолат уловига қамчи босардилар, зулм ва шафқатсизлик қилардилар.

Иймону инсофидан асло айрилмайдиган бечора оддий халқ тинмай меҳнат қилар, тер тўкар, заҳматли меҳнати билан бутун мамлакатни боқар эди. Бек-амирларнинг заррин ва кимхоб либослари, барча тантана-ю маросимлари, жамики маишатлари ана шу қадоқли қўлларнинг меҳнати туфайли эди.

КОНЕЦ ОЗНАКОМИТЕЛЬНОГО ОТРЫВКА

***

Юрак, қалб, кўнгил яна нима деб аташ мумкин? Инсоннинг нақадар нафис, бебаҳо, буюк аъзоси, олам ичра мавжуд мўъжизаларнинг мўъжизаси. У тинимсиз улғаяди, тинмай камолот томон етаклайди. Унинг буюклиги шундаки ўзи хуш кўрган гўзалликни Сулаймон тахтига, Искандарнинг салтанатига алишмайди, бир қумурсқа тақдири ҳақида кўзидан ёш тўкиб, жаҳон ҳоқонининг зулмига қарши чиқмоғи мумкин. Нафис бир чечакнинг тебранишидан завқланиб олам бойлигига беписанд бўлиши мумкин, у табиатнинг нола ва фиғонини бехато эшитиб қалбсиз кишиларга насиб қилмайдиган энг яширин гўзалликларни илғай олади. Мумдай эриб, тинимсиз титраб турувчи бу жажжи мўъжиза асло енгилмайди, асло тобе бўлмайди. Ана шу мўъжиза ичида коинотнинг беҳисоб қанча-қанча ҳислатлари, бутун оламнинг акси, шакли, хоҳишлари мавжуд.Бўлажак авлодларимиз биз орзу қилганимиздек сифатли яшай олармиканлар, бизларнинг қилган хатоларимизни такрорламасликнинг иложини топа олармиканлар? Албатта топадилар, албатта биздан илғорроқ бўладилар, босқинчилик ҳам албатта барҳам топади. Тарихни кузатсак эди, асоратга тушмаган миллат асло топилмайди, лекин йўл қўйилган хатоликлардан тўғри хулоса чиқариб, уларни ҳеч қачон такрорламаслик лозим.

***

Ишнинг кўзини яхши билган Муҳаммад Содиқ, аста-секин қўли пул кўриб анчагина ер ва мулк эгасига айланиб олди. Серғайрат бу йигит деҳқончилик ишларини пухта билиши билан бошқалардан ажралиб турарди. Яқингинада ёлғиз меҳнат қилиб эрта-ю кеч тер тўккан бўлса бугун унинг ихтиёрида бир неча таноб ер ва бир қанча чоракорлари бор. Хўжалиги мустаҳкам, маблағи ҳам етарли. У кишиларга меҳрибон бўлиш билан бирга, қўли ҳам очиқ ва мурувватли йигит. Поччаси Муҳаммад Солиҳга айниқса оқибатли. Жиянларига ўз укасидек меҳрибон, жонкуяр. Мана жиянларини яна биттага кўпайганини эшитиб қувонганидан шаҳарга опасининг ҳовлиси томон жўнади. Аввал Каппон бозорига йўл олди, пулни аямай шойи қийиқ тўлгунича хилма-хил ноз-неъматларни харид қилди. У опасини хурсанд қилишни жуда хуш кўради. Шунинг учун ширмон нон, хандон писта ва ҳолваларни мўлроқ харид қилди. У шошилмай гавжум бозорни тарк этиб Янгу чорсу томонга бурилди. Муюлишдаги чойхонада нафасини ростлаб олиш учун бир чойнак чой чақирди, бир қанча фурсат дам олиб бўлганидан сўнг Ходабозор кўчаси томон юра бошлади. У Қўқоннинг гавжум кўчаларини томоша қилишни жуда хуш кўради, ҳар бир қадамда иштаҳани очадиган таомларнинг хушбўй ҳидлари димоққа урилади, ҳолвапаз, сомсапаз ва кабобпазлар Келиб қолинг, гўшт куйди деб бақир-чақир қиладиган ошпазлар, ҳар қадамда учрайдиган тиланчилар ўзига хос бир олам. Серқатнов кўчалардаги йўловчиларнинг ҳолатига қараб қайси тоифага мансуб эканлигини билиб олса бўлади. Бойвачча йигитлар қирчанғи отларга миниб олиб, оҳори тўкилмаган кийим-кечакларини кўз-кўз қилишса, бечорахолроқ кишилар эшакларига миниб олиб йўрғалайдилар.

Ғилдираги каттакон Қўқон арава ўтаётгандаги ғижирлаш бир қанча фурсат давом этади. Одамлар тўпланадиган ерларда чўнтакурар ўғрилар ҳам йўқ эмас. Баъзи бир хилват кўчаларнинг муюлишларида ошиқ тепадиган қиморбозлар ҳам учраб туради. Чорсуга етмасдан ўнг томонда товуқ бозори бор, дакан, чипор ва шунга ўхшаш паррандаларнинг хилма-хиллигидан кўз қамашади. Муҳаммад Содиқ бир нарса эсига тушиб қолгандек бозорчага бурилиб, этли бир товуқни харид қилди. Энди поччасининг ҳовлисига борса бўлаверади, режалаган барча нарсаларни харид қилганига ишонч ҳосил қилиб, жадаллаганича юриб кетди.

 Содиқбой, соғ-саломат юрибсизми?  деди Муҳаммад Солиҳ қайноғаси билан қучоқлашиб кўришар экан.  Бола-чақалар тинчми?

 Шукур, бир амаллаб юрибмиз. Жижи катта бўляптими?

 Худога шукур, тетиккина.

 Опам яхшимилар?

 Ҳа, бечоранинг қувончи ҳеч қаерга сиғмайди.

Назад Дальше