Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев 3 стр.


 Учта ўғил кўради-ю қувонмайдими, ҳар қанча қувонса арзийди. Худо хоҳласа уларни оёққа турғазиб олсангиз марра сизники.

 Айтганингиз келсин, тўйларини кўриш насиб этсин.

 Учта ўғилга учта келин келса бу ҳовли набиралар билан тўлади, ҳали ҳовлингиз торлик қилиб қолади.

 Тўғри айтдингиз, янги бир ҳовли қуриш орзуим бор, лекин тирикчилик муаммолари билан овораман.

 Биламан, ҳаммамизга ҳам қийин, тирикчилик қилиш йилдан-йилга оғирлашиб бормоқда. Айниқса солиқлар эзиб ташлаяпти.

 Шукур қилаверайлик, яхши кунларга ҳам етиб борсак ажаб эмас.

 Қани ичкарига кирайлик,  деди Содиқбой поччасининг елкасига оҳистагина қўлини қўйиб.  Сизни соғиниб юрган эдим, озгина гурунглашиб ўтирамиз.

КОНЕЦ ОЗНАКОМИТЕЛЬНОГО ОТРЫВКА

 Шукур қилаверайлик, яхши кунларга ҳам етиб борсак ажаб эмас.

 Қани ичкарига кирайлик,  деди Содиқбой поччасининг елкасига оҳистагина қўлини қўйиб.  Сизни соғиниб юрган эдим, озгина гурунглашиб ўтирамиз.

 Сиз билан суҳбатлашиш мароқли, лекин бироз шошиб турибман.

 Унақаси йўқ, ҳой аяси,  деди Муҳаммад Содиқ шошилиб.  Чой қўйиб юбор, дарров дастурхон туза.

 Содиқжон, чойни бошқа сафар ичамиз.

 Почча ҳар сафар шошиб келиб, шошиб кетасиз. Келинг энди озгина суҳбатлашайлик. Келинингиз нон ёпган, эрталаб эринмай туриб янги «ширава» қаймоқ олиб келганман. Ризқингиз қўшилган экан, бирга қаймоқлашамиз.

 Қаймоқ танлашда сизга етадигани йўқ, буни биламан.

 Атайлаб «Қаймоқли гузар»га бордим, у ернинг қаймоғи бошқача бўлади.

 Хоннинг ўрдасидагилар ҳам ўша ердан қаймоқ олар эканлар.

 Шунақа, харидорлар ҳам, сотувчилар ҳам ўша ерда жамланади, энг сифатли қаймоқни фақат ўша ердан топасиз.

 Сизни меҳмондорчиликка айтгани келдим.

 Э, шунақами?

 Ҳа, янги чақалоқнинг туғилгани муносабати билан улфатларга биттазиёфат қилиб беришга ваъда берган эдим.

 Жуда яхши, бизга нима хизмат бор, тортинмай айтаверинг.

 Фақат ташриф буюрсангиз етарли.

***

Адолат билан адолатсизликни, асл фарзандлари ким, ғанимлари ким фарқлай олмайдиган юрт қулликка маҳкумдир.

Ҳар бир замоннинг ижобий ютуқлари бўлиши табиий ҳол, илм-фан, санъат, адабиёт, маданият, фалсафа каби соҳалар тинимсиз ривожланиб туради. Афсуски бу ютуқлар қатори аллақанча нуқсонлар ва иллатлар ҳам мавжуд бўлади.

Даврнинг чинакам ўзгариши ана шу ютуқ ва нуқсонларга бўлган муносабатга боғлиқ. Кишилар ижобий ўзгаришларни тўғри фаҳмлаб, тараққиёт учун фойдали омилларни авайлаб, уларнинг яратувчиларини эъзозласа, ҳурмат қилиб рағбатлантирса бу жамият гуллаб-яшнаши шубҳасиз. Аксинча барча мўъжизакор соҳаларни йиғиштириб қўйиб хурофотга кетса, тараққиёт ожизланиб, маънавият касалланиб, адолат йўқолиб боради. Замонга боқ деганда, барчамиз энг илғор, энг замонавий ўзгаришлар ҳақида қайғуришимиз, гўзалликларни парвариш қилишимиз тушунилади.

Аксинча нодонлик томонига ўтиб, манфаатимиз йўлидаги ютуқларни нобуд қилсак, бу замонга боққанимиз эмас, замонга хиёнат қилганимиз бўлади. Ҳаётга кўр-кўрона мослашиш, нима қулай бўлса ўшани ёқлаш, нодон кишиларнинг сафида бўлиш келажак олдидаги жиноятдир.

Замона зайли билан дейишади одамлар. Менимча ҳар бир замоннинг ўз оқими бор дейишмоқчи бўлса керак, ана шу оқимга қараб, ҳеч қандай мулоҳаза қилмай одимловчи кишилар аксарият кўзлаган мақсадларига тез эришадилар, яхшиямки бу қулайликлардан барча бирдек фойдаланмайди, кимдир бу оқимга таъсир ўтказади, яна кимдир унга қарши ҳаракатланмоқчи бўлади. Бундай жараён тараққиётнинг негизидир. Замонга мослашиш, ҳаётга мослашиш демакдир, мулоҳаза қилиб ўтирмай ҳаётга мослашиш худбинликнинг кенг тарқалган туридир, худбинлик эса ўз манфаати ҳақида қайғуришдан бошқа нарса эмас. Манфаат ҳақида қайғуриш, нафс кўйида умр ўтказиш деганидир, бу хоҳиш бутун ҳайвонот оламига хос хоҳиш бўлиб, бизларни мулоҳазага тоъбелик бу ҳислатдан ажратиб туради. Демак икки хил одамлар мавжуд, қалб амри билан фикрлаб яшовчи ёки бутун умр нафс хоҳишини қондириш билан оввора кишилар. Барча истак, орзу-ҳавасларимиз покиза одам бўлиш бўлса шунинг ўзи гўзаллигимиз.

Менга не ёру не ошиқ ҳавасдир,

Агар мен одам ўлсам ушбу басдир.

А.Навоий

***

Ҳеч қачон икки нусхада такрорланмайдиган инсон дунёга ёлғиз келиб, ёлғиз кетади. Унинг нигоҳидаги олам, қалбидаги туйғулар, қувончу қайғулар, хоҳишу орзулар, севги ва нафратлар, жамики кечинмалари бетакрор ва ягонадир. Барчамиз нималарнидир ўрганиб умр ўтказамиз, лекин ҳеч бир кимса ўзини мунтазам билмайди, тингламайди, ўрганмайди, билганларимиз эса холис эмас, бироз мақтов, ёлғон, худбинлик қўшилган бўлади. Демак ўз худбинлигини енга олган одам жуда кам ёки йўқ. Нега шундай деб изланадиган одам ҳам жуда кам ёки йўқ. Ҳар бир дунёга келган одам борлиқнинг ижоди ёки бетакрор кашфиёти, шубҳасиз у бир қанча нуқсон ва беҳисоб фазилатлар билан яратилади, кимса ўз нуқсонларини мутлоқ енгиб, фазилатларини тўла парваришлай олса эди, у бетакрор гўзаллик ва бетакрор кашфиёт соҳиби бўлган бўлар эди, ҳар биримиз умр бўйи ўта гўзал инсонни излаймиз, тинимсиз излаб, тинимсиз қайғуриб асло топа олмайдиган кимса ўзимиз учун ўзимиздир.

Бизларни кашф қилишда нақадар саҳийлик қилган қодир куч нуқсонларимизни аниқлаб бермаган, биз уларни тинимсиз излаб, беҳисоб заҳматлар чекиш ҳисобига аниқлаймиз. Ўзини аниқлаган инсон мукаммал дейилади, нуқсонларини йўқота олса комилдир. Унинг ўз қиёфаси, нигоҳи, хулқи, товуши, ўрни бўлиб, холис фикрлайди, холис муносабатда бўлади. Хушомаду очкўзлик, шуҳратпарастлик, энг муҳими худбинликдан холи кишига айланади.

КОНЕЦ ОЗНАКОМИТЕЛЬНОГО ОТРЫВКА

Бизларни кашф қилишда нақадар саҳийлик қилган қодир куч нуқсонларимизни аниқлаб бермаган, биз уларни тинимсиз излаб, беҳисоб заҳматлар чекиш ҳисобига аниқлаймиз. Ўзини аниқлаган инсон мукаммал дейилади, нуқсонларини йўқота олса комилдир. Унинг ўз қиёфаси, нигоҳи, хулқи, товуши, ўрни бўлиб, холис фикрлайди, холис муносабатда бўлади. Хушомаду очкўзлик, шуҳратпарастлик, энг муҳими худбинликдан холи кишига айланади.

Аччиқ ҳақиқатни тан олиб, ўзимиздан адолатли нафратланиб, танқид қилиб, тинимсиз тергаб, зарарли хоҳишларимизни жиловлай олсак эди, чинакам гўзалликка эриша олардик. Афсуски, бундай қила олмаймиз, ўзимизга тинимсиз сайқал бериб, инсон деган асл номни оқлаб, ёруғ юзли гўзал инсон бўлишга интилишни, барча фаолиятимизни инсоният мулкига мулк қўшиш, кишиларга малҳам яратишга бағишлашни ёдимиздан чиқариб қўямиз. Нималардан завқланиб, нималардан нафратланишни адолатли ҳал қила олсак янада гўзалроқ бўлар эдик. Ноўрин нафратланиш, тараққиёт учун зарарлидир.

Ҳайрат ва ҳасрат тўла бу оламда, армонлар ҳам бисёр, ишқ-муҳаббат ёнида афсус ва надоматлар ҳам. Бирор лаҳзага тиним билмайдиган инсон умр бўйи ўз қалби билан ҳасратдош. У ҳаётнинг барча қайғу ва ҳасратларини биргаликда енгиб, барча қувончлардан бирга баҳраманд бўлиб, севиб ҳам нафратланиб уни асло тарк этмайдиган ягона дўстдир. Шоирлар умр бўйи ана шу дўстлари билан ҳасратдош бўладилар, бирга суҳбатлашиб, бирга куйлашиб, бирга ижод қиладилар.

***

Аъзамхўжани улфатлари бекорга «қўли гул» деб атамайдилар. У чиндан ҳам пазанда бўлиб, ниҳоятда дидли ва озода, дастурхон тузаш ва таом тайёрлашда тенги йўқ. Шу сабабларга кўра меҳмондорчиликдан қўли бўшамайди. Мана бугун ҳам Муҳаммад Солиҳнинг меҳмонларини кутиб олиш унга юкланган. Ҳамма ишларни режалаб олган Аъзамхўжа уйни йиғиштириб тартибга солишдан бошлади, тахмондаги кўрпачаларни бир бошдан солиб, атрофга болиш ва ёстиқларни териб қўйди. Тоғорадаги сомса совиб қолмаслиги учун кўрпача билан ўраб қўйди-да, сўнгра дастурхон солиб тузай бошлади. Ликопча ва пиёлаларни териб қўйиб, бир бошдан қуруқ мева ва ширинликларни тузади. Энди шошилмай кўкатларни тўғраб, сузма қатиқ билан аралаштириш лозим ҳамда кабобга қўшиб ейиш учун «зирапиёз» ҳам тайёрлаш керак. У тухумсимон нўш пиёзларни тозалаб «қил-қил» қилиб тўғрай бошлади, сўнгра уларни енгилгина эзғилаб, сирка қуйди, устидан озгина мурч сепиб аралаштириб қўйди. Энди пиёлаларга қаймоқ ва мурабболарни қуйиб жойлаштириши керак. Қандолат печак, лабз, ҳолвалар каби қандларни чиройли қилиб териб чиқди. Хонага хушбўй ҳид тарқалсин деб дастурхон ўртасига райҳон қўйишни ҳам унутмади. Қалампир-туздан тортиб барча нарсаларни ҳозирлаб бўлди-да, сихларни олиб гўшт бўлакчаларини тера бошлади. Энди бироз дам олиб меҳмонларни кутиб олса бўлаверади. Ҳеч нарсани эсидан чиқариб қўймадимми деб ўйлай бошлади. Йўқ ҳамма нарса жойида, дастурхоннинг тўрт бурчагига биттадан сочиқ қўйса бас. Обдастага сув тўлдириб, чилопчинни ҳам ҳозирлаб қўйган.

 Тайёргарлик бўляптими, Аъзамхўжа?

 Ҳамма йўқ бисёр, дастурхонни айтганингиздек қилиб тузаб қўйдим.

 Қанақа таомлар қиламиз?

 Биринчисига қобили шўрва, кейин паловхонтўрада.

 Шунинг ўзи етадими?

 Албатта етади, дастурхонга анчагина нозу неъматлар тузадим. Орада иккитадан сомса ҳам берамиз.

 Сомса ҳам тайёрладингизми?

 Дўстингиз Маҳмудхўжа бир тоғора сомса ташлаб кетди, совға ўрнига деди. Кўрпача билан ўраб қўйдим.

 Эй бечора, жуда қўли очиқда.

 Менга қаранг Муҳаммад Солиҳ, машшоқчиларни ҳам айтдингизми?

 Айтдим, Қамбар ҳофизни айтдим, шериклари билан ҳали-замон кириб келади.

 Ундай бўлса

 Нимадир демоқчимисиз?

 «Ҳалиги»дан бўладими?

 Бир-иккита қарилар ҳам келишади, ноқулай бўлмасмикин?

 Шундай қувончли кунда озгина-озгина қилмасак бўлмайди-да.

 

Сиз дўстларимиз харқанча хурсандчилик қилсаларинг мен ҳам хурсанд бўламан, лекин иймон эътиқодли бўлатуриб бундай ишлар қилиш менимча яхши иш бўлмайди.

 

Акагинам, бунақа ишлар ими жимида бўлади, бирорта кимса хидини хам билмайди.

 

Сиз Аъзамхўжа нихоятда ақилли одамсиз, харқандай ишни бандалардан яшириш мумкин, лекин Оллоҳдан яшириб бўлмайди. Шу сафарчалик мени манзур тутинг.

 

Хўп ака, айтганимиздек қиламиз.

 

Барака топинг ука, чақалоқнинг бахтли ва омадли бўлиши учун истак билдирсаларинг мен учун катта мурувват кўрсатган бўласизлар. Қарилар Қуръон тиловот қиладилар, яхшигина сухбат қиламиз.

КОНЕЦ ОЗНАКОМИТЕЛЬНОГО ОТРЫВКА

Барака топинг ука, чақалоқнинг бахтли ва омадли бўлиши учун истак билдирсаларинг мен учун катта мурувват кўрсатган бўласизлар. Қарилар Қуръон тиловот қиладилар, яхшигина сухбат қиламиз.

 

Яхши, мен бу томонини билмаган эканман.

 

Ниятим катта, гўдаккина элимизни ардоқли фарзанди бўлсин, илмли эътиборли бўлсин.

Истакларингизга барчамиз тилакдошмиз

Пешин намозидан кейин меҳмонлар бирин-кетин кела бошладилар. Зиёфат жуда қуюқ бўлиб, кўтаринки руҳда ўтди. Қамбар ҳофиз айниқса ўтиришга файз киритди. Гўдак Убайдуллохўжага барча яхши тилаклар билдирди. Баркамол инсон бўлишини, бахтли ҳаёт кечиришини тилаб бир неча бор фотиҳа қилдилар.

Уч ўғилнинг отаси Муҳаммад Солиҳнинг қувончи чексиз эди. Унинг хонадони шундоққина Шайхон маҳалласининг кираверишида жойлашган бўлиб, Хода бозор кўчаси билан туташиб кетган. Қўқон хонлигининг қароргоҳига яқин маҳаллалардан ҳисоблангани учун аҳоли зич, кўчалар обод ҳамда гавжум. Атрофида бир неча чойхоналар жойлашган. Ана шу аҳоли зичлиги туфайли барча қатори Муҳаммад Солиҳнинг ҳам ҳовли саҳни кичкина, бироз узунчоқ эди. Кираверишда болохонали уйча бўлиб у меҳмонлар учун мўлжалланган, яна бир хона ташқари икки уй бир даҳлиз бўлиб, у ётоқхона ва ўтирадиган уй вазифасини ўтар. Ҳовли тор бўлишига қарамай тартибли, саранжом-саришта, ҳамма нарса жой-жойида. Муҳаммад Солиҳ маҳсидўзлик билан шуғулланар, унча-мунча савдо-сотиққа ҳам аралашиб турарди. У бой-бадавлат бўлмасада, ўзига яраша мустақил киши бўлиб, жуда меҳмондўст, хушмуомала, кишиларнинг меҳрига кира олган одам эди.

Назад Дальше