***
Инсоният ҳар доим орзу билан яшаган, интилган, курашган, олға одимлаган, адашган ҳам, талайгина инқирозларга учраб таназзулга ҳам кетган. Қувонч, умид қатори тушкунлик ҳамроҳи бўлган, лекин қисқа муддатли умидсизлик ўрнини шодлик, ишонч эгаллаб, қайтадан гоҳ секин, гоҳ тезлаб тараққий қилаверган. Замона кўргиликлари барча фуқароларимизнинг хаётида албатта акс этмай қолмайди. Мухаммад Солихнинг оиласи хам иқтисодий тангликда куч кечирар, қўл мехнатига асосланган махсидўзлик билан шуғулланиш бир ховли одамнинг эхтиёжини қоплайолмас, тинмай қилинган меҳнат ёнига аёлларнинг тикув бичув ишлари ёрдамга келар, барибир етишмовчилик ва муаммолар бисёр эди. Айниқса қаҳратон қиш палласини ўтказиш жуда оғир кечар, чилланинг изғирин кунларига нимжон одамлар чидайолмай вафот этардилар, бахорга соғ-саломат етиб борган кишилар шукроналар айтишиб наврўз байрамини шодёналар билан кутиб олардилар, сумалак еб куч қувватларини тиклаб олишар, тут пишиғида етиб олиш янада тотли бўлиб, қувончли ва шовқин суронли ҳаёт бошланар, дехқонлар ризқ рузи учун пешона тери тўкиб, янги хирмон яратиш билан машғул бўлардилар.
***
Инсоният ҳар доим орзу билан яшаган, интилган, курашган, олға одимлаган, адашган ҳам, талайгина инқирозларга учраб таназзулга ҳам кетган. Қувонч, умид қатори тушкунлик ҳамроҳи бўлган, лекин қисқа муддатли умидсизлик ўрнини шодлик, ишонч эгаллаб, қайтадан гоҳ секин, гоҳ тезлаб тараққий қилаверган. Замона кўргиликлари барча фуқароларимизнинг хаётида албатта акс этмай қолмайди. Мухаммад Солихнинг оиласи хам иқтисодий тангликда куч кечирар, қўл мехнатига асосланган махсидўзлик билан шуғулланиш бир ховли одамнинг эхтиёжини қоплайолмас, тинмай қилинган меҳнат ёнига аёлларнинг тикув бичув ишлари ёрдамга келар, барибир етишмовчилик ва муаммолар бисёр эди. Айниқса қаҳратон қиш палласини ўтказиш жуда оғир кечар, чилланинг изғирин кунларига нимжон одамлар чидайолмай вафот этардилар, бахорга соғ-саломат етиб борган кишилар шукроналар айтишиб наврўз байрамини шодёналар билан кутиб олардилар, сумалак еб куч қувватларини тиклаб олишар, тут пишиғида етиб олиш янада тотли бўлиб, қувончли ва шовқин суронли ҳаёт бошланар, дехқонлар ризқ рузи учун пешона тери тўкиб, янги хирмон яратиш билан машғул бўлардилар.
Умидлар дониси хирмонда қолур,
Боғу роғ на санда, на манда қолур.
Симу зар тўплама, дўстларла еб ич,
Бўлмаса хаммаси душманда қолур.
У. Хаём
Соддадил меҳнатсевар қўли гул дехқонлар умр бўйи яхши умидлар билан катта хирмон кўтаришни орзу қилиб меҳнат қилардилар, меҳнат якунида томошалар, сайиллар ташкил қилишиб хордиқ чиқаришар, орзулари катта тў-ю-тамошалар қилиб, эл олдига дастурхон тузаш эди, Мухаммад Солихнинг ҳам орзуси оила фаровонлиги таминлаш, фарзандларини муносиб кишилар қилиб вояга етказиш, айниқса Убайдулланинг илмли, элга таниқли киши бўлишини истар эди. Кайноғаси Содиқбой ҳам шундай фикрда бўлиб, опасининг оиласига қўлидан келган ёрдамини аямас, ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб ўқтин ўқтин хабар олиб турар эди.
***
У айниқса онасининг вафотидан сўнг опасини она йўлли кўриб жуда эъзозлар, имкониятидаги барча ишларни аямай бажарар эди. Саҳийлик обрў-эътиборини ошириши билан бирга шахсий ишлари ҳам ривожланиб борар, мурувватли ҳаётини ҳеч кимдан аямас эди. Одамларнинг дуоси «бирини ўн», «ўнни туман» қилиб, мавқеини тинимсиз оширар, авваллари салкам бир таноб ерида кетмон билан тинмай меҳнат қилган бўлса, эндиликда ихтиёрида эллик таноб ери бор, чоракорлар тинмай меҳнат қилишади, тагида уловлари, омборхонасида қоп-қоп ғаллалари тахланиб ётади. Ака-укаларига қанчалик меҳрибон бўлса, опасининг оиласига ҳам анна шундай меҳрибон ва жонкуяр. Ҳар жума кунлари шаҳарга жума намози ўқишга келади, сўнгра албатта опасининг ҳовлисига ўтади. Ҳар хил нозу неъматлар харид қилади, гоҳо ошнинг харажатини қилиб поччасини палов билан сийлайди, Убайдуллани эркалатиб, анча вақт суҳбатлашиб ўтиради. Мана бугун ҳам қувониб опасининг ҳовлиси томон йўл олди.
Опажон мана мен келаяпман, деди Содиқбой ўз одатига кўра опасига елкасини тутиб.
Вой укагинам келинг, кўзимдан ўтиб турган эдингиз. Қани ичкарига киринг, овқат тайёр, бирга тушлик қиламиз.
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг Убайдуллохонни соғиниб қоламан, ҳар куни келавергани ийманаман.
Асло ийманманг, бу ҳовли ҳам ўзингизнинг уйингиз. Убайдуллохон мисоли ўғлингиздек, у ҳам сизни яхши кўради.
Поччам яхшимилар?
Худога шукур, сизни кўп тилга оладилар, у киши сизга почча эмас туғишган оғадеклар.
Тўғри, мен ҳам ўзимни яқин тутаман, энг кўп борадиган жойим сизларники. Мана бу нарсаларни олиб қўйинг, деди у қўлидаги шоҳи рўмолга ўралган нарсаларни опасига узатиб.
Нега одамни хижолат қилиб нарса кўтариб келасиз. Ҳар сафар бизларни хижолат қиласиз.
Ҳеч қандай хижолатлиги йўқ, Убайдуллохон учун холва. Сиз билан поччамга қаймоқ олдим.
Раҳмат, умрингиздан барака топинг, сиз бизни йўқлабсиз, сизни Худо йўқласин.
Убадуллохон қаерда, анчадан буён кўргим келиб юрибди.
Жиянингиз мадрасада ўқияпти, жуда ўқишга астойдил. Кечалари билан мутоала қилади.
Барака топсин, у олим бўлади, бўладиган боланинг қилиғидан маълум дейишлари бежиз айтилмаган.
Илоҳо айтганингиз келсин. Ҳали замон келиб қолади, сизни жуда соғиниб юрган эди. Роса қувонади.
Ундай бўлса кутаман.
Худо хоҳласа бу болангиздан кўп нарса кўрасиз.
Илоҳо айтганингиз бўлсин.
Нимаси биландир бошқа болалардан ажралиб туради-да.
Устозлари ҳам шундай дейишмоқда, жуда қобилиятли эмиш.
Илоҳо айтганингиз келсин. Ҳали замон келиб қолади, сизни жуда соғиниб юрган эди. Роса қувонади.
Ундай бўлса кутаман.
Худо хоҳласа бу болангиздан кўп нарса кўрасиз.
Илоҳо айтганингиз бўлсин.
Нимаси биландир бошқа болалардан ажралиб туради-да.
Устозлари ҳам шундай дейишмоқда, жуда қобилиятли эмиш.
Фикрлашлари худди катта одамлардек, гоҳо сўзингизга шеър айтиб жавоб беради. Бу боладан шоир чиқиши аниқ.
Ўзи ҳам тинмай мутолаа қилади. Яхшиям шу овунчоғимиз бор, йўқса у енги билан нурсиз кўзларини артиб, йиғлаб юборди.
Йиғламанг опажон, йиғламанг. Ҳар иш Худодан, балки барча орзу-ҳавасларингизни шу ўғлингиздан кўрарсиз.
Айтганингиз келсин, поччангизни ҳам менга ўхшаб ичи тўкилиб адо бўлган.
Ҳали қувончли кунлар ҳам келади опажон. Худо ўзи меҳрибон.
Поччаси Муҳаммад Солиҳнинг кириб келиши суҳбатни бўлиб юборди.
Келганингизни одамлардан эшитиб, оёғимни қўлимга олиб келяпманда. Саломат бормисиз? деди у сўрашиш учун қучоқ очиб.
Худога минг қатла шукр, ўзингиз бардаммисиз?
Зап келибсизда.
Шу денг почча Убайдуллахонни оҳанграбоси борми, тез-тез кўргим келиб қолади.
Жуда яхшида, биз ҳам сизни соғиниб қоламиз. Жиянингиз катта йигитча бўлиб қолган, ўқишлари ҳам аъло.
Опамдан эшитиб жуда қувондим, умри узоқ бўлсин.
***
Ҳар бирфуқарода фидоийлик масъулияти бўлиши шарт, акс ҳолда у миллатнинг вакили эмас.
Вужудимизгачуқур қулоқ оссак, унинг қаърида шайтоннинг макони мавжудлигини сеза бошлаймиз. У билан мунозарага киришиш учун доноликни эгаллаш лозимлигини англаб борамиз, биз донолашган сари даставвал қудратли паҳлавоннамо шайтон аста-секин ожизланиб боради, баркамоллик даражасига кўтарила олсак, у мутлақо бизнинг қулимизга айланади, акс ҳолда биз унинг қули бўлиб умримизни ўтказамиз.
Ўрта Осиё хонликлари ўзларининг ички зиддиятларига кўмилиб ётганларига қарамай, ўзаро жанг қилишар, шундоқ ҳам ожизланиб қолган хонликлар чўкаётган тешик кема мисоли эди. Қўқон Бухоро билан, Бухоро Хива билан тинимсиз урушлар қилар эди. Ана шундай нодонликлар етмаганидек, мамлакат ичкарисида ҳар хил миллат ва элатлар бир-бирларининг гўштларини ейишга ташна бўлиб қипчоқ билан ўзбек, ўзбек билан қирғиз бир-бирларини савалашар эди. Барча қилинаётган нодонликлар мисоли буюртмадек, рус армиясининг бостириб келиши учун қулайликлар яратар эди. Ана шундай бир даврда бир неча асрлардан буён тайёргарлик кўрган рус империясининг жангчилари жанговар юришларни аллақачон бошлаб юборган. Европа давлатлари аро жангларда катта тажриба орттирган, замонавий қуроллар билан қуролланган рус аскарлари Тошкентни қамал қилишган, тошкентликлар ўз она шаҳарларини мардларча ҳимоя қилардилар, ёрдам кучи сўраб Қўқон, Бухоро хонликларига мурожаат қилган эдилар, ёрдам эса етиб келган эмас. Бир неча ҳафталик аёвсиз жангдан сўнг рус саркардалари энг қабиҳ, энг шафқатсиз усулни уятсизларча қўллай бошладилар. Қилич ва эскирган пилта милтиқдан бошқа қуроли бўлмаган оддий кишиларнинг жасурликларига қарши энг замонавий қуролларга ва ҳарбий санъатга эга бўлган ҳарбийларнинг қамал қилишдан ташқари шаҳарга оқиб кирадиган сувнинг йўлини тўсиб қўйиши таърифга сиғмайдиган золимлик эди. Тошкент аҳолиси бу қийинчиликка ҳам чидади, захирасидаги сувларни фақат гўдаклар ва беморлар учун сарфлаб ўзлари очлик ва чанқоқлик азобига чидаб, ширин жонларини аямай жанг қилардилар.
***
Маллахон тахтга ўрнашиб олгандан сўнг халққа берган ваъдаларини унутиб бутунлай тескари ишлар қилишга тушди, ўлпонларнинг турларини ўзгартирар, қаълаларни қайтариб олиш учун тинимсиз урушлар қилар, қийналиб кетган мазлум халқнинг ҳаёти янада оғирлашиб борар, натижада яна халқ эътирози, исён келтириб чиқарарди. Бунинг устига у ўта мутаассиб киши бўлиб, хилма-хил жазолар жорий қилган. Шароб ичган кишини таёқ билан савалатиб урдирар, намоз ўқимаган кишининг юзига қора суркаб эшакка тескари ўтиргизиб изза қилдирар, озгина эҳтиётсизлик қилган одамни сўйдириб юборар эди. Фитна уюштирган мухолифат ҳеч қандай қийинчиликсиз хон саройига бостириб киришиб Маллахонни ўша ернинг ўзида сўйиб юборишади.
Ўша даврда ёрқин юлдуз сифатида отилиб чиққан Алимқулалоҳида мавқега эга эди.
Қўқон хонларининг авлодидан бўлган Содиқбек, Хожибек ва Шоҳруҳларни хон тахтига даъвогарлик қилганлари учун мамлакатни бундай нозик даврларда бошқаришга зарарлари тегади деб, уларга тахтни ваъда қилиб Ўш шаҳрига алдаб чақиришади ва Алимқулнинг буйруғига биноан яширинча сўйиб юборишади. 1863 йилда Маллахоннинг ўғли Шоҳмуродни хон деб эълон қилишади. Бир йилгина хонлик лавозимида ўтирган Шоҳмуродхонни ҳам ўлдириб юборишади. Ҳеч қандай қаршиликсиз бўшаб қолган тахтга яна Худоёрхон ўтирди.
***
Алимқул Ватан осмонида пайдо бўлган ёрқин юлдуздек эди, омад ҳам ёпирилиб кела бошлади. У Туркия султонига мурожаат қилиб, ўз аскарларини 60 та замбарак ва милтиқлар билан қуроллантирди. Иқон атрофидаги бир неча жангларда ҳарбий ҳийла ишлатиб русларни бир неча марта енга олди. Унинг ғалабалари русларни чўчитиб юборди, беҳисоб жасур йигитларни очиқ майдонда енга олмасликларини билган ғанимлар ҳийла ишлатиш йўлларини қидира бошладилар. Бу йўлдаги энг қулай ва осон йўл жосуслар ёллаш, миш-мишлар тарқатиш, содда одамларни алдаш йўли билан ўз томонларига оғдириб олиш эди.