Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш - Усманов Раҳматулла Асадуллаевич 5 стр.


механизмларни хавфсиз ишга туширувчи ва тўхтатувчи мосламалар (машина иш органларини зудлик билан тўхтатилишини таъминлаш учун электродвигателни электр занжирига тескари улаб айлантириш ҳамда динамик тормозлаш усуллари қўлланилади);

ускуналарнинг юқорида жойлашган қисми ва деталларига хавфсиз хизмат кўрсатилишини таъминлайдиган қурилмалар (иш майдончалари, нарвонлар ва б.қ.);

хавфли омил пайдо бўлганлигидан огоҳлантирувчи қурилма ва асбоблар (манометрлар, огоҳлантириш воситалари ва б.қ.);

хавфни бартараф этувчи қурилма ва асбоблар (тўсқичлагичлар, сақловчи клапанлар, муфталар ва б.қ.);

тўсиқлар, газ баллонлари, ишга тушириш ручкалари ва тугмачалари, симларни белгилаш маркалари ва бошқаларидан ажратиш учун бўялиши ва бошқалар киради.

Тўсқичлагичлар (блокировка) қурилмалари одамни хавфли зонага ўтишига тўсқинлик қилади ёки унинг бу зонада бўлган пайтида хавфли омилни бартараф этади. Электр тўсқичлагичлар технологик ускуна электр юритмасини машинанинг хавфли зоналарида ҳимояловчи тўсиқлар (ёпгичлар) мавжуд бўлганда юргизади.

Пахта тозалаш корхоналари машина ва механизмларида пайдо бўладиган шовқин, титраш ва чанг зарарли омиллар жумласига киради.

2.5. Ишловчиларни шовқин ва титрашдан ҳимоялаш


2.5.1. Шовқиннинг пайдо бўлиши ва унинг одам организмига таъсири

Шовқин (товуш) газсимон муҳитларда тўлқинли тарқалади ва одам эшитадиган оралиқда эластик тебраниш ҳосил қилади.

Товуш эластик муҳитни тўлқинли ҳаракати каби тавсифланади, уни одамни эшитиш аппарати қабул қилади.

Ишлаб чиқариш шовқини  турли суръатли ва частотали, вақт бўйича тартибсиз ўзгарувчи ва ишловчиларда ёқимсиз ҳиссиёт келтириб чиқарувчи товушлар тўплами.

Ўзгармас шовқин  «секин» ўлчов прибори стандартлаштирилган вақт тавсифномасида ўлчанганда 8 соатлик иш куни ёки иш сменасида вақт бўйича товуш даражаси 5 дБ дан кўп ўзгармайдиган шовқин.

Ўзгарувчан шовқин  «секин» ўлчов прибори стандартлаштирилган вақт тавсифномасида ўлчанганда 8 соатлик иш куни ёки иш сменасида вақт бўйича товуш даражаси 5 дБ дан кўп ўзгарадиган товуш (шовқин). Ўзгарувчан шовқин тебранувчан, узилувчан ва импульслига бўлинади.

Тебранувчан шовқин  товуш даражаси вақт бўйича узликсиз ўзгарадиган шовқин.

Узликли шовқин  товуш даражаси вақт бўйича поғонали (5 дБ ва кўпроқ) ўзгаради, бунда «импульс» ва «секин» стандартлаштирилган вақт тавсифномаларида ўлчанган товуш даражаси 7 дБ дан камга фарқланади.

Импульсли шовқин  бир ёки бир неча товуш сигналларидан ташкил топган ва «импульс» ва «секин» стандартлаштирилган вақт тавсифномасида ўлчанган товуш даражаси учун фарқ 7 дБ дан кўп бўлган шовқин.

Кенг полосали шовқин бир октавадан кўп узликсиз спектрга эга, тональ (дискрет) спектрида ифодали дискрет тонга эга (частоталари, улардаги товуш даражаси бошқа частоталардаги товуш даражасидан анчагина юқори). Реактив самолёт шовқини -кенг полосали шовқин, дискли арра шовқини  тональ (шовқин спектрида частотаси аниқ ифодаланган афзалли товуш даражали) шовқин.

Механик шовқинлар механизмларларда инерцияли ғалаёнли кучлар, деталларнинг бир-бирига урилиши, ишқаланиш ва бошқалар борлигидан вужудга келади.

Аэродинамик шовқинлар турли жисмларни газли (ҳаволи) оқим оқиб ўтиши, газларнинг ҳаракатланиши натижасида содир бўлади. Аэродинамик шовқин вентиляторлар, ҳаво пуфлагичлар, компрессорлар, газ турбиналари ишлашида, буғлар ва газларни атмосферага ва б.қ. чиқарилишида содир бўлади.

Гидравлик шовқин суюқликлардаги стационар ва ностационар жараёнлар сабабли содир бўлади.

Электромагнит шовқинлар электр энергиясидан фойдаланишда электр машиналарида ва ускуналарида содир бўлади.

Ишлаб чиқаришда содир бўладиган шовқин технология жараёнидаги машина ва механизмларнинг турлари ва сонига боғлиқ ҳолда суръати ва частотаси бўйича ўзгаради. Одамни товушни нормал қабул қилиш оралиғи чегараси 2020000 Гц, ундан кичиги ифратовушни билдирса, бу оралиқдан каттаси ультратовушни билдиради.

Ишлаб чиқаришдаги товуш диапазонидаги шовқин ишларни бажаришда диққатни пасайиши ва хатоларни кўпайишига олиб келади. Натижада меҳнат унумдорлиги пасаяди ва бажарилаётган иш сифати ёмонлашади. Шовқин техник объектлар ва ички цех транспортидан берилаётган сигналларга одамни реакциясини пасайтиради, бу ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар содир бўлишига олиб келади. Ўзини даражаси бўйича оғриқ чегарасидаги шовқинлар оғриқлар ва эшитиш аппаратида жароҳат (қулоқ пардасини тешилиши ёки ёрилиши) келтириб чиқариши мумкин.

Товуш босими даражаси 3045 дБ одам учун одатий ва унинг ишлашига халақит бермайди. Товуш даражаси 4070 дБ гача кўпайиши асаб системасига қўшимча юкланиш яратади, кайфиятни ёмонлашишига олиб келади ва унинг давомли таъсири невроз касаллиги билан касалланишга сабабчи бўлиши мумкин.

Даражаси 80 дБ дан юқори шовқинни узоқ вақтли таъсири эшитишни ёмонлашишига  касбий карқулоқликка олиб келиши мумкин. 130 дБ дан юқори шовқин таъсирида қулоқ пардаси ёрилиши, 160 дБ дан юқори товуш даражасида эса одамни ҳалок бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Шовқинни рухсатли даражаси чегараси (РДЧ)  бутун иш стажи мобайнида ҳафтасига 40 соатдан кўп бўлмаган кундалик (дам олиш кунларидан ташқари) ишлашда, ҳозирги ва кейинги авлодларини ишлаш жараёни ёки ҳаётини кейинги даврларида, замонавий изланиш методлари билан топилган, касалланишлар келтириб чиқармаслик ва соғлик ҳолати ёмонлашмаслик даражасини билдиради.

Шовқин таъсирини одамни эшитиши нафақат товуш босими даражасига, балки частотасига ҳам боғлиқ. Паст частотали товушлар шу суръатли юқорироқ частотали товушларга нисбатан пастроқ эшитилади.

Товушни қаттиқлик (баландлик) даражаси (ўлчов бирлиги  фон)  берилган (маълум) частотали иккита товушлар қаттиқлик даражаларининг фарқи, уларда 1000 Гц частотали қаттиқлиги бўйича тенг товушлар, суръати (ёки товуш босими даражаси) бўйича 1 дБ га фарқланади.

2.5.2. Шовқиндан ҳимояланиш воситалари ва методлари

Ишлаб чиқаришда шовқинга қарши кураш мажмуий олиб борилади ва технологик, санитар-техник, даволаш-профилактик тавсифли тадбирларни ўз ичига олади.

Шовқиндан ҳимояланиш воситалари ва методларини синфланиши ГОСТ 12.1.02980 МХСТ да «Шовқиндан ҳимояланиш воситалари ва методлари. Синфланиш», ҚМ ва Қ II-12-77 «Шовқиндан ҳимояланиш» ларда келтирилган. Улар шовқиндан ҳимояланишни қуйидаги қурилиш-акустикаси методларини назарда тутади:

а) чегараловчи конструкцияларни товушдан ихоталаш, дерезалар, эшиклар, дарвозалар ва ш.ў. ни қиртишларини (оралиқларини) жипслаш, персонал учун товушдан ихоталанган кабиналар қуриш; шовқин манбаъларини ғилофлаб ёпиш;

б) хоналарда шовқинни тарқалиш йўлида шовқин ютгич конструкциялар ва экранлар ўрнатиш;

в) компрессорлар ва ички ёнув двигателларида аэродинамик шовқин сўндиргичлар қўлланилиши; шамоллатиш тизими ҳаво трактларида товуш ютувчи қопламалар қўлланилиши;

г) экранлар ва яшил экинлардан фойдаланиб одамлар бўлиши мумкин бўлган турли жойларда шовқиндан ҳимояланган зоналар яратиш.

Шовқинни секинлаштириш пол остига бинодаги кўтарувчи конструкциялар билан қаттиқ боғланмаган эластик қистирмалар қўйиш, ускуналарни амортизаторларга ёки махсус ихоталанган фундаментларга ўрнатиш йўли билан эришилади. Товуш ютувчи воситалар сифатида: минерал вата, кигиз плиталари, шиша толаси, шунингдек, фаол ва реактив сўндиргичлар қўлланилади.

Аэродинамик шовқинларни сўндиргичлар абсорбцияли, реактив (рефлексли) ва комбинацияланган бўлади. Абсорбцияли сўндиргичларда шовқинни сўниши товуш ютувчи материаллар бўшлиқларида содир бўлади. Реактив сўндиргичларнинг ишлаш принципи сўндиргич элементларида «тўлқинли тўсиқ» ҳосил бўлиши натижасидаги товушни қайтариш эффектига асосланган. Комбинацияланган сўндиргичларда товушни ҳам ютилиш, ҳам қайтарилиш хоссаларидан фойдаланилган.

Товушни ихоталаш ишлаб чиқариш шовқинини унинг тарқалиш йўлида камайтиришни энг самарали тарқалган методларидан биридир. Товуш ихоталаш қурилмалари ёрдамида 3040 дБ га шовқин даражаси осонгина туширилади. Самарали товуш ихоталовчи материаллар металлар, бетон, ёғоч, зич пластмассалар ва ҳ.к. бўлади.

Хоналарда шовқинни пасайтириш учун уларнинг ички сиртига товуш сўндирувчи материаллар қопланади, шунингдек, донабай товуш ютгичлар жойлаштирилади.

Шовқин товуш суръати, частотаси ва товуш босими билан тавсифланади.

Одамнинг эшитиш органи товуш тебраниши 8004000 Гц гача оралиқ частотада яхши қабул қилади. Стандарт частота эталони сифатида частотаси 1000 Гц бўлган товуш қабул қилинган. Бу частотада товуш босими (Р

о

o

o

о

5

o

2

o

Иш жойларида доимий шовқинни тавсифлаш учун ўрта арифметик частоталари 31,5; 63; 125; 250; 500; 1000; 2000; 4000; 8000 Гц бўлган октав кенгликдаги децебелда аниқланган товушлар босими даражасидан фойдаланилади. У қуйидаги формула билан аниқланади:

Lp = 20lg (P/P

o

бунда: P  товуш босимининг ўрта геометрик қиймати, Па; P

o

o

5

Ҳар бир октав кенгликлар учун шовқиннинг йўл қўйиладиган қийматлари Дб да мавжуд бўлади. Ҳар қандай октав кенгликда шовқин 135 Дб (товуш босими) бўлса, ишловчининг бу ҳудудда бўлиши мумкин эмас.

Товуш босими Р, тебраниш амплетудасига пропорционал бўлган товуш тўлқини босимининг ўзгарувчан қисми, қуйидагича аниқланади:

P = F/S

бунда: F  сиртга нормал бўйича таъсир этувчи товуш тўлқинининг кучи, ньютон; S  товуш босими таъсир этувчи сирт юзаси, м

2

Товуш интенсивлиги J -вақт бирлигида товуш (шовқин) тарқалишига перпендикуляр бўлган сиртнинг 1 м

2

J = Р/ (р

о

бунда: Р  товуш босими, Па; р

о

3

Товуш частотаси f -одам қабул қиладиган товуш (шовқин) тонининг юқорилигини аниқлайди. Юқори частотали товуш ёки шовқин паст частоталисига нисбатан одам соғлиғига зарарлироқ таъсир этади.

Товуш суръати даражасининг бирлиги сифатида 1 Б (бел) қабул қилинган  бу одам эшитиш органи томонидан қабул қилинадиган энг кам товуш кучи. Амалиётда товуш суръати даражаси 0,1 белга тенг бўлган децебелда (Дб) ифодаланади. Одам қулоғи қабул қиладиган энг кам товуш суръати даражаси 10 Дб га тенг бўлиб, у эшитиш чегараси дейилади.

Спектр  бу товуш тўлқинининг тебраниш частотаси. Уни товуш ва шовқинни тавсифлаш учун билиш зарур.

Қабул қилинаётган товуш кучини таққослашни осонлаштириш учун, товуш баландлигининг ўлчов бирлиги  фон киритилган, шартли равишда эшитилаётган товуш кучи тебраниш частотаси 1000 Гц ва суръати даражаси 1 Дб қабул қилинган. Ишлаб чиқаришда турли хил спектрли ва суръат даражали товуш бўлади. Товуш спектрларини шартли равишда: паст частотали  380 Гц гача; ўртача частотали  380800 Гц ва юқори частотали  800 Гц дан юқориларга ажратиш мумкин. Шовқиннинг частотали таркиби юқори бўлган сари унинг одам организмига зарарли таъсири кучаяди. Товуш суръати (интенсивлик) даражаси 130 Дб дан ошиши эшитиш органини оғритади. Кўп вақт давомида юқори частотали шовқин таъсири остида одамнинг қулоғи касалланишга дучор бўлиш эҳтимоли мавжуд.

2.5.3.Инфратовуш ва ультратовушларнинг зарарли таъсири ва улардан ҳимоялаш

Инфратовуш  товуш тўлқинини 25 Гц дан кам частота билан тебраниши.

Инфратовушли тебранишларнинг пайдо бўлиш табиати эшитиладиган товушники каби бўлади, шунинг учун инфратовуш ҳам худди эшитиладиган товуш бўйсинадиган қонуниятларга бўйсинади ва уни ифодалаш учун эшитиладиган товуш учун қўлланиладиган математик аппарат қўлланилади (товуш даражаси билан боғланган тушунчалардан ташқари). Инфратовуш муҳитда оз сўнади, шунинг учун аҳамиятли масофага тарқалади. Инфратовуш манбаси секундига 20 дан кам давр частотаси билан ишлайдиган ускуналар бўлади. Инфратовуш марказий асаб тизимига зарарли таъсир кўрсатади ва қўрқув, безовталик, чайқалиш ҳисини ва б.қ. келтириб чиқаради.

Инфратовуш тебранишлари диапазони одамни алоҳида органлари ички частоталарига мос (68 Гц), демак, резонанс бўлганлигидан оғир оқибатлар вужудга келиши мумкин. Товуш босимини 150 дБА кўпайиши овқат ҳазм қилиш фаолияти ва юрак ритмини ўзгаришига олиб келади. Эшитиш ва кўришни йўқотиш мумкин.

Ҳимоя тадбирлари: 1) пайдо бўлиш манбасида инфратовушни пасайтириш; 2) шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш; 3) инфратовушни ютувчи қурилмалардан фойдаланиш. Назорат приборлари  ФЭ-2 фильтрли ШВК турли шовқин ўлчагич; RFT турли виброакустик аппаратура.

Ультратовуш  товуш тўлқинларининг 20 кГц (эшитиш чегарасидан ташқарида) дан ортиқ частотада тебраниши. Паст частотали ультратовуш тебранишлар ҳаво ва контакт йўли билан тарқалади; юқори частоталиси эса контакт йўли билан тарқалади. Ультратовуш юрак-қон томирлари, асаб ва эндокрин тизимига зарарли таъсир ўтказади; терморостлаш ва моддалар алмашувини бузади. Маҳаллий (жойига) таъсири гунг бўлиб қолишга олиб келиши мумкин. Ҳимоя тадбирлари: 1) тўсқичлантиришдан фойдаланиш; 2) товушни изоляциялаш (экранлаш); 3) масофадан бошқаришни қўллаш; 4) антишовқинларни қўллаш. Назорат қилиш приборлари сифатида RFT турли виброакустик тизими қўлланилади. Ультратовуш эластик тўлқинлар каби хоссалари бўйича эшитиладиган товушдан фарқ қилмайди, бироқ тебраниш жараёни частотаси, энергияни иссиқликка трансформацияланиши ҳисобига, тебранишни тезроқ сўнишига ёрдам беради.

Частотали спектри бўйича ультратовуш паст частотали ва юқори частоталига бўлинади; тарқалиш усули бўйича  ҳаво ва контакт йўли билан тарқаладиган ультратовуш фарқланади. Паст частотали ультратовуш тебранишлар ҳавода яхши тарқалади. Уларни организмга таъсирини биологик самараси интенсивлиги (суръати), таъсири давомийлиги ва ультратовуш таъсирига учраётган жисм сиртининг ўлчамига боғлиқ бўлади. Ҳавода тарқаладиган ультратовушни узоқ вақт систематик таъсири асаб, юрак қон томирлари ва эндокрин тизимларини, эшитиш ва вестибулятор тахлиллагичлари фаолиятларини бузилишига олиб келади. Ультратовуш ускуналарида ишлаётганларда аниқ астения, қон-томирлари гипотонияси, юрак ва мияни электр фаоллигини пасайиши, чекланган ҳудудда, қоронғуликда қўрқув ҳиссиёти, тез-тез приступ олишлар, ортиқча терлаш, қоринда, ингичка ичакда, ўт пуфагида спазмалар кузатилади.

Энг тавсифли шикоятларга тез толиқиш, бош оғриғи ва бошда босим ошишини сезиш, қийинчилик билан диққат қилиш, фикрлаш жараёнининг тормозлашуви, уйқусизлик киради. Юқори частотали ультратовушни қўлларга контактли таъсири қўллар капларида капиляр қон айланишини бузилишига, оғриқ сезишни пасайишига олиб келади, яъни асабий бузилиш ривожланади. Касбий касалланиш фақат ультратовушни қўлларга контактли таъсирида рўйхатга олинган. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш шовқини ва титраши ультратовушдан кўра кўпроқ агрессив таъсир қилади.

Ишловчиларга ультра- ва инфратовушни ёқимсиз таъсирини олдини олиш бўйича чоралар (ташкилий-техник, санитар-гигиеник ва даволаш профилактика) мажмуавий олиб борилади, товушни унинг ҳосил қилиш манбасида пасайтириш, ускуналарни ишлаш тартибини рационаллаштириш ишлари олиб борилади, шунингдек ульратовушни контактли таъсирида жамоа (кузатиш кабинаси, масофадан бошқариш) ва шахсий (шовқинга қаршилар ва икки қаватли перчаткалар  ташқариси резинали ва ичкариси пахтали) ҳимоя воситаларидан фойдаланилади. Ультратовушни контактли таъсирига учрайдиган шахслар дастлабки (ишга қабул қилишда) ва ҳар йиллик даврий тиббий кўриклардан ўтказиб турилиши керак. 18 ёшдан кичик ва ҳомиладорлар ультратовуш манбаси бўлган ишларга қўйилмайди.

Назад Дальше