Статик электрланиш ҳодисаси қуйидаги ҳолларда кузатилади:
суюқликлар оқимида ва улар сачраганда;
газ ва буғ оқимида;
иккита турли хил қаттиқ жисмларни бир-бирига тегизиб узоқлаштирилганда (контакт- туташув электрланиши).
Статик электрланишни зарядсизланиши диэлектрик ёки ўтказгични сиртида, зарядларни тўпланиши билан боғлиқ, электрстатик майдон кучланганлиги критик қийматига эга бўлганда содир бўлади. Электр статик майдон таъсири остида ишлаётган одамларда турли хил эътирозлар учрайди: ғашланиш-ғижиниш, бош оғриғи, уйқуни бузилиши, иштаҳани камайиши ва б. қ. Электрстатик майдонлар кучланганлигининг рухсатли даражаси иш жойларида туриш вақтига кўра ўрнатилади. Бир соат ичида электрстатик майдон кучланганлигининг чегаравий рухсатли даражаси 60 кВ/м га тенг ўрнатилади. Электрстатик майдон кучланганлиги 20 кВ/м дан кам бўлганда электрстатик майдонда туриш вақти давомийлиги регламентланмайди. 20 дан 60 кВ/м гача персонални электрстатик майдонда ҳимоя воситаларисиз туриш вақти давомийлиги иш жойини кучланганлигига боғлиқ бўлади. Статик электрланишдан ҳимояланиш чоралари статик электрланиш зарядларини пайдо бўлиши ва тўпланишини олдини олишга, зарядларни тарқалиш шароитларини яратишга ва уларни зарарли таъсири хавфини бартараф қилишга йўналтирилган. Асосий ҳимоя чораларига қуйидагилар киради:
ускуналарни электр ўтказувчан қисмларида зарядларни тўпланишига йўл қуймаслик, бунга зарядлар пайдо бўладиган ускуналар ва коммуникацияларни (аппаратлар, резервуарлар, қувур ўтказгичлар, транспортерлар, қуйиш ва тўкиш қурилмаларини) ерлатиш;
қайта ишланаётган моддалар электр қаршилигини камайтириш;
статик электрлаш зарядлари суръатини камайтириш, бунга тегишли тарзда моддаларни сачраши, майдаланиши ва чангланишини истисно қиладиган моддаларни ҳаракатланиш тезликларини танлаш, электрстатик зарядларни ўтказиш, ишқаланиш сиртини танлаш, ёнувчан газлар ва суюқликларни қўшимчалардан тозалаш эвазига эришилади.
Тўпланган статик электрлаш зарядларини одамлардан олиш электр зарядсизланишни бартараф этади. Бу эса ўз навбатида портлаш- ва ёнғин хавфи бор аралашмаларни портламаслиги ва ёнмаслигига сабаб бўлади, шунингдек статик электрланишнинг одамларга зарарли таъсири бартараф этилади. Асосий ҳимоя чоралари қуйидагилар: электрўтказувчан поллар ёки ерлатиш зоналарини, қатламларини ва иш майдончаларини қуриш; эшиклар дасталарини, нарвонлар ушлагичларини, приборлар, машиналар ва аппаратлар дасталарини ерлатиш; ишловчиларни ток ўтказувчан оёқ кийим, антисептик халатлар билан таъминлаш.
Барча объектларда статик электрланишга қарши асосий восита ерлатиш қурилмаларини қўлланилиши бўлади. Ерлатишни ишончлилигини кафолатлаш учун ерлатиш қурилмасини қаршилиги 100 Ом дан кўп бўлмаслиги керак. Ёнувчан суюқликлар ва моддалар билан идишларни ташиш учун қўлланиладиган аравачалар ва электркаралар металл ерлатувчи занжирчалар ёки антистатик тасма билан жиҳозланиши керак. Бочкалар, канистралар ва бидонлар ерлатилган металл лист устига жойлаштирилиб ёқилғи билан тўлдирилади.
2.9. Электр магнит майдони, синфланиши, таъсир қилиш манбалари, нормалаштириш
Атмосфера электри, Қуёш ва галактикалар радионурланиши, Ернинг электр ва магнит майдони, сунъий манбаълар (магнетрон генераторлар), генераторни алоҳида қисмларини бириктирувчи фидер линиялари, тўлқин ўтказгич трактлар фланцли бирикмалари ва тўлқин ўтказгичларни очиқ четлари, кучланиши 1000 В гача электрузатиш линиялари, ҳимоя қурилмалари, автомат приборлар, саноат частотаси манбаъларини бириктирувчи шиналар электр магнити майдонлари манбаълари бўлади. Ўзгармас магнит майдонлари манбаъларига магнитлар, соленоидлар, яримдаврий турли импульс қурилмалари, қуйма металлкерамика магнитлари киради.
Электр магнити майдони ўзгарувчан электр ва магнит майдонлари тўпламидир. Тўлқин узунлигига боғлиқ ҳолда бутун оралиқ кичик оралиқларга бўлинган: юқори тўлқинли (10 км дан кўп), узун тўлқинли (10 км 1 км), ўрта тўлқинли (1 км 100 м), қисқа тўлқинли (100 м 10 м), ультрақисқа тўлқинли (10 м 1 мм). Оралиқлар орасида суръатли ўтишлар йўқ, улар баъзан бир-бирини ёпади, улар орасидаги чегара шартли. Электр магнити майдонининг одамга таъсири майдоннинг кучланганлигини қийматига, энергия оқимига, тебраниш частотасига, одам танасининг периметрига боғлиқ бўлади. Электрмагнит майдони одамга қуйидагича таъсир қилади: электр майдонида одамни танасининг атомлари ва молекулалари, (одам танаси шулардан тузилган) қутбланади, бунда қутбланган молекулалар, электролитда (тўқималар суюқликлари ва қон) электр магнити майдонининг йўналиши бўйича тарқалади.
Ўзгарувчан электр майдони диэлектригини қутбланиши ҳисобига одам танаси тўқималарини қизиши келтириб чиқарилади. Майдон кучланганлиги ва таъсир вақти қанча катта бўлса, бу ҳодисада қизиш шунча кучли бўлади. Ортиқча иссиқлик нормал чегарасигача терморостлаш механизмида юкланишни ошириш йўли билан ҳайдалади. Бироқ 10 мВт/см
2
Саноат частотали электр майдонининг манбаъси ҳаракатдаги электрускуналарнинг ток ўтказувчан қисмлари (электр узатиш линиялари, индукторлар, термик қурилмалар конденсаторлари, фидер линиялари, генераторлар, трансформаторлар электрмагнитлари, соленоидлар, яримдаврийли ёки конденсатор турли қурилмалар, қуйма ва металлкерамика магнитлари ва б.қ.) бўлади. Электр майдонининг одам организмига узоқ вақтли давомли таъсири асаб ва юрак-қон томирлари тизимининг функционал ҳолатини бузилишига олиб келиши мумкин. Бу юқори даражадаги толиқиш, бажарилаётган иш операцияларининг сифатини пасайиши, юрак олдидаги оғриқлар, қон босимининг ва юрак уришининг ўзгаришида ифодаланади.
Саноат частотали токлар электр майдонининг таъсиридан асосий турдаги жамоа ҳимоя воситаси экранлаштириш қурилмалари бўлади персонални очиқ тарқатувчи қурилмалар ва электр узатишни ҳаво линияларида ҳимоялаш учун мўлжалланган электрускуналарни таркибий қисми. Экранлаштириш қурилмаси ускуналарни кўрикдан ўтказишда ва зудлик билан ўчириб-ёқишда, ишларни бажаришни кузатишда керак бўлади.
Экранлаштириш қурилмалари айвонлар, бостирмалар ёки ўртатўсиқлар кўринишида металл арқонлар, симчалар тўплами, тўрлар кўринишида қилинади. Худди шундай кўринишда кўчма экранлар ҳам электрускуналарга хизмат қилишда қўлланилади. Экранлаш қурилмалари коррозияга қарши қопламаланиши ва ерлатилиши керак.
Радиочастотали электр магнити майдони манбаълари қуйидагилар бўлади:
60 кГц 3 МГц оралиғида ускуналарни экранлаштирилмаган элементлари металлга индукцияли ишлов бериш учун (қаттиқлаш, куйдириш, эритиш, қалайлаш, пайвандлаш ва ш.ў.) ва бошқа материаллар, шунингдек радиоалоқа ва радиоэшиттиришда қўлланиладиган ускуналар ва приборлар;
3 МГц 300 МГц оралиғида радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение, тиббиётда қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари, шунингдек диэлектрикларни қиздириш учун ускуналар (пластикатларни пайвандлаш, пластмассаларни қиздириш, ёғоч буюмларни клейлаш ва б.қ.);
300 МГц 300 ГГц радиолакация, радиоастрономия, радиоспектроскопия, физиотерапияда ва б.қ. қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари.
Барча оралиқдаги радиотўлқинларнинг таъсиридан одам марказий асаб ва юрак-қон томирлари тизимларининг нормал ҳолатидан четланиши характерлидир. Персоналдаги субъектив ҳиссиётларга тез-тез бош оғриши, уйқусираш ёки умумий уйқусизлик, толиқиш, кучсизлик, юқори даражада терлаш, хотирани пасайиши, бўшанглик, бош айланиши, кўз олди қороғилашуви, сабабсиз безовталик, қўрқиш ва б.қ. киради.
Электромагнит тўлқинлари манбаълари билан хавфсиз ишлашни таъминлаш учун персонални ишлаш жойларида ва бўлиши мумкин бўлган жойларида ҳақиқий нормалаштириладиган параметрларни систематик назоратини олиб борадилар. Тасдиқланган методика бўйича электр ва магнит майдонларининг кучланганлиги ҳамда энергия оқими зичлиги ўлчаниб назорат амалга оширилади. Агар иш шароитлари нормалар талабини қониқтирмаса, радиотўлқинлар таъсиридан персонални ҳимоялаш барча иш турларида қўлланилади. Бу ҳимоя қуйидаги усуллар ва воситалар билан амалга оширилади:
электрмагнит тўлқини энергияси оқими зичлиги ва кучланганлигини пасайтирувчи қувватни келишилган юкламалари ва сўндиргичларини қўллаш;
иш жойини ва нурлатиш манбаъсини экранлаштириш;
ишлаш хоналарида ускуналарни рационал жойлаштириш;
ускуналарни рационал ишлаш тартибини ва персонални меҳнат тартибини танлаш;
огоҳлантириш ҳимоя воситаларини қўллаш.
Электрмагнити нурланишлари таъсиридан самарали ҳимоя воситаси нурланиш манбаъси ва иш жойини электрмагнити энергиясини сўндирувчи ёки қайтарувчи экранлар ёрдамида экранлаштириш бўлади.
Қайтарувчи экранларни асосан қочувчан паразит нурланишлардан (жуда юқори тўлқинли узатиш линиялари занжирларидаги ток қочишларидан, магнетронларни катодли чиқишларидан ва б.қ.) ҳимоялаш учун қўллашади. Бошқа ҳолатларда, қоидага кўра, ютувчи экранлар қўлланилади. Қайтарувчи экранларни тайёрлаш учун электрўтказувчанлиги юқори материаллар фойдаланилади, масалан металлар (тўлиқ (яхлит) деворлар кўринишидаги) ёки металл асосли пахтали матолар ишлатилади.
Яхлит метал экранлар энг самарали ва 0,01 мм қалинликда электр майдонини тахминан 50 дБ (100000 марта) пасайишини таъминлайди. Ютувчи экранларни тайёрлаш учун электрўтказувчанлиги ёмон материаллар қўлланилади. Ютувчи экранлар махсус таркибли тўлиқ конусли ёки ичи бўш тикилган прессланган резина листлари, шунингдек ғовак резинали пластиналари шаклидаги кабонил темир билан тўлдирилган ва метал тўр билан прессланган шаклда тайёрланади. Бу материаллар каркасга ёки нурланаётган ускуна сиртига клейланади.
2.10. Яшиндан ҳимоялаш
Яшин бу узунлиги бир неча километр бўлган момоқалдироқли булут ва ер ёки қандайдир ер усти иншооти орасида ривожланадиган электр заряди. Яшинни зарядсизланиши лидерни, бир неча юз ампер токли кучсиз ёритилаётган канални, ривожланиши билан бошланади. Лидерни ҳаракатланиш йўналиши бўйича, булутдан пастга ёки ердаги иншоотдан тепага йўналган, пастлашувчан ва баландлашувчан яшинларга бўлинади.
Бино ва иншоотлар тўғридан-тўғри яшин уришидан, унинг иккиламчи кўринишидан (асоратларидан), ер усти ва ер ости металл коммуникациялари орқали юқори потенциалнинг силжишидан ҳимояланган бўлиши керак. Ташқаридаги ускуналарни тўғридан-тўғри яшин уришидан, унинг иккиламчи кўринишидан ҳимоя қилиш керак. Катта майдонли бинолар ичида (кенглиги 100 метрдан ортиқ) потенциалларни тенглаштириш бўйича тадбирлар бажарилиши керак. Умумий майдонининг 70% дан кўпроғини яшиндан ҳимоялаш керак бўлмаган хоналар ташкил қилганда ва бинони қолган қисмини яшиндан ҳимояланишни I, II ёки III категорияли хоналар ташкил қилса, фақат хоналар ичига киритиладиган коммуникциялар бўйича юқори потенциаллар силжишидан ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Бунга коммуникацияларни электр ускуналарнинг ерлатиш тизимига ёки бинони темирбетон арматурасига улаш орқали эришилади. Худди шундай боғланиш ички коммуникациялар учун ҳам назарда тутилиши керак. Ҳар қандай категорияли бино ва иншоотларни тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимоя қилиш мақсадида табиий яшин қайтаргичлар сифатида мажуд юқори иншоотлардан (тутун қувурлари, сув босим миноралари, прожектор мачталари, электр узатиш ҳаво линиялари ва б.қ.) шунингдек бошқа иншоотлар яшин қайтаргичларидан максимал фойдаланиш керак.
Агар бино ва иншоот табиий яшин қайтаргичлар ёки қўшни объектлар ҳимоя зонасига қисман бирикса, тўғридан-тўғри яшин уришидан объектнинг қолган бошқа ҳимояланмаган қисмини ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Агар бино ёки иншоотни эксплатация қилиш жараёнида қўшни объектларни реконструкция ёки демонтаж қилиш бу ҳимояланмаган қисмни кўпайишига олиб келса, яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимояни тегишли ўзгариши энг яқин момақалдироқ мавсуми бошлангунича бажарилиши керак; агар қўшни объектларнинг демонтажи ёки реконструкцияси момақалдироқ мавсуми мобайнида олиб борилса, шу вақтга бино ва иншоотни тўғридан-тўғри яшин урушидан ҳимояланмаган қисмини ҳимоялашни таъминлайдиган вақтинчалик тадбирлар назарда тутилиши керак. Яшиндан ҳимоялаш ерлатишлари сифатида электрускуналарнинг барча тавсияланадиган ерлатишларини, кучланиши 1 Кв гача бўлган электр узатгичлар ҳаво линияларини ноль симларидан ташқари, ишлатишга рухсат этилади.
Пахта тозалаш корхоналари бино ва иншоотларини, шунингдек машина, механизмлари ва технологик ускуналарини яшин уришидан сақлаш учун яшин қайтрагич қурилмаларидан фойдаланилади. Яшин қайтаргичларнинг энг содда икки тури: стерженли ва трослиси амалда кенг қўлланилади. Стерженли яшин қайтаргич ингичка, учли металл стержень кўринишидаги электроддан ва умумий қаршилиги 1020 ом дан ошмайдиган ерлатгичдан иборат. Тросли яшин қайтаргич эса электр узатиш линиялари устидан тортилган сим (трос) кўринишида ва умумий қаршилиги 1020 ом дан ошмайдиган пухта ерга улагичдан иборат. Яшин қайтаргич ҳимоя қилинадиган объект устига ўрнатилади.
Яшин қайтаргичнинг ишлаш принципи тож разрядига (зарядсизланишига) асосланган. Атмосферада момақалдироқ бўлган вақтда ҳосил бўладиган кучли электр майдони яшин қайтаргичнинг учида тож разрядни вужудга келтиради. Бу разряд зарядларнинг бино олдида тўпланишига йўл қўймай, уларни ерга ўтказиб туради ва бинони яшин зарбларидан сақлайди. Якка стерженли яшин қайтаргичнинг ҳимоя зонаси (таъсир доираси) шакли бўйича чўққисида 45
0
0
Электр станцияларида яшин токини ерга ўтказиб юбориш учун ерлатиш симидан фойдаланилади. Тунукаси ерга уланган тунука томли бинолар, марказий иссиқ сув билан иситиладиган, сув ўтказгичлар ва ер остидан электр ўтказилган бинолар яшиндан етарлича сақланган бўлади ва уларга махсус яшин қайтаргичлар ўрнатилмайди. Ичида портлаш хавфини вужудга келтирадиган аралашмалар, чанг, буғ, газлар ҳосил бўладиган биноларни ҳимоя қилиш учун яшин қайтаргич бинолардан нарироқда ўрнатилади. Шунда биноларнинг барча қисмлари яшин қайтаргичнинг таъсир доирасида бўлади.
Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текшириб турилиши ва аниқланган носозликлари бартараф этилиши керак. Момақалдироқ вақтида таъмирлаш, электр ўлчаш ишларини бажариш тақиқланади.
2.11. Огоҳлантириш ранглари, хавфсизлик белгилари ва хавфлардан ҳимоялаш шиорлари
Қуйидаги огоҳлантириш ранглари қабул қилинган:
қизил «ТЎХТА», «ТАҚИҚЛАНАДИ», «ЖУДА ХАВФЛИ» маънолари учун;
сариқ «ДИҚҚАТ», «ХАВФ ЭҲТИМОЛИ МАВЖУД» маънолари учун;
яшил «ХАВФСИЗ», «РУХСАТ ЭТИЛГАН», «ЙЎЛ ОЧИҚ» маънолари учун;
кўк бошқа маълумотлар учун.
Қизил рангда машиналарнинг тўхтатиш тугмачаларини, хавфли зона тўсиқларининг ички томонини, ёнғинни ўчириш қурилмалари ва воситаларини бўяш мақсадга мувофиқ бўлади.
Сариқ рангда транспорт воситалари (электр юклагич, кўтариш кранлари ва б.қ.) бўялади.