Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш - Усманов Раҳматулла Асадуллаевич 9 стр.


Яшил ранг хавфсизликни таъминловчи воситаларни бўяш учун қўлланилади (захира чиқиш эшиклари, аптечкалар ва б.қ.).

Қуйидаги хавфсизлик белгиларининг шакллари (2.2.Расм) ўрнатилади:

тақиқловчи  қизил кенглик билан чизилган оқ юзли қизил айлана. Айланада рамзий равишда қора рангда тақиқланувчи объект тасвирланган;

огоҳлантирувчи  ичида қора рангда тақиқловчи объект рамзий равишда тасвирланган яшил тенг томонли учбурчак (радиация хавфини ва электр токини  қизил ранг тасвирида белгилаш учун);

кўрсатувчи  оқ стрелка ва кўрсатиш объектининг рамзий тасвири ёки оқ квадрат ичида қора рангли ёзуви бўлган кўк тўртбурчак; тиббий хизмат кўрсатиш пункти ва ёнғин хавфсизлигини кўрсатиш учун белгилар  оқ квадрат ичида кўрсатиш объектини тасвири ёки қизил рангли ёзув.


2.2. Расм. Хавфсизлик белгилари: а- тақиқловчи белги (очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади); б- огоҳлантирувчи белги (эҳтиёт бўлинг, кран ишлаяпти); в- буюрувчи белги (каскада ишла); г- кўрсатувчи белги (ўт ўчиргич).


Моддалар ўтказувчи қувурлар бир-биридан фарқланиши учун улар қуйидагича сон билан белгиланади ва ранг билан бўялади: сув  1, яшил; буғ -2, қизил; ҳаво -3, кўк; ёнувчан газлар  4, сариқ; ёнмайдиган газлар  5, бўялмайди; кислоталар -6, тўқ сариқ; ишқорлар  7, сиёҳ ранг; ёнувчан суюқликлар  8, жигар ранг; ёнмайдиган суюқликлар -9, бўялмайди; бошқа моддалар  0, кул ранг.

Улардан ташқари пахта тозалаш корхоналарини бўлинмаларида, бинолари деворларида, кириш қисмида ва айрим технологик ускуналарнинг кўринарли жойларида қисқа, маъноли, тез тушуниладиган ва ёдланадиган ҳамда эсда сақланадиган равон меҳнатни муҳофаза қилиш шиорлари ёзиб қўйилади. Корхоналарда қўлланилаётган шиорлар тўплами намуналари 2.3-жадвалда келтирилган.

2.3-жадвал

Пахта тозалаш корхоналари цехлари (бўлинмалари) учун меҳнат хавфсизлиги буйича шиорлар тўплами



3. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ, МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Пахта тозалаш корхоналарида жамоа шартномаси

Пахта тозалаш корхонасида жамоа шартномаси якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун, бир тарафдан ишловчилар вакиллари ва иккинчи тарафдан иш берувчи ёки унинг вакиллари орасида тузиладиган, меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир.

Корхонада ишловчиларнинг вакиллигини ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни касаба уюшмаси қўмитаси амалга оширади. Иш берувчининг вакиллигини ҳамда унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишни корхона раҳбари ёки у ваколат берган шахслар иш берувчининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисидаги қарор ва уни тузиш масаласи бўйича жамоавий музокаралар бошлаш тўғрисидаги таклиф исталган тарафдан берилиши мумкин. Жамоавий музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия тузилади.

Жамоа шартномаси умуман корхона бўйича ва унинг алоҳида бўлинмаларида тузилиши мумкин. Корхонанинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокаралар ўтказиш, жамоа шартномасини имзолаш чоғида иш берувчи номидан жамоа шартномасини имзолаш учун, иш берувчи ушбу алоҳида бўлинма раҳбарига ёки бошқа шахсга зарур ваколатлар беради, ходимлар манфаатларини ифода этиш ҳуқуқи эса ушбу бўлинма ходимларининг вакилларига берилади. Жамоа шартномаси ёзма шаклда тузилади.

Жамоа шартномасига иш берувчининг ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин:

меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар;

нархларнинг ўзгаришидан, инфляция даражасидан, жамоа шартномасида белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;

ходимларнинг бандлиги, уларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни ишдан бўшатиш шартлари;

иш вақти ва дам олиш вақтининг, таътилларнинг давомийлиги;

ходимларнинг, шу жумладан аёлларнинг, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ҳамда меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш;

ташкилотни, идорага қарашли уй-жойни хусусийлаштириш чоғида ходимларнинг манфаатларини ҳисобга олиш;

ишни таълим билан қўшиб олиб бораётган ходимлар учун имтиёзлар;

ихтиёрий тиббий ва ижтимоий суғурта;

иш берувчи томонидан ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига қўшимча бадаллар киритиш миқдорлари ва муддатлари;

жамоа шартномасининг бажарилиши устидан назорат қилиш, тарафларнинг жавобгарлиги, касаба уюшмаси қўмитаси фаолият кўрсатиши учун нормал шароитлар билан таъминлаш.

Корхонанинг иқтисодий имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда, жамоа шартномасида бошқа шартлар, шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар ҳамда қоидаларга нисбатан имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга устамалар, муддатидан олдин пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатларини компенсация қилиш, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг фарзандларини умумий ўрта таълим ташкилотларида ва мактабгача таълим ташкилотларида бепул ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, уяли алоқа, интернет жаҳон ахборот тармоғи учун ҳақ тўлаш, олий таълим ташкилотларида ўқитиш учун ссудалар тўлаш ва ҳақ тўлаш, бошқа қўшимча имтиёзлар ва компенсациялар) ҳам бўлиши мумкин.

Агар қонунчиликда қоидалар жамоа шартномасида албатта мустаҳкамлаб қўйилиши шартлиги тўғрисидаги тўғридан-тўғри кўрсатма мавжуд бўлса, ушбу қоидалар жамоа шартномасига киритилади.

Пахта тозалаш корхоналари учун ишлаб чиқилган жамоа шартномасининг макети [16] қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:

1) умумий қоидалар;

2) меҳнатни меъёрлаштириш ва унга ҳақ тўлаш. Кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари;

3) ишдан бўшатилиши мумкин бўлган ҳолатлардаги кафолатлар, бандликни таъминлаш;

4) иш вақти ва дам олиш вақти;

5) меҳнатни мухофаза қилиш;

6) меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ ижтимоий

кафолатлар;

7) ёшлар билан ишлаш, уларга қўшимча имтиёзлар ва

кафолатлар;

8) маданий-марифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва

спорт ишлари;

9) иш берувчи томонидан касаба ташкилоти фаолиятига

бериладиган кафолатлар ва касаба ташкилотининг

мажбуриятлари;

10) хулосавий қоидалар.

Жамоа шартномасининг лойиҳаси корхонанинг бўлинмаларида ишловчилар томонидан муҳокама қилиниши, келиб тушган таклифлар ва мулоҳазалар ҳисобга олиниб ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилиши ва меҳнат жамоасининг умумий йиғилишига (конференциясига) кўриб чиқиш учун киритилиши керак.

Жамоа шартномаси, агар меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида ҳозир бўлганларнинг эллик фоизидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади ва тарафларнинг вакиллари уч кун ичида жамоа шартномасини имзолайди. Жамоа шартномаси имзоланган кундан эътиборан ёки жамоа шартномасида белгиланган кундан эътиборан кучга киради ва шартномада назарда тутилган муддат ичида, бироқ кўпи билан уч йил амал қилади. Мазкур муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунига ёки амалдаги жамоа шартномасини ўзгартиргунига, тўлдиргунига қадар амал қилади. Тарафлар жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугагунига қадар уни узайтириши мумкин.

Жамоа шартномаси корхонанинг тузилмаси, номи, бошқарув органи таркиби ўзгарганда ёки корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, шунингдек корхона қайта ташкил этилаётганда, шу қайта ташкил қилиш даврида, ўзининг амал қилишини сақлаб қолади.

Жамоа шартномасининг амал қилиши иш берувчига ва корхонанинг барча ишловчиларига нисбатан татбиқ этилади.

Иш берувчи жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин, ўн кундан кечиктирмай, барча ишловчиларни, шунингдек меҳнат шартномасини тузишда ишга қабул қилинаётган ишловчини жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт.

Жамоа шартномасининг бажарилиши устидан назорат шартнома тарафларининг вакиллари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия, меҳнат жамоаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли органлари ҳамда бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

Шартнома тарафларининг вакиллари ҳар йили ёки жамоа шартномасида назарда тутилган муддатларда меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида жамоа шартномасининг бажарилиши ҳақида ҳисобот беради.

3.2. Меҳнат шартномаси тарафларининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мажбуриятлари

Меҳнат шартномаси  ходим ва иш берувчи ўртасидаги муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажарилиши ҳақида тарафлар келишувидир.

Меҳнат шартномасида тарафларнинг келишуви бўйича: иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси), ходимнинг меҳнат вазифалари  мутахассислиги, малакаси, лавозими; ишнинг бошланиш куни; меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати; меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатни бошқа шартлари белгиланади.

Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафларидир.

Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимнинг қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ҳамда кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунининг 22-моддасида ходимнинг ва 23- моддасида иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари кейинчалик Ўзбекистон республикаси Меҳнат кодексининг тегишлича 355 ва 359-моддаларида ҳам келтирилиб мустаҳкамланган. Қуйида ходим ва иш берувчининг меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятларини келтирамиз.

Ходимнинг мажбуриятлари:

меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши;

шахсий ҳимоя воситаларини тўғри қўллаши;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар олиши, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан ва малака оширишдан ўтиши;

одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирувчи ҳар қандай вазият тўғрисида, шунингдек иш жараёнида ёки у билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчини дарҳол хабардор қилиши шарт.

Ходимнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Иш берувчининг мажбуриятлари:

ҳар бир иш ўрнида меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаши;

бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналардан фойдаланиш, технологик жараёнларни амалга ошириш чоғида, шунингдек ишлаб чиқаришда хом ашё ва материалларни қўллаш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш чоғида ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаши;

иш ўринларида меҳнат шароитларининг ҳолати, айниқса зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзасидан назоратни амалга ошириши;

меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликлар хавфи мавжудлиги, муайян иш ўринларида ва ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида, шунингдек шу муносабат билан ходимларга берилиши лозим бўлган имтиёзлар ва компенсациялар, шахсий ҳимоя воситалари тўғрисида ходимларни ўз вақтида хабардор қилиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши;

ходимларни белгиланган нормалар бўйича сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув, шахсий ҳимоя ҳамда гигиена воситалари билан таъминлаши, шунингдек жамоавий ҳимоя воситалари қўлланилишини таъминлаши;

ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар олишини, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан, қайта тайёргарликдан ўтишини, малака оширишини ва билимлари текширилишини таъминлаши;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган шахсларни ишга қўймаслиги;

ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар белгиланадиган, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқи бериладиган, ногиронлар банд бўлган зарарли, хавфли ва бошқача меҳнат шароитларига эга иш ўринларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясини ўтказиши;

дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклар белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этиши;

меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларга, шунингдек касаба уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларига уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текшириши юзасидан назоратни, текширишни ва мониторингни амалга ошириши учун зарур бўлган ахборот ва материалларни тақдим этиши;

авария вазиятларининг олдини олиш, бундай вазиятлар юзага келганда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, шу жумладан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўриши;

меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг кўрсатмаларини бажариши ҳамда касаба уюшмаларининг ва ходимлар бошқа вакиллик органларининг тақдимномаларини кўриб чиқиши;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан давлат томонидан мажбурий ижтимоий суғурта қилинишини, шунингдек иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинишини таъминлаши;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини белгиланган тартибда текширувдан ўтказиши, шунингдек уларнинг ҳисобини юритиши шарт.

Улардан ташқари, меҳнат шартномаси тарафлари мажбуриятларига қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар ҳам киритилиши мумкин.

Фуқароларни соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига тўғри келмайдиган ишга қабул қилиш ва ишловчиларни бошқа шундай ишга ўтказиш тақиқланиши, шунингдек соғлиғи ва ҳаётига юқори даражада хавф туғдириши мумкинлиги олдиндан аён бўлган ишга қабул қилиш ҳамда ўтказиш чоғида иш берувчи уларни бу ҳақда огоҳлантириши шарт.

Соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ишга ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно этадиган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи ана шундай ишга уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай ўтказиши шарт.

Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш имконияти йўқлиги туфайли, давлат назорат ва текширув органи талаби бўйича, корхона, цех, участка, иш жойи фаолияти тўхтатилганда (бекор қилинганда), иш берувчи ходимни малакасига мос иш билан таъминлашга ёки ходимни янги касбга (мутахассисликка) тайёрлаши ҳамда тайёрлаш даврида ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда бепул ўқитилишини таъминлашга мажбур.

Назад Дальше