Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари
Монография
Исмоил Каримов
Мухаррир Ибратжон Хатамович Алиев
Мухаррир Боходир Хошимович Каримов
Мухаррир Оббозжон Хокимович Қўлдашов
Иллюстратор Ибратжон Хатамович Алиев
Иллюстратор Султонали Мукарамович Абдурахмонов
Муқова дизайни Ибратжон Хатамович Алиев
Тақризчи, педагогика фанлари доктори, профессор Н. Ш. Эркабоева
Тақризчи, техника фанлари номзоди, доцент М. Аҳмедов
Корректор Ибратжон Хатамович Алиев
© Исмоил Каримов, 2023
© Ибратжон Хатамович Алиев, иллюстрации, 2023
© Султонали Мукарамович Абдурахмонов, иллюстрации, 2023
ISBN 978-5-0059-6766-4
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
КИРИШ
Дунёдаги ҳар бир дaвлaтнинг биринчи нaвбaтдaги ишлaридaн бири ёшлaрни ўқитиш, улaргa тaълим-тaрбия бериш, келaжaк учун муносиб кaдрлaр қилиб тaрбиялaшдан иборат бўлган. Бизнинг мaмлaкaтимиздa ҳaм бундaй ишлaр дaвлaтимиз рaҳбaрининг доимий рaвишдa диққaт мaркaзидa турибди, десaк aйни ҳaқиқaтни aйтгaн бўлaмиз. Президентимиз Ш. М. Мирзиёев тaъкидлaгaнидек: «Aгaр фaрзaндимизгa тўғри тaрбия бермaсaк, ҳaр куни, ҳaр дaқиқaдa унинг юриш-туриши, кaйфиятидaн огоҳ бўлиб турмaсaк, улaрни илму ҳунaргa ўргaтмaсaк, муносиб иш топиб бермaсaк, бу омонaтни бой бериб қўйишимиз ҳеч гaп эмaс»1. Бинобарин Президентимиз томонидан 2021 йилни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»2 деб номлашни таклиф қилганлиги ҳам бу фикрни яна бир бор тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикасининг янги «Таълим тўғрисида»ги Қонунида3 ҳам ҳар томонлама баркамол бўлган шахсни шакллантириш назарда тутилган. [8] Шу сaбaбли бугунги кундa тaълим-тaрбия соҳaсидaги aсосий долзaрб мaсaлa тaълим усуллaри вa шaкллaрини яхши эгaллaгaн, улaрни aмaлдa қийнaлмaй қўллaй олaдигaн мaлaкaли кaдрлaрни тaйёрлaшдaн иборaт бўлиб қолмоқдa. Ўқувчилaргa ишлaб чиқaриш соҳaлaри ҳaқидa мaълумот бериш, улaрни келгусидa ишлaб чиқaриш соҳaлaридa ишлaшгa тaйёрлaшдa умумий ўртa тaълим мaктaблaридa ўқитилaдигaн технология ўқув фани дaрслaри дaрслaри кaттa aҳaмиятгa эгa. Чунки технология ўқув фани дaрслaридa мaктaб ўқувчилaригa техникa, технология, ишлaб чиқaриш aсослaри ҳaқидa мaълумот вa тушунчaлaр берилaди, турли кaсблaргa йўнaлтириш ишлaри олиб борилaди. Бунда технология дaрслaридa турли самарадор методлaрдaн фойдaлaниш орқaли ўқувчилaргa билим aсослaрини бериш билaн биргa улaрдa топқирлик, ижодкорлик, мустaқил фикрлaш вa ишлaй олиш кaби қобилиятлaрни ҳaм ривожлaнтириб боришимиз керaк. Чунки ишлaб чиқaриш жaрaёнидa техникa вa технология соҳaлари билан боғлиқ бўлгaн турли хил муaммолaр кўплaб учрaб турaди вa улaрни бaртaрaф этмaсдaн туриб ишлaб чиқaришнинг сaмaрaдорлигини ошириб бўлмaйди. Кўплaб ишчи, техник вa муҳaндислaр ишлaб чиқaриш жaрaёнини яхшилaш, тaкомиллaштиришгa қaрaтилгaн ихтирочилик вa рaционaлизaторлик тaклифлaрини ишлаб чиқмоқдaлaр. Бундaй янгиликларни яратаётган кишилaр, тaбиийки, техник ижодкорлик бўйичa мaълум дaрaжaдa билим вa кўникмaлaргa эгa бўлиши, ижодкорлик усуллaридaн хaбaрдор бўлиши керaк. Бинобарин бундaй билимлaрни олиш ишлaри мaктaбдaн бошлaнaди. Мaктaбдa, мaктaб устaхонaсидa улaрнинг олгaн дaстлaбки билимлaри шу соҳaдaги ишлaрни чуқурлaштиришгa вa дaвом эттиришгa бир туртки бўлиши, aсос солиши мумкин. Мазкур холатлар танланган мавзунинг долзарблигини кўрсатади.
Монография учта бобдан иборат.
I боб Умумий ўрта таълим мактабларида технология фани дарсларини
ташкил этилиши ва унинг таҳлили деб номланган бўлиб, бу бобда умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган технология ўқув фани дарсларининг маз-муни ва аҳамияти ёритилган ҳамда технология ўқув фани бўйича давлат таълим стандарти ҳамда ўқув дастурларининг асосий йўналишлари мазмуни таҳлил қилинган.
II боб Технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг назарий асослари деб номланган бўлиб, бу бобда технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари, мазкур соҳада олиб борилган айрим илмий тадқиқотлар тавсифи ҳамда ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этишнинг педагогик ва психофизиологик хусусиятлари очиб берилган.
Технология дарсларида ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда уйғунлашган технологиялардан фойдаланиш деб номланган III бобда эса технология атамаси, унинг турлари ва қўлланилиши ҳақидаги маълумотлар ёритилган, уйғунлашган технология тушунчаси ва ундан технология фани дарсларида фойдаланиш йўллари кўрсатилган, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда уйғунлашган технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар ва кўрсатмалар берилган.
Ҳар бир боб хулосалар билан якунланган. Умумий хулоса ва тавсияларда мазкур тадқиқотнинг аҳамияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар ва келгусида ҳал этилиши зарур бўлган масалалар ҳақидаги фикрлар ёритилган.
Иш сўнггида фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган.
Иловаларда ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча маълумотлар берилган.
Монографияда илгари сурилган ғоя ва баён этилган тушунчаларни изоҳлаш ҳамда илова тариқасида муаллифнинг Взаимосвязь технического и художественного творчества учащихся как средство повышения эффектив-ности трудового обучения в V-VII классах мавзусидаги (М., 1992), муаллифнинг илмий раҳбарлигида тадқиқотчи Б.Олимов томонидан бажарилган Меҳнат таълими дарсларида ўқитишнинг ноанънавий усуллари мавзусидаги номзодлик диссертацияларида (Т., 2008) келтирилган айрим мисоллардан ва бошқа манбалардан фойдаланилган.
Монографияда технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича келтирилган шакл ва методлар шахсан муаллифнинг ва унинг шогирдларининг педагогик фаолиятларида синовдан ўтган ҳамда яхши натижалар берганлигини алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Умуман олганда монографияда баён этилган фикрлар, тавсиялар ва келтирилган мисоллар ўқитувчиларга технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда назарий ва амалий томондан яқиндан ёрдам бера олади, деган умиддамиз.
I боб. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИ ДАРСЛАРИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА УНИНГ ТАҲЛИЛИ
§1.1. Умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган технология ўқув фани дарсларининг мазмуни ва аҳамияти
Маълумки, халқимизда ёшлар тарбиясига қаратилган ўзига хос яхши анъаналар бор. Хусусан, фарзандига яхши ном қўйиш, яхши муаллим қўлига топшириб саводини чиқариш, илмли, касб-ҳунарли қилиш, бошини икки ва уйли-жойли қилиш шулар кабилардандир. Қадимдан ота-боболаримиз бу нақлга амал қилиб келишган. Улар ҳеч бўлмаганда аждодларимиз томонидан қолдирилган ўзларининг ҳунарларини авлодларга мерос қилиб қолдиришган. Мана шундай ишлар туфайли бизнинг миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз, миллий ҳунармандчилигимиз асрлар оша ривожланиб сайқал топиб бормоқда. Қадимдан ота-боболаримиз ўз фарзандларининг таълим-тарбия олиши, ҳунар ўрганишига алоҳида эътибор қаратганлар. Аждодларимизнинг мана шу анъаналарини давом эттирган ҳолда мамлакатимизда ёшларни замонавий ўқув муассасаларида, замонавий техника воситаларидан фойдаланган ҳолда малакали мутахассислар қўлида таълим-тарбия топишлари учун таълим тизимида тубдан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бинобарин давлатимиз раҳбари ҳам ҳар бир вилоятга ташрифи доирасида ўтказаётган йиғилишларида, турли учрашувларда сўзлаган маъруза ва суҳбатларида баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашга ўргатиш масалалари кун тартибидаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб келмоқда, зарур қарор ва фармонларни қабул қилмоқда.
Таълимни ислоҳ қилишдан мақсад нима? Асосий мақсад шундаки, биз Ўзбекистон аталмиш келажаги буюк давлат қурмоқчимиз. Давлатимизнинг келажаги бугунги кундаги авлодлар қўлидадир. Биз Ўзбекистоннинг буюк келажагини юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, малакали ва ижодкор шахслар қўлида бўлишини истаймиз. Бундай фазилатларга эга бўлган шахсларни камол топтириш учун эса таълим-тарбия тизимига диққатимизни қаратмоғимиз лозим. Мана шу мақсадда «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида», «20042009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш умуммилий давлат дастури тўғрисдаги қонунлар [8, 9] қабул қилиниб, улар асосида бир қатор қонун ости ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва улар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилди. Хусусан таълим муассасаларига мос ҳолда модернизациялашган Давлат таълим стандартлари ва бу стандартлар асосида ўқув дастурлари ишлаб чиқилди [165, 198, 209]. Улар асосида дарсликлар, ўқув қўлланмалар, электрон қўлланмалар яратилмоқда. Таълим беришнинг давлат ташкилотларидан ташқари нодавлат ташкилотлари ҳам тузилмоқда. Буларнинг барчаси ўсиб келаётган ёш авлодларимизни келажакда баркамол авлод бўлиб таълим ва тарбия олиши
учундир.
Бугунги кунда янги Ўзбекистон жаҳон миқёсида кенг қулоч ёзиб, ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонни янада ривожланиши ва тараққий этиши учун биз малакали кадрларни тарбияламоғимиз зарур. Малакали кадрлар эса булар ижодкор шахслардир. Ижодкор шахсларни камол топтириш мамлакатни ва жамиятни тараққий эттириш гаровидир. Чунки ижод бор жойда ўсиш ҳам, ривожланиш ҳам, рақобат ҳам бўлади. Акс ҳолда улар бир нуқтада қотиб қолиши мумкин.
Хўш, ижодкор шахсни таркиб топтириш нимага боғлиқ? Албатта, бу
масала педагогларга, устозларга бориб тақалади, чунки изланувчан, билимли, ўз касбининг устаси бўлган мутахассисгина ҳақиқий кадрни тарбиялаши мумкин. Ўқувчиларнинг яхши таълим-тарбия олиши учун соғлом муҳит, қулай шарт-шароитлар ҳам яратилиши лозим. Бу борада мамлакатимизда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари барпо этилгани ва айни пайтда уларни модернизация қилинаётганлиги, янгидан касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни ташкил этилаётганлиги, мактабларни мукаммал таъмирлаб, замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланиши, замонавий дарсликлар, электрон дарсликлар яратилиши юқоридаги фикрларимизнинг исботидир. Демак, мана шу қулайликлардан фойдаланиб, малакали кадрлар етиштириш албатта педагог ходимларнинг вазифасидир.
Бугунги кунда республикамизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар барча фанларни ўқитилишида бир қатор вазифаларни бажаришни мақсад қилиб қўймоқда. Шу билан бир қаторда умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитишни яхшилаш, касбга йўллаш ишларини такомиллаштириш учун ҳам бир қанча амалий ишларни амалга ошириш кераклиги, бу борада олдимизда ечилиши зарур бўлган муаммолар талайгина эканлиги яққол кўринмоқда.
Республикамиз давлат мустақиллигига эришгандан сўнг бир қатор чет эл давлатларининг инвестициялари мамлакатимизга олиб кирилмоқда, бир қанча ҳорижий мамлакатлар билан қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилди, чет эл дастгоҳлари олиб келиниб корхоналарга ўрнатилмоқда, бир қанча ишлаб чиқариш саноат зоналари яратилди ва яратилмоқда. Шу сабабли мана шундай жойларда фаолият юритиш замонавий, малакали кадрлар тайёрлаш бугунги куннинг долзарб масаларидан ҳисобланмоқда. Бу масалани ҳал қилиш учун албатта касб-ҳунар коллежлари, ҳунар мактаблари ва техникумларга катта масъулият юклатилади. Касб-ҳунарга йўллаш масалалари эса аввало умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитишга катта аҳамият қаратилишини талаб қилади. Чунки биз фақат касб-ҳунар эгаларини эмас, балки ижодкор шахсларни тарбиялашни ҳам олдимизга муҳим масала қилиб қўймоғимиз зарур. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ижодкор шахсни тарбиялашни мактабларда технология фани машғулот-ларини ўқитишдаги мақсад ва вазифаларнинг мезони қилиб белгилаб олмоғимиз зарур.
Технология фани дарслари ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар
томонидан бажариладиган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар меҳнат фаолияти машғулотлари жараёнидан иборат бўлиб, якуний натижада уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақида билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини бажариш учун зарур амалий кўникма ва малакаларини эгаллашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифатларини ва тафаккурларини ривожлантиришга қаратилган ўқув фанидир [209; 5-б.].
Умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган технология фани дарслари узоқ муддат, яъни биринчи синфдан то охирги синфгача бўлган давр ичида ўқитилиши билан ўқувчилар фаолиятида ва мактаб ҳаётида ўзига хос муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда технология фани машғулотлари дарслари уч босқичда ташкил этилиб, улардан кўзланган мақсад ўқувчиларни ақлий ва жисмоний томондан тўғри ривожлантириш, меҳнат олами ва кишилари, меҳнат қуроллари ва амаллари, асосий ишлаб чиқариш соҳалари ва касблар билан таништириш, иш қуролларидан фойдаланиш, оддий буюмларни ясашга оид меҳнат кўникмаларини, малакаларини ҳосил қилиш, онгли равишда касб танлашга йўналтиришдан иборат. Бунда 5-9-синфлардаги технология фани дарсларида ўқувчиларга бирор-бир касб тугал ўргатилмайди. Балки бир неча касблар ҳақида умумий маълумотлар бериш, айрим иш қуроллари, механизм ва станоклардан фойдаланиш орқали буюмлар тайёрлаш жараёнларини ўргатиш орқали ўқувчиларда ўша касблар ҳақида дастлабки тасаввурлар ҳосил қилинади, шулар орқали уларни келгусида онгли равишда касб танлашга йўллаш ишлари амалга оширилади. Умуман олганда мазкур технология фани дарсларини ўқитишда олдинга қўйилган асосий иш ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний томондан тўғри ривожланишини таъминлаш, ижодий қобилиятларини ўстириш ва амалий иш бажариш малакаларини таркиб топтиришдир. Бундан қуйидаги мақсад ва вазифалар келиб чиқади.
Технология фанининг мақсади:
ўқувчиларда умуммеҳнат кўникма ва малакаларни шакллантириш,
уларнинг қизиқишлари, қобилиятлари, касбий мойилликларига кўра, касб-ҳунар турларини танлашга асос бўладиган хислатларини, умуммеҳнат маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш;
ўқувчилар томонидан бажариладиган, моддий неъматлар яратишга қаратилган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар меҳнат жараёнидан иборат бўлиб, уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақидаги билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини ва малакалариниэгалашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришга қаратилган.
Шулардан келиб чиқиб технология фанининг вазифалари ДТСда қуйидагича белгиланган:
турли ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига тааллуқли дастлабки маълумотларни ўргатиш, ўлчаш-текшириш асбобларидан, маълумот манбаларидан фойдалана олиш, меҳнат амалиётларини бажариш, эришилган меҳнат натижаларни белгиланган талаблар билан таққослаш орқали хулоса чиқаришга ўргатиш;
халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган техника ва технологиялар тўғрисида билимлар бериш, инсон фаолиятининг турли соҳалари билан амалий меҳнат орқали яқинроқ танишишларига имкон яратиш;