Шунингдек, коммуникациянинг шакли ўзгариши, яъни мулоқотнинг виртуаллашиб бориши ҳам долзарб масала. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда энг кўп фойдаланиладиган ижтимоий тармоқ «Telegram» мессенжери бўлиб, 18 миллиондан кўп инсон ундан фойдаланади. Ёшлар ахборотни фаол қабул қилувчи сегмент. Уларнинг ахборотни танқидий таҳлил этиб қабул қилишига эришиш таълим олдидаги долзарб вазифа. Сабаби, бир қатор замонавий тадқиқотларда, масалан, П. Макгинниснинг FOMO sapiens (ингл. Fear of missing out бой берилган фойда синдроми) авлод27 хусусиятлари борасидаги қарашлари, шунингдек, X. Zhang, ва Z. Zhong кабиларнинг медиақарамликнинг назарий асослари28, T.T.Thomas ва бошқаларнинг фаббинг (ингл. phubbing; phone мулоқотдан қочиш) нинг шахсий ҳаётга таъсири29, X. Wu ва бошқаларнинг бегонашувни келтириб чиқариши30, Ł.Tomczyk, ва E.S.Lizdeнинг номофобия (ингл. Nomophobia телефонсиз қолишдан қўрқув) нинг оиладаги фаровонликка таъсири31га бағишланган тадқиқотларида ахборот истеъмолидаги муаммолар, коммуникациядаги руҳий ҳолат ва ижтимоий ҳаётга таъсир масалалари ўрганилмоқда. Бу муаммолар ўзбекистонлик ёшлар учун ҳам тегишли бўлиб, муаммонинг ечимини қидириш топиш, натижаларни амалиётга жорий этиш оммавий коммуникация фани олдидаги актуал вазифадир.
Давлат ва жамият хавфсизлигига ахборот, психологик ва кибертаҳдидларнинг мавжудлиги. 2022 йил июль ойининг бошида провакация натижасида Қорақалпоғистонда юз берган воқеалар32 аҳолига медиаахборий саводхонлик, ахборотларни текшириб қабул қилиш малакаси заруратини кўрсатди. Қорақалпоғистондаги воқеаларда оммавий митинг, тартибсизлик, ички ишлар ходимларининг қуролларини тортиб олиш, давлат идораларига ҳужум ва бошқа ҳаракатлар ижтимоий тармоқларда тарқатилган ахборотлар орқали аҳолини ҳаракатга келтириш, ахборотларни нотўғри талқин қилиш, фактларга эмас, ҳиссиётларга, шахсий фикрга таяниш, ҳақиқий ахборот манбалари билан сохта аккаунт хабарларини ажрата олмаслик, тролларни англамаслик, ўзаро муносабатда ҳурмат принципига амал қилмаслик, танқидий тафаккур қилмаслик, шошиб қарор чиқариш, ахборотларга оқилона баҳо, рационал ёндашув етишмаслиги натижасида юз берган. Медиатаълим бу муаммоларга ечим бўла олади.
Киберхавфсизликни таъминлашда ҳам кибермакон фойдаланувчиларининг ахборий саводхонликнинг муҳим компоненти бўлган рақамли саводхонликка эга бўлиши талаб этилади. Маълумки, киберхавфсизлик ахборот хавфсизлигининг бир кўриниши бўлиб, ахборотларни мазмунига кўра саралаб олишга хизмат қилувчи юксак маънавиятдан ўзгачароқ тушунча. У кўпроқ техник жараёнларга оид бўлиб, оддий фойдаланувчи учун почта, ижтимоий тармоқлар, тўлов тизимларида ишончли ва мустаҳкам паролларни ўрнатиш, ўз шахсий компьютери ва смарфонини вируслардан ҳимоялаш, шахсий маълумотлари дахлсизлигини таъминлай олишни англатади. Кенгроқ маънода эса киберхавфсизлик рақамли маълумотлар хавфсизлиги, тармоқлар, мобил иловалар ва қурилмаларнинг хакерлик ҳужумларидан ҳимоясига қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир. Бу маълумотлар конфиденциаллигини сақлаш, уларнинг бутунлигини ҳимоялаш, у ёки бу сайт, илова, дастурнинг ишончли ва тўлақонли ишлашини англатади.
Рақамли оламга реал оламда барча жараёнлар таълим, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, мулоқот, ҳамён билан бирга, турли таҳдид, хавф-хатар ва жиноятлар ҳам кўчди. Киберҳужум, кибержиноят, кибертаъқиблар, криптовалюталар бўйича яширин фаолиятнинг ортиши, тролл (сохта аккаунт), спам, ботлар фаолияти кенгайиши киберхавфсизлик масаласини Ўзбекистонда ҳам кун тартибига олиб чиқди. Барча тизим ва жараёнлар рақамлашар, ахборотлашар экан, уларнинг техник жиҳатдан мукаммал ва бехато ишлашини, хавфсизлигини таъминлаш муҳим мақсад ҳисобланади.
«20222026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси»33нинг 89-мақсадида белгиланган фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш, кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини яратиш билан боғлиқ устувор вазифалар шу мақсадга қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг «Киберхавфсизлик тўғрисидаги қонуни қабул қилингани янги Ўзбекистонда хавфсиз ахборот сиёсатини олиб бориш, киберхавфсизликка доир меъёрларнинг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши юзасидан зарур воқеа бўлди. Рақамли олам ҳали ҳуқуқий жиҳатдан ўз мақомини аниқ белгилай олгани йўқ. Таҳдидларнинг янги тур ва шакллари пайдо бўлмоқда. Уларни қонунчиликда акс эттириш зарур. Бу миллий кибермаконда жиноятчиликка қарши қурашиш соҳасидаги фаолиятни тартибга солади. Зотан, виртуал оламдаги жиноятчиликнинг зарари ва хавфи реал оламдагидан кам эмас.
«Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг йиллик ҳисоботи34да келтирилишича, 2021 йил ҳолатига кўра, интернетнинг миллий сегментида 100 мингдан зиёд домен рўйхатга олинган бўлиб, улардан 38 мингга яқини фаолдир. Улардан фақат 14 мингдан зиёди хавфсиз, яъни «SSL» хавфсизлик сертификатига эга. Бошқаларида сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки сертификат мавжуд эмас. «SSL» хавфсизлик сертификати сайт манзилида «https» шаклида ифодаланиб, «http» эса сертификат йўқлигини англатади. «SSL» хавфсизлик сертификатига эга бўлган сайтлар ишончли сайтлар ҳисобланади.
2021 йилда интернет тармоғининг миллий сегментида 17 097 478 та зарарли ва шубҳали тармоқ фаоллиги ҳолати аниқланган. Уларнинг 76 фоизи бот-тармоқ иштирокчиларига тегишли. Эътиборлиси, тармоқ аномалиялари ва аниқланган киберхавфсизлик заифликларга чоралар кўришни мувофиқлаштириш орқали 2021 йил 2020 йилнинг шу даврига нисбатан кибертаҳдидлар сони 20 фоиз камайган.
1.4-расм. «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг веб иловаларни ҳимоя қилиш тизими ёрдамида интернет тармоғининг миллий сегментининг веб сайтларига қилинган 1 354 106 та киберҳужум аниқланган ва бартараф этилган.
«Uz» доменидаги веб сайтларда 444 та инцидент қайд этилган бўлиб, улардан энг кўпини рухсатсиз контентни юклаб олиш (341 та) ва асосий саҳифага рухсатсиз ўзгартиришлар киритиш (Deface) (89 та) ташкил этган. Инцидентлар таҳлили шуни кўрсатдики, давлат секторининг веб сайтлари хусусий секторга нисбатан уч баравар камроқ ҳужумга учраган.
1.5-расм. Манзил майдонлардан киберҳужумлар амалга оширилган мамлакатлар.
Таҳлил натижасида «Wordpress», «Joomla», «Open Journal Systems» ва «Drupal» контентни бошқариш тизимларида ишлаб чиқилган веб сайтлар энг заиф экани аниқланган. Веб иловаларда заифликларнинг мавжудлиги, ўз вақтида янгиланмагани, заиф пароллардан фойдаланиш хакерларнинг бузғунчи фаолиятига йўл очиб бермоқда. 2021 йилда Ўзбекистонда ахборот тизимлари ва ресурслари, шунингдек, улардан фойдаланувчиларнинг киберхавфсизлигига таҳдид соладиган 6635 та зарарли файл ва скрипт аниқланган. Бундай вазиятнинг юзага келиши миллий ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари ҳамда маъмурларининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига эътиборсизлик билан муносабатда бўлиши билан боғлиқ бўлиб, бу эса уларнинг ишига рухсатсиз аралашиш хавфини сезиларли даражада оширади. Медиатаълим касбга йўналтириш вазифасини ҳам бажариб, ахборий ва киберхавфсизлик долзарблигни тушунадиган, буни ўз фаолиятида қўллай оладиган мутахассислар етишиб чиқишига хизмат қилади.
Мавжуд вазият муаммога эътибор қаратиш, ахборот муҳитида рақамли экологияни, инсонларнинг рақамли саломатлигини сақлашнинг долзарблигини кўрсатади. Рақамли оламда медиасаводхонлик киберхавфсизликни таъминловчи муҳим категория вазифасини бажаради. Маълумки, рақамли саводхонлик медиасаводхонликнинг муҳим компоненти бўлиб, медиасаводхон инсон шахсий маълумотлари дахлсизлигини таъминлай олади, сунъий интеллект бўйича билимга эга бўлади, троллар ҳаракатини, бот билан мулоқотга киришганини илғайди, сохта видео, фейк суратларни метадата маълумотлари, илк манбаларга кўра аниқлай олади.
Медитаълим шакллантирадиган махсус билим ва кўникмалар ахборот маконида кибертаҳдид, кибержиноятчилардан ҳимояланишда асосий вазифани бажаради. Рақамли олам аъзоларининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги малакаси ва билимини мунтазам ошириб бориш орқали киберхавфсизликка таҳдидлар ва оқибатларни бартараф мумкин.
Энг муҳими, медиасаводхонлик динлараро бағрикенглик, маданиятлараро ҳамжиҳатлик, тенглик, ижтимоий интеграция, мослашувчанлик, тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга ҳисса қўшади. Бу кўпмиллатли Ўзбекистонда тинчлик, ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим.
Янги Ўзбекистоннинг ахборот сиёсатида очиқлик, танқидий таҳлилга катта ўрин берилгани медиатаълимни жорий этишга шароит яратади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ60-сон фармонига кўра тасдиқланган Янги Ўзбекистоннинг 20222026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси 71-мақсадида «оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда холис ахборотларни ўз вақтида бериб бориш орқали ёлғон маълумотлар тарқалишининг олдини олиш35 белгиланган. Бу борадаги маънавий жиҳатдан соғлом ахборот маконини шакллантириш, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда холис ахборотларнинг ўз вақтида бериб борилишини таъминлаш, ёлғон ва деструктив маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш каби амалий чора-тадбирлар акс этган бўлиб, вазифа ижроси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказига юкланган. 89-мақсадда эса фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, ахборот соҳасини тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш, кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини яратиш кўзда тутилган.
Фуқароларнинг ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш йўналишида турли ёш тоифаси учун мўлжалланган ўқув курслари ҳамда онлайн дастурларни оммалаштириш, халқ таълими ва профессионал таълим тизимининг тегишли дарсликларига медиасаводхонлик бўйича мавзуларни жорий қилиш белгиланган. Ахборот майдонидаги киберҳужум ва таҳдидларни мониторинг қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор вазифалар орасида ҳар йили талаба ва ўқувчилар орасида киберҳужумларни аниқлаш бўйича республика миқёсида конкурслар ўтказиш назарда тутилгани медиатаълимнинг мақсад ва вазифаларига мос келади.
2021 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 10 ёшгача бўлган 7,5 миллиондан ортиқ бола яшайди36. 6-жадвалда эса 2022 йилдаги аҳолининг ёш таркибига кўра тақсимланиши37да болаларнинг сони қуйидагича.
1.1-жадвал. Аҳолининг ёш таркибига кўра тақсимланиши.
Замонавий медиа институти (MOMRI) экспертлари болаларнинг медиа истеъмолини тадқиқ этиб, ТВ, интернет ва мессенжерлар болалар ўртасида оммабоп эканлигини таъкидлаган38. 1012 ёшли аудиториянинг 60 фоизи мессенжерлардан, 47 фоизи ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Шу билан бирга телевидение ўзининг оммабоплигини сақлаб турибди: 212 ёш оралиғидаги экрансеварларнинг фоиз кўрсаткичи 73 га тенг. 49 ёшдаги болаларнинг 59 фоизи ҳеч бўлмаса, кунига бир марта телевизор кўрса, 89 фоизи ҳафтасига бир маротаба, 99 фоизи ойига бир марта бўлса ҳам телевизор кўради. Улар кунига ўртача 2 соат мультсериал, сериал, мультфильмлар томоша қилади. Реклама ўз самарадорлиги ва таъсирчанлигини кўрсатмоқда. Болаларнинг 79 фоизи ота-онасидан реклама қилинаётган маҳсулотларни олиб беришни сўрайди.
Интернет ўсмирлар ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Интернет орқали видео кўриш, ўйин ўйнаш, айниқса, ўғил болаларга қизиқарли. Улар, шунингдек, таълим жараёни учун муҳим ахборотларни ҳам излашади. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, респондентлар ҳар куни интернетда минимум 3 соат вақт ўтказишади. Интернетга кириш воситаси шахсий смартфон. Улар кирадиган базалар ичида таълимий, кўнгилочар ва ҳаваскорлик гуруҳлари мавжуд. Болалар ва ўсмирларнинг интернет билан ўтказадиган вақтининг асосий қисмини YouTube эгаллайди. Бу видеоресурснинг болалар ва ўсмирлар қизиқишига мослаша олиши, унда тавсия этиладиган видеолар қисми борлиги қизиқишни янада оширади. Улар орасида аудитория эътиборини тортишда блогерлар катта ўрин тутади. Айниқса, «приколлар», «челленжлар», «бьюти» (қизлар учун), видеоўйинлар ва саёҳатлар қизиқарли. Фильмлар, сериаллар фаол томоша қилинади, ўғил болаларни кўпроқ ўйинли мавзулар қизиқтиради. Босма оммавий ахборот воситаларининг ҳам болалар учун мўлжалланган контенти фаол ишлаб турибди.
Ўзбекистонда болалар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил этиши, уларнинг медиамаҳсулотларни фаол истеъмол қилаётганлиги медиа, ахборот билан муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тақозо этди. Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни болаларнинг ахборот билан муносабати, медиа истеъмолини тартибга солади. Миллий медиамаконда ҳам, глобал интернет тармоғида ҳам болаларнинг руҳий ва жисмоний жиҳатдан меъёрий, соғлом ўсишига салбий таъсир кўрсатувчи, ҳатто тўғри мақсадда, масалан, таълим учун мурожаат қилганда уларни чалғитувчи ахборотлар кўп. Бу ўз жонига қасд қилишга чорловчи ўйинлар, инсонларга ва жониворларга шафқатсизлик акс этган видеолар, ҳаёсиз суратлар, қимор, спиртли ичимликлар ичиш ва тамаки чекишга чорловчи ахборотлар, терроризм тарғиботи ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, болаларнинг ёшига мос бўлмаган ахборотлар ҳам мавжуд. «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни туфайли ахборот маҳсулотларини ёшга доир таснифлашни амалга ошириш тизими жорий этилди. Ёшни таснифлаш бўйича хорижда тан олинган таснифларга кўра, ахборотни қабул қилувчилар бешта асосий тоифага бўлинади:
7 ёшгача бўлган болалар.
7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар.
1216 ёшли ўсмирлар.
1618 ёшли ёшлар.
18 ёшдан катта бўлган тоифалар.
«Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни ахборот маҳсулотларини ёш тоифаси бўйича таснифлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш пайтида тегишли ёш тоифасини (0+, 7+, 12+, 16+, 18+) жойлаштирган ҳолда тарқатиш тартибини белгилаб берди. Муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулотларига: