Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари - Жуманова Санобар 5 стр.


«шафқатсизлик, жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвири ёки баёни тарзида тақдим этиладиган;

болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, жумладан, куч ишлатилмаган ўлимни, касалликни, ўз жонига қасд қилишни, бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини инсон қадр-қимматини камситадиган шаклда тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;

жинсий муносабатларни тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;

уятли сўзлар жумласига кирмайдиган ҳақоратли сўзлар ва ибораларни ўз ичига олган ахборот маҳсулотлари киради»39.

Экспертиза жараёнида ахборотларда эзгулик ёвузликнинг устидан ғалаба қозониши, раҳм-шафқат ифода этилиши, жиноят содир этишга ундамаслиги, дайдилик ва тиланчилик билан шуғулланишга чақирмаслиги, оилавий қадриятларни инкор этмаслиги, ахлоқсизликни тарғиб қилмаслиги ва бошқа белгиланган талабларга эътибор қаратилади.

Қонуннинг 3-моддасининг 2-қисмида «Ушбу Қонуннинг амал қилиши илмий, илмий-техникавий, статистик ахборотни ўз ичига олган ёки жамият учун тарихий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматга эга бўлган ахборот маҳсулотининг айланиши соҳасидаги муносабатларга татбиқ этилмайди40 дейилади. Яъни бадиий, илмий, статистик ахборотларнинг болаларга зарари борлиги борасида чеклов таснифи қўйилмайди.

Ахборот маҳсулотининг айланиши, яъни ахборот маҳсулотини тарқатиш, жумладан, уни сотиш, обуна бўйича тарқатиш, ижарага бериш, ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан тарқатиш, бериш, оммавий намойиш қилиш, эфир ёки кабель узатуви, томошабоп тадбирлар воситасида оммавий ижро этиш, телекоммуникация тармоқларига, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштиришга доир талаблар ва хусусиятлар қонуннинг 18-19-моддаларида белгилаб берилган: «Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан болаларни ҳимоя қилишни таъминлашнинг маъмурий ва ташкилий чора-тадбирларини, дастурий-аппарат ва техника воситаларини кўлламай туриб, ушбу ахборотнинг жамоат жойларида айланишига йўл қўйилмайди»41.

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашнинг интернет тармоғи, теле ва радиоузатиш, мобил алоқа тармоқлари орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишда қўлланадиган дастурий-аппарат ва техник воситаларига қуйидагилар киради:

 «интернет тармоғидаги сайтларда жойлаштирилган болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборотдан фойдаланишни чеклаш воситалари;

 болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ҳамда теле ва радиоузатиш, мобил алоқа воситалари орқали тарқатиладиган ахборот маҳсулотидан фойдаланишни чекловчи декодлайдиган техник воситалар;

 фойдаланишни блоклаш воситалари, фойдаланишни чеклаш воситалари, контентни фильтрлаш воситалари, фойдаланишни назорат қилиш воситалари, шунингдек, ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган бошқа дастурий ва техник воситалар.

 интернет, телевидение ва радиоэшиттиришлар, уяли алоқа тармоқлари орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланишни чеклаш шартлари лицензия шартномаларида ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш шартларида назарда тутилади»42.

Қонунда белгиланган умумий механизмлар болаларнинг соғлиғига зарарли бўлган ахборотлар ва унга тегишли тушунчаларга аниқлик киритиш, ёшга оид ахборотларни таснифлаш, уларнинг айланишини назорат қилиш ва талабларга мос бўлмаган ахборотларни тарқатганлик учун жавобгарликни белгилаш ва бошқалардан иборат.

Ўзбекистонда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асос яратилган. Бу медиатаълимни жорий этишга ҳуқуқий жиҳатдан йўл очиб беради. Сабаби, медиатаълим мақсадлари болаларни салбий ахборотлардан ҳимоялашни кўзда тутади ва «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни мақсадига мос келади. Қонун ижросини таъминлаш таълим, ўқув-тарбия муассасаларида болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади. Медиатаълим болаларнинг ахборот истеъмоли жараёнини ўрганиш, ахборот ҳуқуқини таъминлаш, ахборотдан тўғри фойдаланиш, фактчекинг қилишга ўргатиш, медиага қарамликдан халос бўлишга ўргатиши билан аҳамиятли. Медиатаълимнинг жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда ўқувчи-ёшларнинг зарарли ахборотдан ҳимояланиш борасидаги ҳуқуқи таъминланади, болалар ва ёшлар инсон онги ва маънавиятига таҳдид солувчи ахборий хуружлардан онгли равишда ҳимояланади, интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданияти шаклланади, фан ва таълимда ахборот оламини тартибга солиш йўлларини излайди, ахборот билан муомала қилишнинг янги усул ва кўникмалари тизими ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида», «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида», «Тижорат сири тўғрисида», «Реклама тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунларида ахборот истеъмолини тартибга солиш бўйича ҳуқуқий меъёрлар белгиланган.

Масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисидаги қонуни рекламанинг айланиши соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди, реклама тайёрловчи ва тарқатувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгилаб беради. Қонунда реклама кўринишидаги ахборотни саралашга ёрдам берувчи аксилреклама, ахлоқсиз реклама, номақбул реклама, нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама, яширин реклама, қиёсий реклама каби тушунчаларга аниқлик киритиб ўтилган. Қонуннинг 17-моддаси вояга етмаганларни рекламадан ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, вояга етмаганларни, уларнинг ишончи ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишлардан ҳимоя этиш мақсадида рекламаларга бир қатор тақиқлар киритилган:

 «вояга етмаганларнинг истеъмол қилиши тақиқланган товарларни истеъмол қилаётган ёки улардан фойдаланаётган вояга етмаганларнинг тасвирларидан фойдаланиш;

 хавфли вазиятларда, шу билан бирга уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан, ўз соғлиғига зарар етказишга ундовчи вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишда фойдаланиш;

 вояга етмаганларни товарларни олишга даъват қилиш ёки реклама қилинаётган товарларни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга ундаш;

 ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланиш;

 ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш;

 вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш»43.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон «Рақамли Ўзбекистон  2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон «Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорларида кўрсатилган вазифалар ҳам медиатаълимни жорий этишга мос келади. Ўзбекистонда таълим тизимида тарбиянинг параллел олиб борилиши медиатаълимни жорий этишни осонлаштиради. Чунки тарбияда медиатаълимнинг элементлари мавжуд. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Медиатаълим маркази, Киберхавфсизлик маркази ДУК томонидан болаларнинг, ёшларнинг, аҳолининг медиасаводхонлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2021 йилда нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтган Янги медиатаълим марказининг асосий мақсади  «аҳолининг ахборотга бўлган талабини қондириш, интернетнинг миллий сегментини ғоявий жиҳатдан бойитиш, ёшларда тажовузкор контентга нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантиришдир»44. Шунингдек, марказ оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг медиасаводхонлигини оширишни назарда тутади. Медиатаълим маркази ўқувчи ва талабаларда интернетдан самарали фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш, фейк ва манипулятив ахборотларга нисбатан иммунитет шакллантиришда тегишли ташкилотлар, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистондаги қонунчилик асос, мавжуд ахборий вазият медиатаълимни жорий этиш заруратини намоён этади. Медиатаълим ахборот асрида вақтни тўғри тақсимлашидан тортиб давлат хавфсизлигигача бўлган жараёнда зарур бўлган малакани шакллантиради. Медиатаълимни жорий этиш, унинг моҳиятини илмий асосда ўрганиш, мақсад ва вазифаларини тадқиқ этиш, унга мос хорижий тажриба ва миллий таълим тизимидаги ўхшашликларни топиш, шу асосда оптимал дастур ва дарсликлар яратиш орқали амалга оширилади.

1.3§ Медиатаълимнинг полисемик талқини ва таснифи, мақсад ва вазифалари

Рақамли макон концепцияси энг кичик кимёвий зарра  атомдан энг кичик электрон бирлик  битга ўтишга асосланади. XXI асрда  нанозарралар ва замонавий ахборот технологиялари асрида медиакорпорациялар ва коммуникация воситалари жамоатчиликка турли мазмундаги ахборот ва билимларни етказиб бериш билан бирга, ҳар бир шахснинг турмуш тарзини шакллантирувчи ижтимоий-маданий муҳитни шакллантиришда фаол иштирок этмоқда. Бугун ахборот ишлаб чиқарувчилар истеъмолчилар онгини эгаллаш учун курашда сиёсий, иқтисодий ва бошқа мақсадларни кўзламоқда. Бу жараён жамиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Коммуникатив чегаралар тобора кенгайиб, ахборот ҳажми мислсиз даражада ортиб бормоқда. Бу ахборотларни онгли равишда саралаб, қабул қилишни қийинлаштиради. Рақамлашув ва ахборотлашув таъсирида исталган соҳа мутахассисидан нафақат ўз соҳасига доир кўникма ва малака, балки оммавий коммуникация воситаларидан зарур ахборотларни қидириб топиш, таҳлил қилиш, саралаш, тўғри қабул қилиш кўникмаси талаб этилмоқда. Таққослаш учун айтиш жоизки, ХХI асрда ахборотдан тўғри фойдаланиш фақат медиа соҳасида фаолият юритувчи шахслар, балки замонавий ахборий жамиятда ахборотни қабул қилиш, унга ишлов бериш ва тарқатиш, матн яратиш имкониятига эга бўлган ҳар бир инсоннинг медиасаводхонликка эга бўлиши зарурлигини кун тартибига чиқармоқда. Ахборот истеъмолчиларининг қарашлари, қадриятларини шакллантириш масалалари ахборот истеъмолини тартибга солиш йўлларини излашни, ахборот билан муомала қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқишни тақозо этиши натижада жаҳон таълим амалиётида медиатаълим пайдо бўлди. Янги йўналиш орқали ўқувчилар ва талабаларга медиамаданият дунёсига мослашиш, медиадан мақсадли ва тўғри фойдаланиш, медиаматнларни таҳлил қила олишга ёрдам бериш кўзда тутилган. Медиатаълим ўқитиш тизимида экспериментал, инновацион фандан босқичма-босқич фундаментал фанга айланмоқда.

Примечания

1

Мирзиёев Ш. М. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик нутқи  https://president.uz/uz/lists/view/4454. Мурожаат вақти: 15:12 / 03.03.2022.

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «20222026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги ПФ-60-сон Фармони.  Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон.

3

Мўминов Ф. Ахборот хавфсизлиги ва ижтимоий тараққиёт // Ўзбекистон матбуоти.  2007.  6.  Б. 3233.; Журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги: [Матн] / Н. Муратова, Э. Гризл, Д. Мирзахмедова  Тошкент: Baktria press, 2019.  112 б. Дўстмуҳаммад Х. Ахборот  мўъжиза, жозиба, фалсафа.  Т.: Янги аср авлоди, 2013.  320 б.; Fake news: медиада дезинформация: қўлланма / Н. Муратова, Н. Тошпулатова, Г. Алимова.  Ташкент: «Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi», 2020. 104 б.; Я. Маматова, С. Сулайманова, тузувчилар. Ўзбекистон медиатаълим тараққиёти йўлида. Ўқув қўлланма.Т.: «Extremum-рress», 2015.  94 б.; Бабаджанов С., Хозирги медиамуҳит шароитида ёшларни деструктив ахборотлардан химоя килишнинг самарали воситаси сифатида медиатаълимнинг зарурияти // Замонавий таълим.  2017.  2.  Б. 914.;

4

Федоров А. В. Медиаобразование: история и теория. М.: МОО «Информация для всех», 2015. 450 c.; Федоров А. В., Новикова А. А., Колесниченко В. Л., Каруна И. А. Медиаобразование в США, Канаде и Великобритании. Таганрог: Изд-во Кучма, 2007. 256 c.; Кузьмин Е. И. Медиа- и информационная грамотность в контексте вызовов информационного общества и политики построения обществ знания.  М.: МЦБС, 2013.  C. 1824.; Воронина Е. А., Токтогулова Э., Кайыпов Э. Замонавий оммавий ахборот воситаларида ҳамда мулоқот майдонида «Адоват тили». Олий ўқув юртлари ўқитувчилари учун ўқув-услубий қўлланма.  Бишкек: ОАВни қўллаш маркази ЖЖ, 2021.  136 б.; Пособие по медиаграмотности для преподавателей вузов высших учебных заведений Казахстана.  Алматы: Интерньюс, 2019  250 стр.; Gendina, N. (2017). Analysis of adaptation of Media and Information Literacy Curriculum for Teachers (prepared by UNESCO) in Russia and Uzbekistan. Mediaobrazovanie-Media Education, (3), 2744; Медиа- и информационная грамотность в обществах знания / Сост. Кузьмин Е. И., Паршакова А. В.  М.: МЦБС, 2013.  384 с.; Шариков А. В. Медиаобразование: мировой и отечественный опыт.  Брошюра.  М.: Академия педагогических наук, 1990.  65 с. Жилавская И. В. История развития медиаобразования. М.: МПГУ, 2017.  160 с.

5

5

8

6

8

7

Ним Е. Г. Медиапространство: основные направления исследований // Бизнес. Общество. Власть 2013. 14. С. 3141

8

https://news.rambler.ru/internet/45705599-tsifra-dnya-skolko-chelovek-v-mire-polzuyutsya-internetom/ Мурожаат вақти: 10:48 / 22.05.2022.

9

Rona T. Weapon Systems and Information War. Seattle, WA: Boeing Aerospace Co., 1976. 176 р.

10

Ватрушкин А. А. Проблемы информационно-психологической безопасности в современном мире // Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. 2010. 11. С. 193197.

11

Львовна, Ш. Л., & Shtofer, L. L. (2018). Информационная война как радикальная форма политической борьбы The Information War As A Radical Form Of Political struggle. 7 (1). https://doi.org/10.23683/2227-8656.2018.4.13

12

Фролов Д. Б. Информационное противоборство в сфере геополитических отношений: автореф. дис.  д-ра полит. наук. М., 2006. 426 с.

13

Лисичкин В. А., Шелепин Л. А. Третья мировая (информационно-психологическая) война. М.: Академия социальных наук, 2000. 304 с.

14

https://davr24.uz/oz/archives/7653 Мурожаат вақти: 21:41 / 22.05.2022.

15

https://kun.uz/news/2022/07/14/qoraqalpogistondagi-voqealar-ortida-qanday-kuchlar-turibdi-siyosiy-tahlilchi-bilan-suhbat?ysclid=l6mj4asgwl734037191 Мурожаат вақти: 21:43 / 22.05.2022.

16

Aleschenko, V. (2018). THE INFORMATIONAL-PSYCHOLOGICAL INFLUENCE DURING THE ARMED STRUGGLE. Visnyk Taras Shevchenko National University of Kyiv. Military-Special Sciences, 610. https://doi.org/10.17721/1728-2217.2018.38.6-10

17

https://svspb.net/danmark/skorost-interneta.php?ysclid=l72d19n97e694346527 Мурожаат вақти: 23:37 / 20.08.2022.

18

https://rsf.org/en/ranking Мурожаат вақти: 23:16 / 20.08.2022.

19

https://commons.wikimedia.org/wiki/File:Civilizations_map.png?uselang=ru Мурожаат вақти: 8:33 / 05.09.2022.

Назад Дальше